Глобал ҳавонинг ифлосланишига энг кўп ҳисса қўшаётган уч ўлка

400
0

Глобал ҳавонинг ифлосланишига энг кўп ҳисса қўшаётган уч ўлка

Олимларнинг фикрича, глобал исиш туфайли ер сайёрасининг ҳарорати доимий равишда ортиб боряпти. Бунинг натижасида музликлар аста-секин эриши туфайли дунё хавф остида қолмоқда. Атмосферадаги карбонат ангидрид миқдорини етарлича камайтирилмаса, келажакда янада жиддий хавф-хатарларга дуч келиши мумкин.

Анадўли агентлигининг ҳабарига кўра, Глобал ҳавонинг ифлосланиши ва исишига сабаб бўлаётган углероднинг ярмидан кўпини уч мамлакат, яъни Хитой, АҚШ ва Ҳиндистон чиқаради. Глобал исишни саноатдан олдинги даврига нисбатан 1,5 даража чеклаш учун давлатларнинг зиммасидаги энг муҳим мажбурият углерод чиқиндиларини озайтириб, маълум вақтдан кейин нол савиясига туширишдир. Хитой, АҚШ ва Ҳиндистон давлатларининг иқлим сиёсатини баҳолаган мутахассислар, ушбу уч давлат углерод чиқиндиларини нол савиясига тушириш мақсадларига эришиши ўта мушкиллигини таъкидламоқдалар. Масалан АҚШ президенти Жо Байден 2050 йилгача углерод чиқиндиларининг нол савиясига эришиш фармонини имзолаган бўлса, Хитой раҳбари Си Цзиньпин 2060 йилга бориб углерод нейтраллиги мақсадига эришишини маълум қилди. Ҳиндистон эса 2070 йилга бориб углерод чиқиндиларини нол савиясига эришишни мақсад қилган.

Изоҳ: Шу кунларда глобал ҳавонинг исиши туфайли ер сайёраси жуда хавфли экологик ўзгаришларга гувоҳ бўлмоқда. Чунки озон қатламининг тешилиши иссиқлик даражасининг кўтарилишига олиб келди. Айниқса кимёвий корхоналардан чиқаётган заҳарли газлар ҳавони ифлослантириб, ўрмонларнинг қуриб кетишига сабаб бўлаётган бўлса, тозаланмасдан тўғри дарёларга қуйилаётган кимёвий ва радиоактив чиқиндилар тоза сувларнинг заҳарланишига, натижада турли хил касалликларнинг кенг тарқалишига сабаб бўлмоқда.

 Гоҳида оламшумул иссиқлик даражасининг кўтарилиши ва атроф муҳит (экология)нинг заҳарланиши ва бунинг оқибатида пайдо бўлаётган катта-катта тошқинлар, бепоён ўрмонларнинг ёниб кул бўлиши ҳамда чанг ва ифлосланиш ҳажмининг тоборо ортиб бориши каби муаммоларга ечим излаш учун илмий халқаро анжуманлар ва турли хил йиғинлар ўтказилади. Бироқ бундай анжуманлар ва йиғинлардан шу кунгача бирор натижа чиққанлиги кузатилмаган. Чунки анжуманларда кимёвий корхоналарнинг сонини кескин камайтириш ҳамда улардан чиқаётган заҳарли моддалар учун чекловлар киритиш ҳақида тузилган протокол ва шартномаларга Америка каби йирик капиталистик давлатлар қаттиқ қаршилик кўрсатишади. Мисол тариқасида айтадиган бўлсак, атроф муҳитни ифлосланиши ва иссиқлик даражасининг глобал миқёсда кўтарилишига хос «Кито» протоколига Америка имзо чекишдан бош тортди. Чунки заҳарли газ чиқиндиларини 5,2%га пасайтирилишини ўз ичига олган ушбу протокол ҳавони булғовчи саноат газлари миқдорининг тўртдан бирини чиқарувчи АҚШ корхоналарига тўғри келмайди. Агар АҚШ бу протоколга имзо чекса, мўмай даромад манбаи бўлган баъзи кимёвий маҳсулотлар ишлаб чиқарадиган корхоналарнинг ёпилишига, натижада моддий манфаати камайишига олиб келиши табиий. Бу эса моддий манфаатни ҳар қандай қийматдан устун қўядиган капиталистик АҚШ учун умуман тўғри келмайди. Заҳарли газларнинг ҳавога таъсир қилиши оқибатида глобал ҳароратнинг кўтарилиши ортидан музлар эриб, сув тошқинларининг юзага келиши ёки зарарли чиқиндиларнинг атроф муҳит ва тоза сувларга талофат етказиши оқибатида инсонлар ҳаёти хавф остида қолишининг капитализм учун мутлақо аҳамияти йўқ. Шунинг учун Америка каби капиталистик давлатлар халқаро тадбирларни бир четга суриб қўйиб, ўзига тобе минтақаларда кимёвий корхоналарини давомли тарзда ишлатиб атроф муҳитни мунтазам заҳарлаб келмоқда.

Бундан ташқари, бу давлатлар ўзларидаги корхоналардан чиққан миллион тонналаган чиқиндиларни истеъмол товарларига айлантириб, учинчи дунё давлатларига сотишмоқда. Бу товарларнинг кўпи батарея ва қўрғошин чиқиндилари бўлганлиги боис, инсонларнинг соғлигига, айниқса асаб системасига катта таъсир қилади. Бунинг натижасида ногирон, майб-мажруҳ авлоднинг туғилиши кўпайиб, одамлар аввал учрамаган ғайритабиий касалликларга йўлиқмоқда. Масалан 2002 йили дунёдаги 15 ёшдан паст ёшдаги болалар бошдан кечирган касалликларнинг учдан бири истеъмолга яроқсиз сув ва ҳаво ифлосланиши каби-атроф муҳит омилларига боғлиқ бўлган.

Шунинг учун атроф муҳитнинг заҳарланиши оқибатида пайдо бўлаётган бало-офатларнинг сабабчиси капитализмдир, дея баралла айтиш мумкин. Чунки капитализм тушунчасига кўра, яшашдан мақсад моддий роҳат-фароғатнинг энг чўққисига эришишдир, амалларнинг ўлчови эса, ҳар қандай нарсадан қатъий назар, фойдани қўлга киритишдир. Хулоса сифатида капитализм иқтисодининг асосчиси Адам Смиттнинг қуйидаги гапини келтириш ҳар бир оқил киши учун кифоядир. У шундай деган эди: «Шахснинг одоб-аҳлоқи очкўзликдир, чунки очкўзлик иқтисодни юргизади».

Қиёмуддин Шариф

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here