Мактабларда динлар тарихини ўқитиш стандартлари тасдиқланди

280
0

Мактабларда динлар тарихини ўқитиш стандартлари тасдиқланди

 “Динларнинг ривожланиш тарихи” дарсини ўқитишнинг фан стандарти тасдиқланди. Бу ҳақда Таълим ва фан вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

 Ушбу дарслик 7-8-9-синф ўқувчиларига минимал мазмунда ўқитилади. Бу дарс “Инсон ва жамият”, “Қирғизистон тарихи”, “Жаҳон тарихи” фанларининг таркибий қисми бўлади.

 Аввалроқ президент Садир Жапаров мактабларда “Имон” дарсини жорий этиш ташаббуси билан чиққан эди. Сайловдан кейин бу мавзу “Динларнинг ривожланиш тарихи” деб ўзгартирилди. Бунинг асосий сабаби Қирғизистон бош қонуни дунёвий тузумга асосланганидадир. Зеро, дунё устидан ҳукмронлик қилишнинг асосий қуролига айланган БМТ, жумладан, ЮНИСЭФ каби ташкилотлар мактабларда Ислом динига устувор аҳамият берилишига йўл қўймайди. Аксинча мусулмон ёшлар эътиқодида шубҳа уйғотиш, бошқа динларни хурмат қилиш каби Ғарб сақофатини тиқиштиришга бор кучини сарфлайди. Бундан кўзланган мақсад ақидасидан бошқарув, сиёсат, жазо, иқтисод, молия ва таълим соҳаларига ҳам ечим келиб чиқадиган Ислом динини насроний ва буддизм каби қуруқ руҳий динларга ўхшатишдир. Шу сабабли Ғарб Ислом диёрларида мусулмонларни “динлараро мулоқот” тушунчасига эргаштириб, малай ҳукмдорларни бу йўналишда хизматкорга айлантириб олди. Аслида бу лойиҳа Умматдаги мабдаий Исломга қарши қаратилган. Шунинг учун Ғарб малай ҳукмдорлардан хавфсизлик хизматлари, орган ходимлари, таниқли шахслар, исломий жамоатлар, муфтиёт ва имомларни, эндиликда муаллимларни бир сафда иш олиб боришга мажбарлашни талаб қилмоқда. Улар ўзлари кўтариб чиқаётган бузуқ фикрлари билан оддий халқни йўлдан оздириб, уларни куфр билан мослаштирилган “исломга” чақиришмоқда! Бу билан куфр тузуми бир ўқ билан икки қуённи овламоқчи. Аниқроғи, биринчидан мусулмонларни соф Исломдан чалғитади, иккинчидан, мўътадил ислом орқали уларни ўз хизматкорига айлантириб олади.

 Бунинг олдини олиш имкони мавжуд. Бунинг учун мабдаий даъватни зиммасига олган даъватчилар бу лойиҳа қанчали хатарли эканлигини англаб етишимиз ва мабдаий даъватга янада жиддийроқ эътибор қаратишимиз зарур! Агар Умматга мабдаий даъватни кўтариб чиқишда сусткашлик қилсак куфр ақидалари биз бўш қўйган муҳитни эгаллаб бораверади. Юқоридагидек, келажагимиз бўлган ёшларни ўзларига тортиб, масжид, мактаб, шаҳар ва қишлоқлардан бизнинг фикрларга қарши кураш олиб борадиган армияни шакллантириб олади. Шу сабабли, “динлараро мулоқот”, “мўътадил ислом” лойиҳалари хатарини тушиниб, унга қарши мабдаий даъват олиб бориш бир лаҳза бўлса ҳам тахтатмайлик. Фақат шундагина уларнинг ҳаракатини олдини олиб Уммат ва келажак авлодда куфр ақидаларига қарши иммунитет пайдо қила оламиз!

 Мумтоз Моварауннахрий

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here