АҚШда инфляция кучаймоқда

166
0

АҚШда инфляция кучаймоқда

АҚШ Меҳнат вазирлиги июнь ойи инфляция маълумотларини эълон қилди. Вазирликка кўра, америкалик истеъмолчиларнинг ҳаёт харажатлари июнь ойида ўтган ойга нисбатан 1,3 фоизга ошган. Йиллик инфляция миқдори эса, 9,1 фоизга ортиб, сўнги 41 йил ичида энг юқори кўрсатгичга етган.

Баёнотда айтилишича, бензин, озиқ-овқат ва уй-жой нархларининг ошиши инфляциянинг кучайишига таъсир кўрсатмоқда. Энергия нархларининг ошишига таъсир қилган бензин нархи июнь ойида ўтган ойга нисбатан 11,2 фоизга ошган бўлса, ўтган йилга нисбатан 59,9 фоизга ошган.

АҚШдаги инфляция ҳақида президент Жо Байден ҳам ёзма баёнот берди. “Бугунги бош мавзуга айланган инфляция кўрсаткичлари қабул қилиб бўлмайдиган даражада юқори”, деди Байден. Инфляциянинг энг долзарб иқтисодий муаммо эканлигига урғу берган Байден, бу ҳолат дунёнинг деярли ҳар бир давлатига таъсир қилаётганлигига эътибор қаратди. Байден, бензин нархини пасайтириш учун қўлидан келган ишни қилишини таъкидлар экан, “Инфляцияга қарши курашиш – менинг устувор вазифам. Нархлар ошишини назорат остига олиш учун тезроқ ва кўпроқ ютуқларга эришишимиз керак”, дея қўшимча қилди.

Изоҳ: Америка 1991 йил Совет Иттифоқи парчалангач, ҳеч қандай рақибсиз ягона ўзи дунё ҳукмронлигини эгаллади ва ўз сиёсатини зўровонлик билан бутун дунёга ўтказа бошлади. Бундан ташқари, турли алдов, босқинчилик, бойкот қилиш, савдо уруши ва иқтисодий назорат орқали бутун дунё иқтисодига ҳукмронлик қилди… Хуллас у етакчи давлат сифатида Шарқда ҳам, Ғарбда ҳам сиёсий майдон яратишга қодир бирдан-бир оламий қудратга айланди.

Бу ҳолат 2003 йилга қадар давом этди. Кичик Буш 2003 йил Ироққа қарши уруш очганидан кейин АҚШ тез суръатда ва кенг кўламда завол топа бошлади. Ироқ масаласини ўрганиш бўйича махсус гуруҳ 2006 йил «Ироқдаги вазият ўта хавфли ва қайғули…» эканини эълон қилди. Америка Афғонистонда янада каттароқ тангликка йўлиқди ва аҳволи Ироқдагидан ҳам ёмонлашди. У кучли ҳарбий қувватга эга бўлишига қарамасдан, муваффақият қозона олмади. АҚШ ташқи алоқалар кенгашининг собиқ раиси Ричард Хаас Американинг минтақадаги қудрати камаяётганини таъкидлаб, “биз бугун энг кўп бошбошдоқлик ва муаммолар оламига кириб қолдик, Ўрта Шарқ энг кўп беқарор минтақага айланди, бу ишларни бошқаришда АҚШнинг қуввати анча озайди”, деган эди. 2008 йил Америка миллий разведка кенгаши Американинг дунёдаги қудрати зайифлашиб бораётганини илк бор тан олди. Шунингдек, жуда кўп мутахассислар ҳам Американинг таназзулга юз тутиши ёки вайрон бўлиши ҳақида башорат беришди.

Айни пайтда Америка иқтисодида кучли силкиниш пайдо бўлиши унинг парчаланишига сабаб бўлиши мумкин. Чунки унинг иқтисоди заиф ва мўрт асосга қурилган. Бир қанча иқтисодий мутахассислар, агар Американинг ичида кучли иқтисодий силкиниш рўй берса, бу силкиниш унинг қулашига олиб келишидан ёки Совет иттифоқи каби штатларга бўлиниб кетишидан огоҳлантиришган.

Бундан ташқари, ҳозирда Америка ички муаммолардан боши чиқмай қолган. Бир қанча штатлар мустақил бўлиш пайига тушиб қолганлиги ҳам шулар жумласидан. Шунингдек, Америка жамиятида оқ танлилар билан қора танлилар ўртасида ва асл америкаликлар билан келгиндилар ўртасида ҳамда бойлар билан қамбағаллар ўртасида катта жарлик мавжуд. Шундай экан, иқтисодий силкиниш каби муайян ишлар бу жарликни яна-да кенгайтириб юбориши турган гап. Шунинг учун катта оламшумул ўзгаришлар юзага келиши ҳамда мавжуд давлатларнинг сиёсий ва географик таркибида ўзгаришлар вужудга келиши эҳтимолдан йироқ эмас.

Бугунги кунда Америка етакчилигидаги Ғарб цивилизациясининг қулаётгани бутун дунёга маълум бўлиб қолди. Бу ерда энг муҳими Америка билан мабдаий рақобат қила оладиган ва уни сиёсий саҳнадан суриб чиқариб ташлайдиган ҳақиқий рақибнинг пайдо бўлишидир. Америка ҳам, Ғарб давлатлари ҳам айнан мана шундан қаттиқ хавотирда. Чунки бу Америкага қўшилиб, Ғарб цивилизациясининг таг-тубидан қулашини англатади. Бу рақиб Ислом давлатининг тикланиши билан майдонга чиқадиган Ислом цивилизациясидир. Шунинг учун ҳам, Ғарб АҚШ бошчилигида турли йўллар ва ҳийла-найранглар орқали уни воқеда тикланишини олдини олиш учун эртаю кеч тинимсиз ҳаракат олиб бормоқда. Лекин Аллоҳнинг ваъдаси ва Росулуллоҳнинг башорати албатта рўёрбга чиқиши муқаррардир.

Қиёмуддин Шариф

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here