Иттифоқчи кучлар ўйини Умматни беҳуш қилиб, уни мақсадини рўёбга чиқаришдан чалғитишдир

415
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Иттифоқчи кучлар ўйини Умматни беҳуш қилиб, уни мақсадини рўёбга чиқаришдан чалғитишдир

Устоз Аҳмад Хутвоний қаламига мансуб

Эроннинг Ливандаги Ҳизби бош котиби Ҳасан Насруллоҳ Саудияга кескин ҳужум қилди. У уни Ироқ ва Сурияга террорчилик операцияларини ўтказиш учун минглаб ИШИДчи ваҳҳобий террорчиларни юборишда айблади. Шунингдек, ўтган етти йилдан бери мазлум яманлик халққа қарши уруш олиб боришда ҳамда терроризмни қўллаб-қувватловчи Америка билан ҳамкорлик қилишда айблади.

Саудия Ҳасан Насруллоҳнинг бу айбловини ёлғон, дея инкор этиб, ўз навбатида, у ҳам Эрон Ҳизбини террорчиликда айблади.

Ливан ва Форс кўрфази давлатларидаги сиёсий ва ахборот марказларини Саъд Ҳаририй, Нажиб Миқотий ва бошқа Саудия билан Амирликлар расмийлари иштирок этган шов-шувли баҳс мунозаралар эгаллади.

Ҳасан Насруллоҳ ўз Ҳизби, Эрон, Башар режими, Ямандаги Ҳусийлар, Фаластиндаги Ҳамас ва Жиҳод ҳаракатларини босқинчи яҳудийларга қарши курашаётган қаршилик ҳаракати, дея даъво қилади, албатта бу ёлғон даъводир. Чунки Эрон яҳудийларга қарши бир кун ҳам жанг қилган эмас. Балки эронлик жангарилар, жумладан Қуддус гвардияси сохта-алдов билан ўзларини Сурия, Ироқ, Яман ва Афғонистонда жанг қилган қилиб кўрсатишди, аммо Қуддус ва Фаластинда мутлақо жанг қилишмади. Эроннинг Ливандаги Ҳизби эса, 2006 йилдан буён яҳудийларга қарши бирор марта ҳам реал урушга қўшилмади. Аксинча, Ливан билан яҳудийлар ўртасида буфер хизматини ўтовчи БМТ Тинчликпарвар кучларининг киришига сабаб бўлди. Шунингдек, Эроннинг Ливандаги Ҳизби аскарлари Суриядаги қутурган жангларда қонхўр Башар Асад режимини қўллаб-қувватлаш билан қатнашишди. Ҳасан Насруллоҳ Шом аҳли қўзғолони оловини ўчириш учун ўз ҳизби аскарларидан юз минг нафарини юборишга тайёр эканлиги билан мақтанди.

Бас, бу қандай қаршилик ҳаракати бўлдики, унинг аскарлари мусулмонлардан бошқаларга қарши курашмаса?! Бу қандай қаршилик ҳаракати бўлдики, унинг етакчилари Башар каби энг золимларни золими бўлган режимларни қўллаб-қувватласа?!

Агар Саудия Америка манфаатларига хизмат қилаётган бўлса – аслида ҳам шундай – қаршилик ҳаракати ҳам Америка манфаатларига хизмат қилмоқда. У буни малай режимни сақлаб қолишда ёрдам бериши учун Америка малайи бўлган режимни қўллаб-қувватлаш орқали амалга оширмоқда.

Саудия Яманда ҳарбий уруш олиб бораётган бўлса, хўш, Ҳусийлар ва уларни қўллаб-қувватлаётган теҳронлик раҳбарлар у ерда тинчлик ўрнатяптими?!

Шубҳасиз, Ямандаги бу бемаъни урушнинг Яман халқига етказаётган фалокат ва азоб-уқубатлари жавобгарлиги уришаётган ҳар икки томоннинг зиммасига тушади. Масалан, бундай жирканч урушга олов ёқилишида Саудия ҳам Ҳусий ва Эрон режимидан фарқ қилмайди ва албатта уруш Америка режаларига хизмат қилади. Унинг бу режалари мазҳабпарастлик ва тоифачилик урушларини қасддан келтириб чиқариш орқали минтақада ўз нуфузини мустаҳкамлашда ва мустамлакачилик урушларини олиб боришда гавдаланади.

