«Исломий ҳаётни кайта бошлашнинг шаръий тариқати» китобидан

493
0

(«Исломий ҳаётни кайта бошлашнинг шаръий тариқати» китобидан).

            Ўзгартириш ҳақидаги ижтиҳодлар

Мусулмонлар ўзлари яшаётган ачинарли воқеъликни ҳис қилишгач, уларнинг орасидаги онгли кишиларда Ислом асосида уйғониш ҳислари жунбушга келиб, улар ушбу воқеъликни ўзгартиришга интилдилар. Натижада мана шу ёмон воқеъни ўзгартириш учун бир неча ҳизб ва жамоатлар ташкил топди. Бироқ, бу ҳизб ва жамоатлар жуда кўп аҳкомларида бизлар баён қилган шаръий тариқат аҳкомларига қарама-қарши бўлган турли ҳил йўллардан кетдилар. Бундай ихтилоф ва тафовут уларнинг унчалик теран ва дақиқ бўлмаган ижтиҳодларидан келиб чиққан эди. Масалан уларнинг айримларига кўра; “Халифалик ағдарилгандан кейинги мусулмонларнинг бугунги ҳаёти ғайри исломий ҳаётдир. Бугунги ҳокимлар Ислом билан ҳукм юритмайдилар. Шунинг учун уларга қарши қилич яланғочлаб, улар билан курашиш лозим. Агар улар ўз ишларида оёқ тираб олишсалар, уларни қатл этиш, кейин эса, Исломни татбиқ қиладиган ҳокимларни олиб келиш лозим”. Улар ўзларининг бу фикрларига қуйидаги саҳиҳ ҳадисни далил сифатида келтиришади:  Уббода ибн Сомитдан ривоят қилинади. У киши айтади;

دَعَانَا النَّبِيُّ -صَلَّى الله عَلَيْهِ وَسَلَّمَ- فَبَايَعْنَاهُ، فَقَالَ فِيمَا أَخَذَ عَلَيْنَا: أَنْ بَايَعَنَا عَلَى السَّمْعِ وَالطَّاعَةِ، فِي مَنْشَطِنَا وَمَكْرَهِنَا، وَعُسْرِنَا وَيُسْرِنَا، وَأَثَرَةٍ عَلَيْنَا، وَأَنْ لَا نُنَازِعَ الْأَمْرَ أَهْلَهُ، «إِلَّا أَنْ تَرَوْا كُفْرًا بَوَاحًا عِنْدَكُمْ مِنْ الله فِيهِ بُرْهَانٌ

“Бизларни Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам даъват қилдилар. Натижада биз у зотга байъат бердик. Байъатда бизларнинг зиммамизга юклатилган вазифалар орасида мана шулар бор эди: Бизлар у зотга хурсадчилик ўрнида ҳам, хафачилик ўрнида ҳам, қийинчиликда ҳам, енгилчиликда ҳам қулоқ солиш ва итоат этишга, у зотни ўзимиздан юқори қўйиб ийсор қилишга ва Аллоҳ томонидан ҳужжатимиз бўлган очиқ куфрни содир қилганини кўрмай туриб, ишни ўз эгаларидан талашмасликка байъат бердик”.  Бухорий ва Муслим ривояти. Умму Салама – розияллоҳу анҳу – дан ривоят қилинади. Расулуллоҳ – соллаллоҳу алайҳи васаллам – дедилар:

ستكون أمراء فتعرفون وتنكرون فمن عرف برئ ومن أنكر سلم ولكن من رضي وتابع قالوا أفلا نقاتلهم قال لا ما صلوا  “

