Таҳрири Шом ҳайъати сиёсатига қарши намойишлар ва қамоқлардаги маҳбусларни озод этиш талаблари

253
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Таҳрири Шом ҳайъати сиёсатига қарши намойишлар ва қамоқлардаги маҳбусларни озод этиш талаблари

Шимоли Идлибнинг Дайр Ҳассон қишлоғи аҳолиси жума куни ўнлаб инсонлар иштирокида Таҳрири Шом ҳайъатининг ноқонуний қамоққа олишларига қарши намойиш ўтказди. Намойишчилар айни ҳайъат сиёсатини оғизларни ёпиш ва репрессия қилиш, дея сифатлаб, «Тоғутлар йўли қўзғолончиларни қамаш ва тазйиқ ўтказишдир», «Қўзғолон маҳбусларини озод этинг!» каби сўзлар ёзилган плакатларни кўтариб чиқишди. «Дайр Ҳассон қишлоғи Шўро Оилалар кенгаши» чақириғи билан бошланган ушбу норозилик намойиши қишлоқдаги катта жоме-масжидидан бошлаб юриш қилди. Унда сўзга чиққан нотиқлар турли вақтлар давомида Таҳрири Шом ҳайъати томонидан қамоққа олинган маҳбуслардан бир нечтасини зудлик билан озод этилишини талаб қилдилар. Масалан, қишлоқ фарзандларидан бири Аҳмад Золе 2021 йил ноябрда Дана шаҳрида халқ сўрови ўтказиши ортидан қамоққа олинган эди.

Роя газетасининг 2022 йил 26 январ чоршанба кунги 375-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here