Керри: Хавфсиз Исроил давлатини кўриш истагидаман

644
0

179530239АҚШ ташқи ишлар вазири Жон Керри Исроил ва Фаластин ўртасидаги битим муваффақиятсизликка учрайдиган бўлса Исроил давлати “Ирқчи режим” ҳолига тушиб қолиш хавфи юзага келиши ҳақида гапирмаганлигини билдирди.

“Thedailybeast.com” сайти ўтган ҳафтада Керрининг Америкалик, Европалик, Россиялик ва Япониялик баъзи масъуллар билан учрашганлиги ҳақида тарқатган хабарида Керрининг  “Исроил ва Фаластин ўртасидаги битим муваффақиятсизликка учрайдиган бўлса Исроил давлати “Ирқчи режим” ҳолига тушиб қолиш хавфи юзага келиши ҳақида гапирганлигини даъво қилган эди.

Бу хабар тарқалиши ортидан Жон Керри ёзма баёнот чиқариб бундай гапни айтмаганлигини очиқлади.

АҚШ сенатида 30 йилдан ортиқ хизмати асносида фақат Исроил фойдаси учун ишлаганлигини, Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳу ва адлия вазири Ципи Ливни билан давлат котиби сифатида беҳисоб учрашув ўтказгани ҳақида маълумот берган Керри ўз баёнотида “хавфсиз яҳудий Исроил давлатини ва “гуллаб яшнаган” Фаластин давлатини тиклаш орқали қўшдавлат ечимини кўриш истагидаман. Мен амалда мана шунинг учун ҳаракат қилдим”, дея билдирди.

Керри Исроилнинг мажбуриятлари ҳеч кимса тарафидан сўроққа тутилиши, айниқса ғаразгўй ёки сиёсий мақсадларда сўроққа тутилишига рухсат бермаслигини таъкидлади. Исроилга нисбатан ишонч нуқталари аниқ бўлиши истагида эканлигини урғулаган Керри “Исроил жонли демократик давлатдир. Исроилни Ирқчи режим эканлиги ёки бундай нияти борлигига ишонмайман. Бу ҳақида жамоатчиликка  ёки хос жойларда ҳам гапирган эмасман. Мени билган кишилар бунга ҳеч шубҳа қилмайди”, деди.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here