Минбардан Халифаликни тиклашга даъват

400
0

Минбардан Халифаликни тиклашга даъват

Туркиянинг Анқара шаҳридаги “Малика Хотун” масжидининг имом хатиби Ҳалил Конакчи Мусулмонларни Халифалик давлатини тиклашга чақирди. Бунга, эстрада қўшиқчиларидан бири Сезен Аксунинг Одам алайҳиссалом ва Момо Ҳавони “жоҳил” дея ҳақорат қилиб қўшиқ куйлаши сабаб бўлди.

“Айтингчи, Исломнинг маркази қаер? Исломда сўзи ўтадиган киши ким ва у қайси мақомда бўлади? Нега Халифаликни қулатдилар, нега 100 йил аввал у мақомни (Халифаликни) йўқ қилдилар, энди тушунгандирсиз? Ифлос бир қўшиқчи Одам алайҳиссалом ва Момо Ҳавони бемалол жоҳил дея олиши учун шундай қилдилар. Агар Халифалик бугун мавжуд бўлганда эди, ҳеч ким бу борада оғиз очолмасди. Аллоҳ Халифаликнинг қайта тикланишини бизга насиб қилсин. Бунинг учун ҳаракат қиламиз. Қанийди Ислом қоим бўлганда эди, унинг битта Халифаси бўлганда эди… Улар бу динни бир четга суриб, ўз бошимчалик қила бошладилар. Агар Халифа бўлганда эди, Марям онамизга ҳам, Одам алайҳиссалом ва Момо Ҳавога ҳам, Расулуллоҳ га ҳам, шариатга ҳам, Қуръонга ҳам, рўмолга ҳам ҳеч ким тил теккиза олмаган бўларди. Биз ўша бошкарув қайтиб келишини истаймиз. Биз буни Ислом номидан талаб қиламиз”, деди имом Бурса шаҳридаги масжидларнинг бирида қилган маърузасида.

Изоҳ: Халифалик давлати қулатилгандан буён Ислом ва Мусулмонларнинг жонларию молларига ҳужумлар тинмагани каби, Ислом ўлкаларида ҳам, куфр ўлкаларида ҳам, Исломий қадриятларга нисбатан ҳақоратлар тинимсиз давом этмоқда. Бироз аввал Академик Жиҳад Қиса Қуръон оятларини масхара қилиб, Марям онамизга ҳақоратлар ёғдирган эди. Энди эса Одам алайҳиссалом ва Момо Ҳаво “жоҳил”, дея ҳақорат қилинди. Таниқли машҳур инсонлар телевидения ва ахборот воситалари орқали “демократия, ҳуррият ва сўз эркинлиги”ни рўкач қилиб бу ахлоқсизларни ҳимоя қилиб чиқишди. Аммо “Сўзчи” газетасининг хабарига кўра, халифаликка даъват қилган имом Ҳалил Конакчи устидан жиноий иш очилган. Бу ҳақида берилган баёномада Ҳалил Конакчи ўз хутбасида халифаликнинг тикланишини исташи ва уни тиклаш учун ҳаракат қилишга очиқчасига чақириши жиноят сифатида талқин қилинган.

Ҳа, бундай пайтда “демократия, ҳуррият ва сўз эркинлиги” бир четга суриб қўйилади. Масалан Емина Шаҳин исмли 21 ёшли қиз Мустафо Камолни хотиралаш кунида “Ататурк илоҳ эмас, Аллоҳнинг қонунлари бор, Ататурк Ғарбнинг қонунларини олиб кирди”, деганлиги учун дарҳол ҳибсга олинган эди. Шунингдек, ижтимоий тармоқ орқали “Биз Чанаққала жангида ғалаба қозонган бўлсак, нега душманнинг сақофати, қонунлари, кийиниш тарзи бизга кириб келди”, дея Мустафо Камолнинг хиёнатини фош қилган йигитнинг қўлига ҳам кишан солинган эди. Бундай мисоллардан кўплаб келтириш мумкин. Бундай пайтда сохта “ҳуррият ва сўз эркинлиги” ишламай қолади.

Қиёмуддин Шариф

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here