Марказий Осиё давлатлари президентлари Чўлпон-Отада учрашади

341
1

Марказий Осиё давлатлари президентлари Чўлпон-Отада учрашади

 Хабар: 20-21 июл кунлари Иссиқкўл вилоятининг Чўлпон-Ота шаҳрида Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг маслаҳат учрашуви бўлиб ўтади.

Бу ҳақда президент маъмурияти ташқи сиёсат бўлими бошлиғи Муратбек Азимбакиев маълум қилди.

 Унга кўра, йиғилишда Қирғизистон, Қозоғистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон президентлари иштирок этади.

 Марказий Осиё давлатлари раҳбарлари минтақавий хавфсизлик таҳдидларига биргаликда жавоб беришда ҳамкорликни мустаҳкамлаш юзасидан фикр алмашиши ҳамда ҳамкорликни кенгайтириш истиқболларини муҳокама қилиши режалаштирилган.

 Азимбакиевнинг сўзларига кўра, Садир Жапаров айрим раҳбарлар билан икки томонлама учрашувлар ўтказади.

 Изоҳ: 2018-йили Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан ташкил этилган  Марказий Осиё раҳбарлари маслаҳат учрашуви минтақа давлатларини Россия таъсир доирасидан узоқлаштириш учун Америка томонидан ишга оширилаётган лойиҳалардан бири ҳисобланади. АҚШ бир томондан Туркия етакчилигидаги туркий давлатлар ташкилоти орқали минтақадаги туркийзабон давлатларда нуфузини мустахкамлашга ҳаракат қилиб келади. Маълумки, АҚШ Марказий Осиёга нисбатан сиёсатини Туркия орқали амалга оширади. Бунда Туркия ва минтақанинг Тожикистондан бошқа давлатлари туркийзабон эканлиги қўл келади. Минтақадаги ягона форсийзабон Тожикистонни маслаҳат учрашувига жалб қилиш орқали минтақа давлатлари интеграциясини қўллаб-қувватламоқда.

 Маслаҳат учрашувининг биринчи йиғилиши бўлиб ўтиши ортидан АҚШ давлат котибининг Шарқий ва Марказий Осиё масалалари бўйича ёрдамчиси Элис Уэллс ушбу йиғилишни олқишлаши, АҚШнинг Ўзбекистондаги ўша пайтдаги элчиси Дэниел Розенблюм “Ўзбекистоннинг минтақавий ҳамкорлик соҳасидаги етакчилиги таҳсинга сазавор” эканлигини таъкидлаши, 2021 йил 5 августда бўлиб ўтган маслаҳат учрашувида БМТ вакили Наталья Герман иштирок этиши бу маслаҳат учрашуви ортида АҚШ турганига далолат қилади.

 Марказий Осиё давлатларининг интеграциялашув ҳаракатлари АҚШ манфаатларига мос. У “С5+1” форматидан Марказий Осиё давлатларини Афғонистон орқали жаҳон бозорига олиб чиқиш ва шу билан бу минтақани сиёсий-иқтисодий манфаатларига эга бўлишни мақсад қилган. Шу мақсадда 2021-йил 15-16-июл кунларида конференция бўлиб ўтди ва унда минтақадаги алоқаларни мустаҳкамлайдиган “Термиз-Мазори-Шариф-Қобул-Пешавор” темир йўлини қуришга чақириқлар бўлди.

 Маслаҳат учрашуви иқтисодий ва сиёсий жиҳатдан минтақадаги давлатлар учун манфаатли бўлиши мумкин. Бироқ, бунинг учун минтақа давлатлари мустамлакачи давлатлар етакчилиги ёки нуфузи остидаги ташкилот атрофида эмас, балки минтақа давлатлари аҳолисининг аксарини ташкил этувчи мусулмонлар ақидаси асосида бирлашишлари зарур. Бугунги кундаги барча халқаро ташкилот ва бирлашмалар мустамлакачи давлатлар ёки улардан бирининг манфаатлари йўлида ташкил этилгани ҳеч кимга сир бўлмай қолди. Бу ташкилотлар қандай фаолият олиб бормасин ва қандай баландпарвоз ваъдалар бермасин барчаси ботил асосга қурилган. Биз бу ташкилотлар ўрнига нафақат мусулмонларни, балки бутун инсониятни мустамлакачилик зулматидан Ислом нурига олиб чиқадиган давлатни тиклаш йўлида фаолият олиб боришимиз шарт!

Абдураҳмон Одилов

1 COMMENT

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here