Келажакда амирлар бўладилар. Сизлар уларни маъруфга буюрасизлар ва мункардан қайтарасизлар. Бас, ким маъруфга буюрса, зиммасидаги бурчини адо этган бўлади. Ким мункардан қайтарса, саломат бўлади. Лекин ким уларга рози бўлса ва уларга бўйин сунса.  Шунда саҳобалар: уларга қарши уруш қилмаймизми, ё Расулаллоҳ дейишди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам эса; Йўқ, модомики намозни қоим қилар эканлар, уруш қилмайсизлар, дедилар”. Муслим ва Абу Довуд ривояти. Яъни, модомики Ислом аҳкомларини, жумладан намозни қоим қилар эканлар, уларга қарши уруш қилмайсизлар. Бу жузни айтиб, куллни ирода қилиш бобига киради. Масалан, ояти каримада فتحرير رقبة(бўйнини озод қилиш)  деб бўйин зикр қилинади. Бўйин банданинг бир жузи. Бундан бутунлай банда ирода қилинади. Улар мана шу икки ҳадисни ва бундан бошқа ҳадисларни бугунги кундаги куфр аҳкомларини татбиқ этаётган мусулмон ҳокимларига қарши курашиш ва уларга қарши уруш эълон қилиш вожиблигига ҳамда Аллоҳдан куфрлигига ҳужжат бўлган куфри баввох-очиқ куфрни зоҳир қилишда қотиб туриб олишса, уларни қатл этиш вожиблигига далил сифатида келтирадилар.

ومن لم يحكم بما أنزل الله فأولئك هم الكافرون

“Ким Аллоҳ нозил қилган нарса билан ҳукм юритмаса, бас улар кофирдирлар”, [5:44]

ояти каримасига кўра улар кофирдирлар, уларни қатл этиш вожиб, дейдилар.

Ислом  ҳаётини қайта бошлаш учун мана шу тариқатга етиб келган кишилар бизлар бугун яшаётган воқеъ билан ҳадислар насси далолат қилган воқеъ орасидаги фарқни англай олмай қолганлар. Негаки, бизлар бугун кўриб турган куфри баввоҳ-очиқ куфр бизнинг замонимизда бошлангани йўқ. Биз эсимизни таниганимиздан буён ўзимизни мана шу куфр ботқоғида топдик.  Бизлар дорул куфрда дунёга келдик. Ва ҳали ҳануз мана шу куфр диёрида ғайри исломий ҳаётда яшаб келмоқдамиз. Бу дор ва бу ҳаёт бизнинг кўз ўнгимизда шу аҳволга келмади. Кофирлар Мустафо Камол малайлигида халифалик давлатини ағдаришган маҳалда ҳаётда бўлган ва ўша маҳалда мукаллаф бўлган кишилар бор эди. Халифалик ағдарилгандан кейин мусулмонларга куфр низомлари билан ҳукм юритадиган ҳокимлар келганди. Ана ўша пайтда мана бу хунук жиноятни кўрган мусулмонларга шу жиноятчиларга қарши қурол кўтаришлари вожиб эди. Ислом татбиқ этиш йўлида қаттиқ қарши туриб олганларни ана ўша пайтда қириб йўқотиш керак эди.

Демак, юқоридагилар далил сифатида келтиришган ҳадислар шунга далолат қиладики, агар ҳокимлар куфри баввоҳни зоҳир қилишса, уларга қарши қурол кўтаришга хитоб этилган кишилар дорул исломни дорул куфрга айлантирилишига шоҳид бўлган мусулмонлардир. Чунки салтанат ва хавфсизлик мусулмонларники бўлган. Мана шу мусулмонлар халифага ўзларига Ислом билан ҳукм юритиши асосида байъат беришган. Агар бирортаси келиб, ушбу халифаликни ундан талашадиган бўлса, мусулмонларга Аллоҳ нозил қилган нарсадан бошқаси билан ҳукм юритиш учун халифадан салтанатни тортиб олмоқчи бўлса – халифаликни қайтариб беришлари ёки Аллоҳ нозил қилган нарса билан ҳукм юритиши учун ундан бошқа кишига байъат беришлари учун – то у “ҳукм талашувчи” Исломга қайтгунича мусулмонларнинг унга қарши уруш қилишлари, аксинча, қайтмаса уни қатл этишлари вожиб бўлади. Чунки, аввалги ҳадиснинг насси мана шундай;

إلا أن تروا كفرا بواحا

“Магар куфри баввоҳ(очиқ куфр)ни кўрсанглар”. Бу дегани шуни англатадики, сизлар ҳокимнинг куфри баввоҳни зоҳир қилганини кўрмагансизлар. Сизлар буни бугунга келиб кўряпсизлар. Шунинг учун бу Исломни куфрга алмаштирилишига шоҳид бўлган кишига қаратилган хитобдир. Бу хитоб бундай алмаштиришга, ўзгартиришга гувоҳ бўлмаган кишиларга тўғри келмайди.

