بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ
Шом қўзғолони ўз ғояси сари ҳаракатида давом этмоқда, хиёнат қилган ва тил бириктирганлар унга асло зарар етказолмайди
Сурия мухолафатининг қонхўр Асад режими билан сулҳ тузиши ҳақида Туркия ташқи ишлар вазири Мавлуд Човушўғлининг баёноти ортидан Сурия муваққат ҳукумати бундай баёнот берди: «Туркия ҳамон қўзғолоннинг асосий иттифоқчиси бўлиб қолмоқда. Бу нарсани хато тушунилиши мумкин бўлган ўткинчи баёнот ўзгартирмайди». Сурия муваққат ҳукуматининг баёнотига нисбатан устоз Абду Даллий Ҳизб ут-Таҳрир – Сурия вилояти матбуот бўлими радиоси учун қуйидагича изоҳни ёзди:
«Шом қўзғолони 2011 йилда бошланганидан буён ўз йўлида давом этиш, хавфсиз қирғоққа етиб бориш ва қўзғалишига сабаб бўлган ғоясини амалга ошириш учун ўзининг энг қимматли нарсаларни аямай фидо этиб келмоқда. Фарзандлар қони халқ томонидан берилган энг қадрли нарса ҳисобланади. Чунки шу қонлар асосида кейинчалик батальонлар, бригадалар ва армия корпуслари ташкил топди… Хорижий мухолафат ҳам ўзининг сиёсий вужудини, шунингдек, портфелсиз ва ҳатто ваколатларга эга бўлмаган вазирликларни ана шу қон асосида ташкил қилди. Тўғрироғи, бу вазирликлар кафил давлат ҳисобланган Туркия қўлидаги оддий қўғирчоқ эди. Туркия уларни ўзи хоҳлаган томонга йўналтирар ва хоҳлаганча буйруқ берар эди. Шундай бўлиши табиий. Чунки улар нопок ерга экилган нопок кўчатлар бўлиб, хўжайинига хизмат қиладиган ва унинг истакларини бажарадиган кимсалардир. Шу боис, уларнинг Туркия позициясини оқлаб баёнот беришлари ўзлари учун айб саналмайди. Чунки хўжайиннинг йиртиғи кенгайиб кетса, уни ямаш уларнинг ишидир! Аслида, юқорида таъкидлаганимиздек, буларнинг барчаси нопок сувдан суғорилган нопок кўчатлар бўлиб, фақатгина зарарли мева беради ва фақат зарар келтиради».
Устоз Даллий изоҳини қуйидагича тамомлади:
«Эй ўзига қулликни раво кўрганлар, сизлар қўзғолоннинг барча қурбонликларига хиёнат қилдингиз ва унга қарши тил бириктириб, уни ёрдамсиз қолдирдингиз. Билганингизни қилаверинг, зотан, хўжайинингизнинг хизмат-ваколати ҳам тугаб қолди. Аслида, устозингиз йиқилиб, тугаб бўлди».
Роя газетасининг 2022 йил 22 август чоршанба кунги 405-сонидан