АҚШ билан Фаластин маъмурияти ўртасидаги иқтисодий мулоқот тобеликни мустаҳкамлашга қаратилган

359
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

АҚШ билан Фаластин маъмурияти ўртасидаги иқтисодий мулоқот тобеликни мустаҳкамлашга қаратилган

Қудсул Арабий веб-сайти (ҳижрий 1443 йил 9 жумодулаввал, милодий 2021 йил 13 декабр душанба куни) нашр қилган хабарда бундай дейилади:

«Беш йилдан ортиқ вақтдан сўнг ҳамда Фаластин маъмурияти ўткир иқтисодий қийинчиликларни бошдан кечираётган бир пайтда, сешанба куни Фаластин-АҚШ ўртасида иқтисодий мулоқот бўлиб ўтди.

Бу Фаластин-АҚШ муносабатлари бошлангандан бери иккинчи марта ўтказилаётган иқтисодий мулоқотдир, биринчиси 2016 йилда бўлган эди.

Фаластин иқтисод вазири Холид Уссайли бу хусусда қуйидагиларни таъкидлади: «Биз ушбу мулоқотга таяниб айта оламизки, АҚШ ҳукумати аввалги маъмуриятнинг сиёсати ва тартиб-қоидаларини қайта кўриб чиқиб, давлат бюджетини қайта қўллаб-қувватлайди ва Фаластин иқтисодини қўллаб-қувватлашни кучайтиради. Шунингдек, БМТнинг фаластинлик қочқинларга ёрдам кўрсатиш ва уларни ишга жойлаш бўйича иш олиб борувчи, ўз фаолиятини қайта бошлаган  UNRWA агентлигини қўллаб-қувватлашни давом эттиради. Бундан ташқари, Қуддусда консуллик очиш, икки давлат ечимини амалга ошириш ва турли соҳаларда ёрдамларни қайта бошлаш каби АҚШ президенти Жо Байденнинг Фаластин раҳбари Маҳмуд Аббосга берган ваъдаларини бажаради»».

Роя:

Ушбу хабарга изоҳ сифатида, Ҳизб ут-Таҳрир – муборак Фаластин замини матбуот бўлими ўзининг электрон саҳифасида матбуот баёноти нашр қилиб, бундай деди:

«АҚШ Ислом Умматининг душмани ва яҳудий вужудининг иттифоқчисидир. У муҳтожларга ёрдам берувчи хайрия жамияти эмас. Американинг берадиган пули нопок пулдир. У бу пулларни юртимиздаги ўзининг сиёсат ва режаларини амалга ошириш қуролларидан бири сифатида, Фаластин маъмурияти устидан сиёсий ҳукмронлигини мустаҳкамлаш учун беради. Америка Фаластин маъмуриятининг мавжудлигини ҳам, кучини ҳам ўзининг буйруқларини бажаришига ҳамда мустамлакачилик режаларига содиқлигига боғлаган. Бу мустамлакачи давлат Фаластин маъмурияти учун хавфсизлик, иқтисод ва ижтимо каби Фаластиндаги ҳар бир соҳада қандай сиёсат олиб боришнинг икир-чикирига қадар чизиб беради. Шу орқали у икки давлат ечимида гавдаланувчи ўзининг мустамлакачилик лойиҳасини амалга оширмоқчи.

Америкача қарашлар асосида ишлаб чиқилган бу икки давлат ечими бўйича, яҳудий вужудига муборак заминнинг аксар ери берилади, бунинг муқобилида Фаластинга кичик бир давлатча қуриб берилади. Ҳеч қандай суверенитетга эга бўлмаган бу заиф давлатчанинг вазифаси яҳудий вужудини ҳимоя қилиш ва Фаластин аҳлини репрессия қилишдан иборат бўлади. Бунинг учун у Фаластин аҳлини кўчириш ва иродасини синдиришга ҳамда можарога улар истагандек чек қўйишга қаратилган тизимли сиёсатларни олиб боради. Фаластин маъмурияти айнан мана шундай ечимни амалга оширишга ҳаракат қиляпти ҳамда уни татбиқ қилиш ва Фаластин аҳлини солиқ ва тўловлар билан тинкаларини қуритишда давом этиш учун Америкадан ифлос пуллар олиб, унинг қўллаб-қувватловига эришяпти.

Муборак Фаластин масаласининг ечими Уммат душманларидан пул олишда эмас, балки уни озод этишдадир. Зотан, бу душманлар яҳудий вужудини Уммат кўксига санчилган заҳарли ханжар, шунингдек, унга қарши урушда ва унинг бирлашишини олдини олишда асосий таянч бўлишини исташади. Умматнинг душманларидан пул олиш фақат бир нарсани англатади. У ҳам бўлса, муборак заминни сотиб юбориш ҳамда ундан воз кечиб, яҳудий вужудининг мудофааси учун Америка армияси сафида ёлланган аскар сифатида хизмат қилиш.

Муборак замин худди жасоратли буюк қўмондон Салоҳиддин Айюбий қўли билан озод этилганидек, Умматнинг қўшинлари ва тирик кучлари қўли билан озод этилиш арафасида турибди. Чунки бу замин Ислом Уммати мулкидир. Шу боис, армияларимиз учун ҳаракатга келиб, юртимиздаги Ғарбга ёлланган режимларни супуриб ташлаш ва Пайғамбарлик минҳожи асосидаги иккинчи рошид Халифалик барпо этиш вақти аллақачон келган. Фақат рошид Халифаликкина Ғарбни мағлуб этиб, юртимиздан босқинчи яҳудийларни илдизи билан қўпориб ташлайди ҳамда бу юртда кенгайиш ва ҳимояланиш учун сарфлаган шунча маблағларини ўзларига ҳасрат-надоматга айлантиради.

﴿إِنَّ الَّذِينَ كَفَرُوا يُنفِقُونَ أَمْوَالَهُمْ لِيَصُدُّوا عَن سَبِيلِ اللهِ فَسَيُنفِقُونَهَا ثُمَّ تَكُونُ عَلَيْهِمْ حَسْرَةً ثُمَّ يُغْلَبُونَ وَالَّذِينَ كَفَرُوا إِلَى جَهَنَّمَ يُحْشَرُونَ * لِيَمِيزَ اللهُ الْخَبِيثَ مِنَ الطَّيِّبِ وَيَجْعَلَ الْخَبِيثَ بَعْضَهُ عَلَىَ بَعْضٍ فَيَرْكُمَهُ جَمِيعًا فَيَجْعَلَهُ فِي جَهَنَّمَ أُوْلَـئِكَ هُمُ الْخَاسِرُونَ﴾

«Кофирлар мол-дунёларини Аллоҳнинг йўлидан тўсиш учун сарфлайдилар. Бас, уни сарфлайдилар-у, сўнгра ўша (моллари) ўзларига ҳасрат бўлур, сўнгра мағлуб бўлурлар. Кофирлар Аллоҳ нопокни покдан (кофирни мўминдан) ажратиши ва нопок кимсаларнинг ҳаммаларини устма-уст тахлаб, жаҳаннамга солиши учун тўпланурлар. Ана ўшалар зиён кўргувчилардир»               [Анфол 36-37]

Роя газетасининг 2021 йил 22 декабр чоршанба кунги 370-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here