Фаластинни озод этиш учун Ислом Уммати ва армияларни ёрдамга чорлаш намойиши

357
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Фаластинни озод этиш учун Ислом Уммати ва армияларни ёрдамга чорлаш намойиши

Ҳизб ут-Таҳрир муборак Фаластин замини Ғазо секторида оммавий намойиш ўтказиб, Ислом Уммати ва армияларни яҳудий вужудини тийиб қўйишга ҳамда Фаластинни озод этиб, яҳудий вужудини таг-томири билан қўпориб ташлаш учун Аллоҳ вожиб қилган жиҳодни адо этишга чорлади.

Намойишда Ҳизб ут-Таҳрир – муборак Фаластин замини матбуот бўлими аъзоси устоз Холид Саид маъруза қилиб, яҳудий вужуди ва кўчманчи яҳудийларнинг Ақсо масжидини замон ва макон жиҳатидан бўлишиб олиш ниятларини амалга оширишга уринишаётганидан мусулмонларни огоҳликка чақирди. Ислом Уммати ва армиялари вақт кеч бўлмасдан ҳаракатга келиши зарурлигини таъкидлади.

Устоз Саид мусулмон армияларга хитобан бундай деди:

«Қандай қилиб Ақсо масжидини ёрдамсиз қолдириб, бўлишиб олишлари ва у ерда бузғунчилик қилишлари учун яҳудийларга қўйиб беряпсиз?! Нега Фаластин аҳлини ёлғиз ўзларини босқинчиларга қўйиб беряпсиз, ахир, қурол-яроғ сизнинг қўлингизда бўлса?! Сиз учун қўшинларни сафарбар қилиб, Фаластинга, унинг аҳлига ва Ақсога нусрат бериш, бу яҳудий вужудини таг-томири билан қўпориб ташлаш вақти келди…

Эй Миср армиялари, эй Иордания, Саудия, Туркия, Покистон армиялари, эй бутун дунё мусулмон юртларидаги армиялар! Яҳудийлар Ақсо масжидини топтаб, истаганларича бузғунчилик қилишди… Энди уни бўлишиб олишмоқчи… Аммо яҳудий вужудини Фаластиндан супуриб ташлаш Уммат қўшинларидан бир қўшиннинг қўзғалишига боғлиқ. Агар у қўзғалса Умматнинг қолган қўшинлари ҳам эргашиб кетади».

Устоз Саид Фаластин аҳли ва мужоҳидларга қарата бундай деди:

«Фаластин масаласи жангчи гуруҳлар қўлидаги масала ҳам эмас, бирор музокарачи томонларнинг ҳам масаласи эмас, балки бутун Ислом Умматининг масаласидир. Бас, Уммат ва унинг армиялари ҳаракатга келиб, яҳудий вужудини илдизи билан қўпориб ташлашида биз олдинга ундовчи омил ва найзанинг учи бўлайлик, чекланган жанглар билан кифояланмайлик».

Устоз Саид мусулмон уламоларига мурожаат қилиб, бундай деди:

«Эй мусулмон уламолар! Аллоҳга берган ваъдангизга вафо қилинг ва мусулмон армияларни жиҳодга чақиринг. Чунки бугун қоралашнинг ўзи кифоя эмас. Сиз одамларга ҳақни очиқ айтинг-яширманг, ҳукмдорлардан қўрқиш ҳам, дунё матолари ҳам сизни ҳақ сўзни айтишдан тўсмасин.

﴿فَاللَّهُ أَحَقُّ أَنْ تَخْشَوْهُ إِنْ كُنْتُمْ مُؤْمِنِينَ﴾

«Агар (ҳақиқий) мўмин бўлсангизлар, қўрқишингизга лойиқроқ зот Аллоҳ-ку, ахир?!»      [Тавба 13]

Шунинг учун, сиз раббоний уламолар тарихини қайта тирилтиринг.

Эй мусулмонлар! Аллоҳнинг ваъдаси рўёбга чиқиб, яҳудий вужуди завол топишига асло шубҳа йўқ. Аллоҳнинг изни ила, сиз албатта нусрат қучасиз. Шундай экан, ушбу шараф соҳиби олдинга чиқиб, бу жирканч вужудга қарши чор атрофга жиҳод алангасини ёйсин. Бас, кимингиз дунё ва охират шарафига ноил бўлишни истайсиз?!».

Роя газетасининг 2022 йил 1 июн чоршанба кунги 393-сонидан

 

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here