Судан катта чорва бойликларига эга бўла туриб, одамлар улуши суяклар бўлиб қолмоқда!

297
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Судан катта чорва бойликларига эга бўла туриб, одамлар улуши суяклар бўлиб қолмоқда!

Судан ҳар турли бойлик ва ресурсларга эга бўлиб, чорвачиликда энг бой Араб ва Африка давлатларидан бири ҳисобланади. Унда чорва (қора мол, қўй, эчки ва туя)лар сони 103 миллион бошни (30 миллион қора мол, 37 миллион қўй, 33 миллион эчки ва 3 миллион туяни), бундан ташқари, 4 миллион бош отлар насли, 45 миллион паррандани ташкил қилади. Балиқ бойлиги: ички балиқчилик 100 минг тоннани, ташқи денгиз балиқчилиги 10 минг тоннани ташкил қилади. Буларга қўшимча, катта сонда ёввойи ҳайвонларга ҳам эга. Чорвачилик, балиқчилик ва уларнинг маҳсулотлари экспорти Судан иқтисодиётига 20-25 фоиз ҳисса қўшади ҳамда унинг умумий экспорти орасида иккинчи ўринни эгаллайди. Судан Форс кўрфази, Араб давлатлари ва Хитой бозорларида аъло даражада мавқега эга.

Мана шундай йирик бойликларга қарамай, давлат музлатилган ва қуритилган гўшт, сут, пишлоқ, тери ва булардан бошқа чорва ва балиқ маҳсулотларидан холи бўлиб қолмоқда. Тўғрироғи, озлигидан ташқари ғоят мураккаб шароитда ишлаётган заводлар электр энергияси тақчиллиги, солиқлар, тўловлар ва божхона тўловлари сабабли бутунлай таназзулга юз тутган. Оқибатда, давлат маҳаллий ишлаб чиқаришни қўллаб-қувватлаш, рағбатлантириш ва ривожлантириш ўрнига, сут, пишлоқ ва барча турдаги қайта ишланган гўшт борасида импортга таяниб қолган.

Озиқ-овқат хавфсизлигининг муҳим маркази, мустаҳкам иқтисодий ва ривожланиш базаси бўлган Судан мана шундай йирик бойликларга эга бўлишига қарамай, булардан оптимал-оқилона фойдаланолмайди. Устига-устак, сиёсий нотинчликлар ва иқтисодий тебранишлар бу ўлкани қашшоқликдан азоб чекаётган халқи учун яроқсиз ва фойдасиз ўлкага айлантириб қўйди.

Судандаги шундай йирик чорвачилик ресурслари мабдага асосланган бир давлатга, сиёсий иродага ва фойдаланиш мумкин бўлган кенг қамровли иқтисодиётга интизор бўлиб турибди. Бунинг учун аввал мавжуд хавфсизлик ва сиёсий вазиятдан қутулмоқ ҳамда жамиятни ислоҳ қилиб, ривожлантиришга қодир янги тузум барпо этмоқ даркор. Албатта, бу одил раббоний тузумсиз асло амалга ошмайди. Пайғамбарлик минҳожи асосидаги ушбу рошид Халифалик тузуми барча инсонлар эҳтиёжига ғамхўрлик қилади, ишларини бошқаради, ҳурмат-иззатларини ҳимоя қилади, инсонлардан фойдаланмайди, аксинча, уларнинг озиқ-овқат, кийим-кечак ва уй-жойи борасида тўлиқ кафил бўлиб, барчаларини террор ва хавф-хатардан холи реал хавфсизлик, ҳақиқий соғлиқни сақлаш ва тўғри таълим билан мумкин қадар юқори савияда таъминлайди. Халифалик одамларга ҳеч қандай оғирликни солмайди, аксинча, барчалари фаровон бахтли ҳаёт кечирадилар.

Роя газетасининг 2022 йил 22 август чоршанба кунги 405-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here