Қолаверса, Америка «JASTA қонунини фаоллаштириш учун баҳона қидирмоқда. Бу қонунга кўра, 2001 йил 11 сентябр ҳодисаларида ҳалок бўлган 850 америкаликнинг оилаларига Саудия Арабистонидан миллиардлаб доллар товон тўланиши-ундирилиши керак. Мана, Насруллоҳ «Саудия дунё бўйлаб террорчилик амалиётларини амалга ошириш учун – унинг даъвосича – террорчи ваҳҳобий ва ИШИДчиларни юбормоқда», дея Америкага ўша баҳонани топиб беряпти. Бу билан у Американинг Саудияга қўйган айбловини тасдиқлаб бериб, айни маблағни «JASTA қонуни»га мувофиқ Америкага тўлашга мажбур бўлиши учун исбот тақдим этяпти ва бу билан Америкага энг яхши хизмат кўрсатмоқда.

Бошқа жиҳатдан, Саудия қаршилик ҳаракатини АҚШ ва Ғарб сиёсатига хизмат қилаётганликда айблаб, унга қаршилик қилаётган бўлса, хўш, Миср, Иордания ва Маҳмуд Аббос маъмурияти АҚШ ва Ғарбга хизмат қилмаяптими?! Ёки бу давлатлар қаршилик ҳаракати тарафга ўтиб олдими?! Шундай экан, нега Ҳасан Насруллоҳ худди Саудияни айблаганидек, уларни хоинлик ва малайликда айбламаяпти?!

Нега Саудияни айблади-ю, Мисрни айбламади? Миср Насруллоҳнинг иттифоқчиси бўлган Башар режимини қўллаб-қувватлаши ҳамда унинг разведкаси Ҳамас ва Жиҳоднинг Фатҳ билан музокарасига ҳомийлик қилиши билан Америка ўқидан (меҳваридан) чиқиб кетдими?!

Нега Саудияни айблади-ю, Иорданияни айбламади? Иордания ўлаётган Сурия режимига жон киритиш учун Башар режими билан музокаралар ўтказаётгани учунми?!

Нега Саудияни айблади-ю, Аббос маъмуриятини айбламади? Аббос маъмурияти Жибрил Ражуб, Аззом Аҳмад ва Руҳий Фатуҳларни Башар Асадни зиёрат қилишга жўнатиш билан унга энг катта туҳфани тақдим қилгани учунми?!

Бу Насруллоҳ Аббос режимининг Жанин ва бошқа ерларда жанговар операцияларни яҳудийларнинг вакили сифатида олиб бораётганини билмайдими, бу маъмуриятнинг яҳудий армиясининг хавфсизлик ричаги эканидан хабари йўқми?! Буни яҳудий раҳбарларининг ўзи тан олишган, масалан, уларнинг армия бош штаби бошлиғи Авив Кохави ҳам! Насруллоҳ нега Аббос маъмуриятини Америка ва сионистларнинг иттифоқчилари сафига қўшмаяпти, ахир, Саудияни қўшди-ку?!

Буларнинг ҳар бири АҚШга, Ғарбга ва яҳудий вужудига етти букилиб итоат қилувчи режимлардир. Аммо Саудия режими нега улардан ажратилиб, фақат угина айбланяпти?! Нега у АҚШ ва Ғарбга тобеликда айбланяпти-ю, қолган араб режимлари бунда айбланмаяпти, ваҳоланки, ҳаммасининг зуваласи бир бўлса?!

Ҳеч шубҳа йўқки, Ҳасан Насруллоҳ даъво қилаётган бундай ажратиш, ёлғондан ажратишдир. Чунки араб давлатлари режимларининг барчаси малайлик ҳамда халқларга хоинлик ва душманлик қилишда бир-бирларидан фарқ қилишмайди. Башар режими билан Саудлар оиласи режими ҳам, Жазоирдаги Тиббун режими билан Марокашдаги Муҳаммад VI режими ҳам, Ливан режими билан Судан режими ҳам, мазкур сифатларда бир-бирларидан фарқ қилишмайди!

Шубҳасиз, Ҳасан Насруллоҳнинг бу даъвоси Умматни беҳуш қилиб, уни асл мақсадидан чалғитиш учун иттифоқларни (меҳварларни) пайдо қилиш ўйини доирасида бўлмоқда.

Роя газетасининг 2022 йил 12 январ чоршанба кунги 373-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here