بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ
Банданинг Аллоҳ Таоло ўрнига ўзини қонун чиқарувчи қилиб олишидек жирканч иш йўқ!
Ҳизб ут-Таҳрир – Тунис вилояти матбуот бўлими раиси устоз Абдурауф Омирий Таҳрир журналининг биринчи саҳифасида қуйидаги оят билан «Миллий мулоқот ёлғони» номли мақола нашр қилди:
﴿أتَسْتَبْدِلُونَ الَّذِي هُوَ أَدْنَى بِالَّذِي هُوَ خَيْر﴾
«Яхши нарсани паст нарсага алмаштирасизларми?» [Бақара 62]
Мақолада бундай дейилади:
«Юртдаги вазиятдан ҳозирда ташқи гегемон кучларнинг хавфли бир фитнага тил бириктиришгани, уни реал фаол тўдалар ижро этишаётгани яққол кўриниб турибди. Буни улар юрт дуч келаётган хатардан қутулишнинг ягона йўли гуруҳлар ўртасидаги мана шу мулоқотдир, деган нарсага жамоатчиликни ишонтириб, таслим қилиш орқали амалга оширишмоқчи. Бу тил бириктирув ва ундаги манёврлардан эртанги берилажак ечимларга тиз чўктириб, таслим қилиш кўзланган. Бу ечимлардан исломий ақидани ақлан тушуниб, қалбларга жойлашни бошлаган инсонларни шаръий аҳкомларнинг ечим ва муолажаларидан чалғитиб, адаштириш кўзланган».
Устоз Омирий сўзининг ниҳоясида қуйидаги саволни ўртага ташлади:
«Инсонлар тақдирини яна қайта «миллий ташкилотлар» қўлига топширишнинг нима маъноси бор?! Ахир, жаҳон мустамлакачилари Нобел мукофотини бу ташкилотлар кўксига Исломнинг халқ ҳаётидан четлатилгани учунгина тақиб қўйган-ку?! Банданинг Аллоҳ Таоло ўрнига ўзини халқ учун қонун чиқарувчи қилиб олишидек жирканч иш борми?! Сиз қонун чиқарувчи тўдалар Аллоҳнинг халқи устидан нафс амморангизга учган ҳолда, ҳатто Аллоҳ, Росули ва мўминларнинг душманларига итоат қилган ҳолда ҳукмронлик қилишга қандай ҳаққингиз бор?!
Роя газетасининг 2022 йил 18 май чоршанба кунги 391-сонидан