Жапаров: Террористларга ва хавфларга қарши бирга турамиз

435
0

Жапаров: Террористларга ва хавфларга қарши бирга турамиз

 Хабар: Қирғизистон президенти Садир Жапаров “Казахстанская правда” газетасига берган интервьюсида икки қардош халқнинг дўстлиги – Қирғизистон билан Қозоғистон янги чақириқларга ва хавфларга қарши туриб, турли тармоқда ҳамкорлик қилиб, келажакда бирга қадам ташлайди деган умидда эканини айтди.

 Садир Жапаров қозоқ ҳукуматини Қозоғистонга “режалаштирилган террористик агрессия” қилинди деган риторикасига маъқул бўлди. “Биз бу курашда ёрдам беришимиз кераклигидан шубҳа қилмадик. Қозоғистон ҳукумати ҳукуматни куч билан босиб олиш учун одамларнинг ўлимига ва оммавий тартибсизликларни уюштиришда айбдорларни топиб, жавобгарликка тортади деб ишонаман. Текшириш вақтида бегуноҳ фуқаролар жабрланмаслиги керак”, – деди Жапаров.

“Бизни давлатлар Яқин шарқдаги ва Афғонистондаги маълум воқеалар сабаб янги хавфларга биргаликда қарши турмоқда”, – деб ишонтирди Жапаров.

 Изоҳ: Қозоғистонда узоқ йиллар давомида йиғилган иқтисодий ва ижтимоий муаммолар натижасида қийналган халқ жорий йилнинг бошида суюлтирилган газ нархини икки баробар оширилиши баҳонаси билан “портлади”. Гарчи халқ намойишлари табиий йўл билан вужудга келган бўлсада, қозоқ президенти бу намойишлардан ўз манфаати йўлида фойдаланиб қолишга муваффақ бўлди. Токаев тинч намойишчиларни террорчиларга чиқариб, “Олмаотага яхши тайёргарликдан ўтган ва уюшган 20 минг “террорчи” ҳужум қилганини маълум қилди ва куч органларига “огоҳлантиришсиз отиш”га буйруқ берди. Ўз халқига қарши Россия бошчилигидаги КХШТ кучларидан ёрдам сўраб, намойишларни куч билан бостирди. Намойишлар бостирилганидан сўнг Токаев ҳукумати намойишларда “исломий террорчилар” изини излашни бошлади. Куч органлари сақол қўйган оддий намозхонлари уйига бостириб кириб, қурол, ўқ-дориларни ташлаб, ноҳақдан қамоққа олишни бошлаб юборди. Расмий ҳукумат бу ишда “Таблиғ” жамоасини айбдор қилишни кампаниясини олиб бормоқда. Бундан ташқари, Тоқаев вужудга келган вазиятдан фойдаланиб Назарбаевни сиёсат майдонидан чиқариб юбориш ва бутун ҳокимиятни ўз қўлида жамлашга ҳаракат қилмоқда. Намойишлар ортидан Назарбоевнинг оила аъзолари йирик давлат компаниялари, давлат органлари ва ҳукумат билан алоқадор ташкилотлардаги постларини йўқотиши, Назарбаев кадрларини қамоққа олиниши ва ишдан бўшатилаётгани қозоқ элитаси ўртасида кураш қизиб бораётганига далолат қилади.  

 Ақли расо одамга Тоқаевнинг “террорчилар” борасида берган баёноти ҳақиқатга умуман тўғри келмаслиги кундек аён бўлишига қарамай, Қозоғистонга қўшни республикалар, шу жумладан, Қирғизистон ҳам вақтдан фойдаланиб Ислом ва мусулмонларга қарши олиб бораётган курашини янада кучайтиришлари учун қўл келмоқда. Қирғизистонда жамоатчилик муҳокамасига қўйилган “Экстремистик фаолиятга қарши кураш тўғрисида”ги қонун ҳам тез кунларда тасдиқланиши ва бунинг ортидан Ислом динига қарши олиб борилаётган кураш янги босқичга чиқиши кутилмоқда. Расмий ҳукуматлар янги таҳдид ва чақириқлар деганда фақат Ислом дини ва мусулмонларни назарда тутишади. Расмий ҳукуматлар Ислом ва мусулмонларга қарши олиб бораётган курашлари орқали ўз курсиларини мустаҳкамлаб олишга ҳаракат қилишади.

 Абдураҳмон Одилов

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here