Президент қиморхоналар (казино) тўғрисидаги қонунни имзолади

60
0

Президент қиморхоналар (казино) тўғрисидаги қонунни имзолади

 Президент Садир Жапаров халқнинг кескин қаршилигига сабаб бўлган казино ҳақидаги қонун лойиҳасини имзолади. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар қилди. Президент бунга қадар “Кабар” агентлигига берган интервюсида “Бюджетга миллардлаб солиқ тушади. Казинодан тушган маблағ билан қолган барча вазирликлар маошлари юқори даражага кўтарамиз. Эртага менинг ўрнимга мулла президент бўлса ҳам халқни боқиш, давлатни инқироздан чиқариш ва ёшларга порлоқ келажак қуриш ҳақида ўйлайди. Ҳозирда бир қанча мусулмон мамлакатларида ҳам казинолар ишламоқда”, – деган эди.

 Жогорку Кенеш 22-июн куни Қирғизистонда казинолар фаолиятига рухсат берувчи қонун лойиҳасини тасдиқлади. Муҳокамалар вақтида ҳукумат раиси Акилбек Жапаров хорижий давлат фуқаролигини олган қирғизистонликларнинг киришига ҳеч қандай тўсиқ бўлмаслигини айтган эди. Шунингдек, ушбу қонун Қирғизистонда онлайн-казинолар очиш, қимор ўйинларини реклама қилишга рухсат беради.

 Қирғизистонда 100 минглаб одамлар ташаббуси ва имзоси билан 2012-йили қимор ўйинлари, 2015-йилда тотализатор ва букмекелар тақиқланган эди. Мусулмонлар уларни қайта очилишига рухсат берувчи мазкур қонун лойиҳасига қаршилигини билдириб, фаоллар ҳар куни президентга мурожаатлар йўллашмоқда. Аммо, фойдага асосланган капиталистик тузум қўғирчоғига айланган ҳукумат казинони қонунийлаштиришга жон-жаҳди билан ҳаракат қилмоқда.

 Албатта, мусулмонлар бундан ўзларига хулоса чиқаришлари керак. Хусусан, ўз манфаатлари йўлида мусулмонлигини даъво қилиб келган, бироқ ушбу қонун қабул қилинишида кофирлар сафида турган депутат ва амалдорларнинг фосиқликларидан ибрат олишлари зарур.

 Аслида президент бош, баъзи депутатлар ёнбош бўлиб айтаётган “фойдалар” ҳаром амални ҳалол қилиб қўймайди. Ушбу ўлчов Жапаров тан олган капиталистик тузумнинг ўлчовидир. Демак, мусулмонлар намоз ўқиган депутатларни сайлаш ёки президентни алмаштириш орқали бу каби бузуқликларни тўхтатишлари мумкин эмас, Аксинча, дунёвий тузумни томири билан қўпориб ташлаб, Исломни ҳаёт майдонига олиб келиш орқалигина бундай жиноий ишлар ер юзидан йўқ бўлади.

Мумтоз Моварауннахрий

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here