Путин Россия учун асосий таҳдидни айтди

393
0

Путин Россия учун асосий таҳдидни айтди

 Хабар: Экстремизм Россия бирдамлигига таҳдид солади. Бу ҳақда Россия президенти Владимир Путин мамлакат хавфсизлик органлари ходимлари куни муносабати билан йўллаган видео табригида маълум қилди.

 Путиннинг сўзларига кўра, мамлакат фуқаролари орган ходимларидан экстремизмга қарши курашда ҳам муваффақиятларни кутишади.

 “Бу Россия ҳамжиҳатлиги учун тўғридан-тўғри таҳдид. Ксенофобия, ижтимоий ва диний адоватнинг ҳар қандай кўринишининг олдини қатъиян олиш, одамларнинг, айниқса, ёшларнинг давлатга қарши ноқонуний фаолиятга жалб қилинишига йўқ қўймаслик зарур”, – деди Путин.

 “Звезда” телеканали сайтида эълон қилинган видеода Россия раҳбари 2021 йилнинг 11 ойи давомида мамлакатда террорчиликка оид 61 та, жумладан, 32 та терактнинг олди олинганини маълум қилди. 11 йил мобайнида эса шунга ўхшаш 200 дан зиёд фожианинг олди олинган.

Изоҳ: “Экстермизм” ва “терроризм” атамаси Исломга қарши курашиш учун Америка томонидан ўйлаб топилган. Путин бошчилигидаги рус ҳукумати ҳам бундан ўз манфаатлари йўлида фойдаланиб, минтақадаги мусулмонларни ўз таъсир дориасида ушлаб туриш учун соҳта терактлар уюштириш орқали ўз позициясини мустаҳкамлаб келмоқда.

 Путиннинг 21 йиллик бошқаруви даврида Россия иқтисоди абгор ҳолатга келиб қолди. “Росстат” декабр ойи бошида эълон қилган маълумотга кўра, қашшоқлик даражасида яшаётган россияликлар сони 16 миллион кишини (аҳолининг 11 фоизини) ташкил этди. Бу расмий эълон қилинган маълумот. Мустақил экспертлар ҳисобига кўра, россияликларнинг тўртдан бири қашшоқлик даражасида кун кечирмоқда. Ижтимоий тармоқларда тарқалаётган видео лавҳаларда қариялар ва ишсизлар супермаркетларда яроқлилик муддати ўтган маҳсулотларни ахлат қутиларига ташлашини кутиб туришгани ва ахлат идишларидан саралаб олиб кетишаётганини кўриш мумкин. Табиийки, бундай ҳолат одамлар ўртасида норозилик пайдо бўла бошлади. Путин рейтинги ҳам тушиб бормоқда. Путин режими халқ эътиборини асосий муаммолардан буриш учун яна экстремизм ва терроризм “таҳдидидан” фойдаланишга ҳаракат қилмоқда.

 Аслида Владимир Путинни Россия президентилигига келишидан олдин ҳам мамлакатни қатор қўпорувчилик ҳаракатлари ларзага солган эди. Масалан:

 1999 – йил сентябр. Доғистоннинг Буйнакск шаҳрида кучли портлаш содир бўлди. Портлашда “исломий террорчи”лар айбдор, деб топилди:

 1999 – йил сентябр. Юқоридаги портлашдан кейин, орадан бир неча кун ўтиб, Москва шаҳрининг Гурянов кўчасида худди шундай кучли портлаш бўлди. 106 киши ўлди, 690 киши яраланди:

 1999 – йил сентябр. Орадан озгина вақт ўтиб, 13- сентябр эрта тонгда, Москванинг Каширский шоссе кўчасидаги 8 қаватлик аҳоли яшайдиган уй олдида 300 кг тротил эквивалентдаги кучли портлаш содир этилди. 124 киши халок бўлди, 7 киши яраланди:

 1999 – йил 16- сентябр. Ростов вилоятининг Волгодонск шаҳари. Октябрск шоссесидаги 9 қаватлик уй биноси олдида бомбага тўлдирилган ГАЗ-53 юк машинаси портлади. Воқеа жойининг ўзида 18 киши ўлди, 1 киши касалхонада вафот этди, 89 киши турли даражада тан жароҳати олди…

 Мазкур соҳта қўпорувчилик ҳаракатларини асосий ташкилотчиси бўлган Путин “жиноятларни” фош этишда жонбозлик кўрсатиши ортидан рейтинги мисли кўрилмаган даражада кўтарилди ва 2000 – йилда бўлиб ўтган президентлик сайловида ғалаба қозонди.

 Бугун эса Путиннинг ўз рейтинги қайта тиклаш учун яна эски усулдан фойдаланмоқда. Унинг бу курашдаги асосий “рақиби” одатдагидек ва Ўрта Осиёдан борган меҳнат муҳожирлари мусулмонлар бўлмоқда. Ҳуқуқ ва имкониятлари чекланган меҳнат муҳожирлари рус ҳукумати учун осон ўлжа бўлиб қолмоқда. Россия ОАВ ва телевиденияси рус махсус хизматлари “терактлар” ва унга тайёргарлик кўраётган Ўрта осиёликларни қандай қилиб “бартараф” қилишаётган лавҳалар ва хабарлар тез-тез пайдо бўлаётгани ҳам Путин 2024-йили бўлиб ўтадиган президентлик сайловига тайёргарлик кўришни бошлаб юборганига далолат қилади.

 Абдураҳмон Одилов

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here