Дания Афғонистондаги муваффақиятсизликдан сабоқ олмай, мустамлакачиликка хизмат қилиш йўлида Малига қўшин жўнатмоқда

268
0

Матбуот баёноти

Дания Афғонистондаги муваффақиятсизликдан сабоқ олмай, мустамлакачиликка хизмат қилиш йўлида Малига қўшин жўнатмоқда

Дания мусулмон юртларига яна бир бор ўз кучларини юборишни маъқул кўрди. Дания мудофаа вазирлиги 2022 йил 18 январда Малига 300 нафар аскар юборилишини эълон қилди. Маълумки, Дания Францияга 2013 йилдан буён «терроризмга қарши кураш»да ёрдам бериб келади.

Дания мудофаа вазирлигига кўра, мақсад «Малининг мудофаа ва хавфсизлик кучлари»ни қўллаб-қувватлаш бўлган. Чунки «Дания махсус операциялар кучлари бошқа мамлакатлардаги кучларни тайёрлаш ва ўқитиш бўйича кўп йиллик тажрибага эга бўлиб, Афғонистон ва Ироқ каби юртларда ҳам шундай миссия олиб борган.

Шубҳасиз, Дания армиясининг Ироқ, Афғонистон ва Малидаги сафарбарлиги Ғарб давлатлари ҳукмронлигини кафолатлашни ўзининг вазифаси деб билган бузуқ, виждонсиз ва терорист режимларни қўллаб-қувватлаш учун бўлгани кўриниб турибди. Лекин бу уч мамлакатдаги натижа Ғарб коалициясининг муваффақиятсизлиги билан якунлангани аниқ. Аммо энг ёмони, Ғарбнинг мусулмон юртни «озод қилиш» учун кириб, бутунлай вайрон қилиб чиқиб кетганидир.

2021 йил май ойида Мали ҳарбий кенгаши инқилоб қилган пайтда Дания ташқи ишлар вазири Йеппе Кофод 29 майда Малига қўшин жўнатмасликларини, фақатгина «ҳукумат ва Яҳё режими» билан ҳамкорлик қилишларини маълум қилган эди.

Ўшандан бери Малидаги ҳарбий диктатурада заррача ўзгариш бўлмади. Шунга қарамай, Дания Малига қўшин юборишга қарор қилди. Мали режими ҳар доимгидек ўз халқига қарши шафқатсизлик қилиб, босим ўтказмоқда. Аммо ташқи ишлар вазири ва Дания ҳукумати ўзларининг умидларини Малидаги диктатура режими амалга оширади, деб ўйлаяпти.

Йеппе Кофод 2022 йил 18 январда DR TV-Avisen телевидениесига берган интервьюсида «терроризмга қарши кураш»ни «Данияни террорчилардан ҳимоя қилиш», аргументи сифатида илгари сурди. Бу очиқ-ойдин ёлғон. Чунки 2013 йилдан буён Франция ҳам «терроризмга қарши кураш», деган нарсадан ўзининг Соҳил минтақасидаги мустамлакачилик лойиҳаси учун ниқоб сифатида фойдаланиб келди. Бироқ Франция Малидан кучларини олиб чиқиб кета бошлаган бугунги кунда «террорчи ҳаракатлар»нинг тўққиз йил аввалги ҳолатга қараганда анча кучайганини маълум қилди! Шундай бўлгач, Франция кучлари Европа қитъасига тенг бир минтақада бажара олмаган ишни 300 нафар даниялик қўшин наҳотки бажара олса?!

Дания ташқи ишлар вазири ушбу миссия «Европа ва Данияга бўлаётган иммиграцияни олдини олишга қаратилган»и тўғрисидаги баёноти билан Дания халқига энг ёмон томондан мурожаат қилди. Зеро, Даниядаги кўпчилик «мамлакат халқига нисбатан асосий хавф Саҳродаги маҳаллий исёнчилардан келади», деган нарсага ишонади… Шу нуқтаи назардан, ташқи ишлар вазири мамлакатда қассддан пайдо қилинган «ажнабийлардан нафратланиш» туйғусидан сиёсий жиҳатдан фойдаланиб, мусулмон юртларида олиб борилаётган бошқа салибчилик кампаниясини оқламоқчи бўляпти. Устига-устак, бундай даъво ҳукуматнинг навбатдаги яққол ёлғонларидан биридир. Чунки Европага етиб олишга интилган қочқинларнинг аксари Сурия ва Афғонистондан келмоқда, Соҳил минтақасидан эмас!

Дания Россия ёлланма аскарлари, Мали режими кучлари ва Ғарб кучларининг мустамлакачилик коалицияси билан ҳамкорликда исломий юртларга қарши мана шундай навбатдаги душманликка қадам ташлади. Аммо мустамлакачиликка хизмат қилишга қаратилган бундай душманлик ҳарактининг тақдири ҳам Ироқ ва Афғонистондаги аввалги урушлар тақдири билан бир хил бўлади. Яъни оддий мусулмон халқни қирғин қилиш ва қийноққа солувчи режимларни қўллаб-қувватлаш… ва оқибатда даъво қилинган ёлғон мақсадлардан бирортасига эришолмай чиқиб кетиш билан тугайди.

Биз Ҳизб ут-Таҳрир – Дания аъзолари ҳукуматнинг бир исломий юртга қарши қилаётган бундай мустамлакачилик кампаниясини қаттиқ қоралаймиз ҳамда Ғарбнинг ҳар қандай босқинчилигига қарши курашни шаръий ва мақтовга лойиқ, деб биламиз.

Ҳизб ут-Таҳрирнинг Даниядаги матбуот бўлими

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here