Бу биринчи жиҳатдан. Иккинчи жиҳатдан бизлар бугун яшаётган воқеъ, ўзгартиришга муҳтож бўлаётган воқеъ дорул ислом эмас, бугунги ҳаётимиз ҳам исломий эмас. Негаки, дорул исломда биргаликда топилиши лозим бўлган иккита шарт бугунги мусулмонлар яшаётган ўлкаларнинг бирортасида топилмайди. Бу икки шартнинг биринчиси ҳаётнинг барча соҳаларида Ислом аҳкомларининг татбиқ этилиши ва иккинчиси, дорнинг хавфсизлиги мусулмонларнинг қўл остида бўлиши.

Шунингдек иккинчи ҳадисда келади;

قالوا أفلا نقاتلهم؟ قال:لا ما صلوا

“… Шунда уларга қарши уруш қилмаймизми,  дейишди. Шу пайт Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар; “Йўқ, модомики, намозни қоим қилар эканлар, уларга қарши уруш қилмайсизлар”.

Бу  сўз; “Модомики ҳокимлар Аллоҳнинг шариатини татбиқ этар эканлар уларга қарши уруш қилманглар. Агар Аллоҳнинг ҳукмини тарк этсалар, шунда уларга қарши уруш қилинглар “, деган маънони англатади. Бу ҳам Исломни татбиқ этган ҳокимларни кўрган кишиларга қаратилган хитобдир.

Бугунги, мелодий 21 аср бошларида мусулмонлар яшаётган ва ўзгартиришга муҳтож бўлаётган воқеъ эса, юқорида айтиб ўтганимиздек, ҳукм маноти-манотул ҳукм жиҳатидан пайғамбарликдан олдин Расулуллоҳ – соллаллоҳу алайҳи васаллам – Маккада кўрган ва Мусъаб ибн Умайр Мадинада топган воқеъга ўхшайди. Ўзгартириш учун харакат қилаётган даъватчилар ўзгартириш жараёнида шаръий тариқатни ушлашлари учун шу воқеъга мос келадиган далилларни ва шаръий аҳкомларни топишлари учун ушбу воқеънинг хақиқатини идрок этишлари лозим эди. Бу хақиқат жамиятда Расулуллоҳ – соллаллоҳу алайҳи васаллам – Маккада, Мусъаб ибн Умайр  Мадинада амал қилганларидек юқорида қайд этилган босқич ва поғоналар бўйича харакат қилишдан иборатдир.

Воқеъни ўзгартиришга харакат қилган ҳизб ва жамоатларнинг айримлари; “Жамият исломий жамиятдир. Унда айрим камчилик ва нуқсонлар бор. Бу жамият тубдан ўзгартиришга эмас, балки ислоҳга муҳтож, деб ўйладилар. Шунинг учун улар ислоҳот ишлари билан машулғул бўлишди. Бу ишларнинг айримлари мункар-бузуқ ишларни йўқотиш, фақир ва муҳтожларга ёрдам бериш каби моддий бўлса, айримлари шахсларнинг ахлоқини тўғрилаш каби маънавий эди. Натижада уларнинг ўзлари ҳам ишондилар ва қуйидаги ишларни бажариш билан тўғри йўлда эканликларига бошқаларни ҳам ишонтирлилар:

1) даъват босқичларининг барчасида моддий ишлар билан шуғилланиш. Шунинг учун бундай жамоат аъзолари кўча деворларидан яланғоч аёлларнинг суратларини йиртиб ташлаш, майхоналарни вайрон қилишдан тортиб айрим хавфсизлик хизмати ходимларини ва масъул шахсларни қатл этишгача бўлган моддий ишлар билан шуғилланишди. Улар ўзларининг бу йўлларига Расулуллоҳ – соллаллоҳу алайҳи васаллам – нинг сўзларини ўзида жо этган Уббода ибн Сомитнинг мана бу ҳадисини далил сифатида келтирадилар:

وان لا ننازع الامر أهله إلا أن تروا كفرا بواحا عندكم فيه من الله برهان

“… Ва олдиларимизда Аллоҳдан ҳужжат бўлган очиқ куфрни кўрмасдан туриб, ишни ўз эгаларидан талашмасликка (байъат бердик)”. (Давоми бор).

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here