Жапаров ва Си Цзинпин темир йўл лойиҳасини муҳокама қилади

358
0

Жапаров ва Си Цзинпин темир йўл лойиҳасини муҳокама қилади

 Хабар: Президент маъмурияти ташқи сиёсат бўлими бошлиғи Жээнбек Кулубаев Садир Жапаровнинг Хитойга ташрифи ҳақида маълумот берди.

Унинг сўзларига кўра, Жапаров Пекинда қишки Олимпия ўйинларининг очилиш маросимида иштирок этади. Хитой раҳбари Си Цзинпин бошчилигидаги етакчилар билан учрашиб, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар ҳамкорликнинг далрзаб масалаларини муҳокама қилади.

 “Муҳокама қилинадиган асосий масалалардан бири Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон халқаро темир йўли қурилишини истиқболлари бўлади. Савдо-иқтисодий ҳамкорлик доирасида Қирғизистон томони “Эркештом” ва “Торугат” назорат-ўтказиш пунктларининг ўтказиш имкониятларини кенгайтириш, икки давлат ўртасида авиақатновларни қайта тиклаш масалаларини кўтаради. Бундан ташқари, Қирғизистон делегацияси энергетика, тоғ-кон саноати, қишлоқ хўжалиги ва таълим соҳаларида қатор лойиҳаларни давом эттириш, инвестициявий ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилишга тайёр”, – деди Кулубаев.

 Изоҳ: Амалдаги ҳукумат Россия нуфузидан қутулишда Хитойни нажот сифатида кўрмоқда. Шу сабабли ҳам ҳукумат аста-секин, эҳтиёткорлик билан Россиядан узоқлашиш ва Хитой билан яқинлашиш йўлида ҳаракат олиб бормоқда. Жапаровнинг Хитойга амалга оширадиган сафари ҳам муҳим аҳамиятга эга. Сабаби, Россия ўз таъсир остидаги давлатларга нисбатан ҳам “айиқча” сиёсат олиб бориб, уларга турли йўллар билан босим ўтказаётган бўлсада, иқтисодий жиҳатдан қўллаб-қувватламаяпти. Чунки, Россиянинг ҳозирги иқтисодий ҳолати бунга имкон бермайди. Шу сабабли ҳам қирғиз ҳукумати муҳим лойиҳаларни Хитой билан амалга оширмоқчи. Ушбу лойиҳалар қаторида Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон темир йўлини қурилишини бошлаш, Нориндаги логистика марказини барпо этиш, тоғ-кон соҳасида хитой сармоядорларини жалб қилиш борасида келишувлар имзоланиши мумкин.

 Тўғри, темир йўл Ўрта Осиё мамлакатлари учун манфаатли. Темир йўл дунёда денгиз орқали амалга ошириладиган юк ташишдан кейинги ўринни эгаллаб турган стратегик аҳамиятга эга ва таннархи арзон йўналиш ҳисобланади. Аммо бу лойиҳа минтақа давлатлари ва халқига манфаатли бўлиши учун шу давлатларнинг ўзи томонидан барпо этилиши ва бирор мустамлакачи давлат темир йўл устидан молиявий ёки бошқа жиҳатдан таъсир ўтказишига йўл қўймаслик шарт. Чунки, мустамлакачи давлатлар мусулмон ўлкалари, жумладан, бизнинг юртлар манфаатларига мустамлакачилик кўзи билан қарайди. Улар баъзида бирор соҳада ўз мустамлакасини эплай олмай қолган тақдирда ҳам оламий таъсир кучига эга бўлган бошқа мустамлакачи давлат лойиҳаларига биз мустамлака давлатни топширишлари мумкин. Янги темир йўл лойиҳаси ҳам минтақани қисман рус таъсиридан халос этиб, мушрик ханлар чангалига ташлаш йўлидаги қадамлардан биридир.

Абадураҳмон Одилов

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here