Таҳрири Шом ҳайъати хавфсизлик хизмати устоз Носиршайх Абдулҳайни қамоққа олди

371
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Таҳрири Шом ҳайъати хавфсизлик хизмати устоз Носиршайх Абдулҳайни қамоққа олди

Таҳрири Шом ҳайъати хавфсизлик хизмати пайшанба куни Ғарбий Ҳалабнинг Артоб шаҳрида Ҳизб ут-Таҳрир – Сурия вилояти матбуот бўлими аъзоси устоз Носиршайх Абдулҳайни қамоққа олди. Бу ҳақда Ҳизб ут-Таҳрир – Сурия вилояти матбуот бўлими раиси устоз Аҳмад Абдулваҳҳоб бундай дейди:

«Таҳрири Шом ҳайъати хавфсизлик хизмати устоз Носиршайх Абдулҳайни Туркия ташқи ишлар вазири Човушўғлининг баёнотига қарши ҳақ сўзни айтиши ортидан Артоб шаҳридаги уйидан ўғирлаб кетди. Ваҳоланки, бу ҳайъатнинг ўзи насронийларнинг маросимларини, Россия патрул хизматларини ва ҳаёсиз журналист аёлларни ҳимоя қилиб келмоқда.

Ўша куни кечқурун Артобнинг ўнлаб аҳолиси Таҳрири Шомга қарашли полиция участкаси олдида устозни озод этилишини талаб қилиб намойиш ўтказди. Жума намозидан кейин ҳам Артоб шаҳрида кўп сонли халқ намойиши уюштирилиб, ҳайъат етакчиси Жулонийдан қамоққа олинганларни, хусусан, устоз Абдулҳайни озод этилиши талаб қилинди. Намойишчилар ҳайъатга қарши ҳайқириб, унинг хавфсизлик хизматини «шабиҳа» (қароқчилар), дея аташди. Дайрҳассон шаҳарчасида ҳам Ҳизб ут-Таҳрир аъзолари Носиршайх Абдулҳайнинг ўғирлаб кетилишига қарши намойиш уюштирдилар. Намойишда кўтариб чиқилган плакатларда ҳақ сўз айтганларнинг озод этилиши талаб қилинди ҳамда жангчи гуруҳ етакчилари қўллаётган «оғиз очирмаслик» сиёсати қораланди.

Роя газетасининг 2022 йил 7 сентябр чоршанба кунги 407-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here