Ўзгартириш ҳақидаги ижтиҳодлар(2-чи қисм)

140
0

(«Исломий ҳаётни кайта бошлашнинг шаръий тариқати» китобидан).

(«Исломий ҳаётни кайта бошлашнинг шаръий тариқати» китобидан).

Ўзгартириш ҳақидаги ижтиҳодлар(2-чи қисм).

а) Даъватнинг барча босқичларида кўча деворларидан аёлларнинг яланғоч суратларини йиртиб ташлаш, майхоналарни вайрон қилишдан тортиб айрим хавфсизлик ходимларини ёки айрим масъул шахсларни қатл этишгача бўлган моддий амалларни бажариш. Улар ўзларининг бу фикрларига юқорида қайд этилган, пайғамбаримиз – саллоллоҳу алайҳи ва саллам – нинг сўзлари  келган Уббода ибн Сомитнинг мана бу ҳадисини далил сифатида келтирадилар;

وان لا ننازع الامر أهله إلا أن تروا كفرا بواحا عندكم فيه من الله برهان

“… Ва олдиларимизда Аллоҳдан ҳужжат бўлган очиқ куфрни кўрмасдан туриб, ишни ўз эгаларидан талашмасликка (байъат бердик)”.   Яна улар Умму Салама(розияллоҳу анҳо) онамизнинг ҳадисида келган пайғамбаримиз – саллоллоҳу алайҳи ва саллам – нинг мана бу сўзларини ҳам далил сифатида келтиришади;

قالوا أفلا نقاتلهم قال لا ما صلوا

“…Саҳобалар;

— Бас шундай экан, уларга қарши уруш қилмаймизми,  дедилар.

Шунда пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи ва саллам;

— “Йўқ, модомики, намозни қоим қилар эканлар, уларга қарши уруш қилмайсизлар,  деб марҳамат қилдилар”.

Уларнинг айримлари даъватни етказишда моддий ишларни бажаришнинг жоизлигига қуйидаги Алий ибн Абу Толибнинг ҳадисини ҳужжат қиладилар:

 : انْطَلَقْتُ أَنَا وَالنَّبِيُّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ حَتَّى أَتَيْنَا الْكَعْبَةَ ، فَقَالَ لِي رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ : ” اجْلِسْ ” ، وَصَعِدَ عَلَى مَنْكِبَيَّ ، فَذَهَبْتُ لِأَنْهَضَ بِهِ ، فَرَأَى مِنِّي ضَعْفًا ، فَنَزَلَ ، وَجَلَسَ لِي نَبِيُّ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ ، وَقَالَ : ” اصْعَدْ عَلَى مَنْكِبَيَّ ” ، قَالَ : فَصَعِدْتُ عَلَى مَنْكِبَيْهِ ، قَالَ : فَنَهَضَ بِي ، قَالَ : فَإِنَّهُ يُخَيَّلُ إِلَيَّ أَنِّي لَوْ شِئْتُ لَنِلْتُ أُفُقَ السَّمَاءِ ، حَتَّى صَعِدْتُ عَلَى الْبَيْتِ ، وَعَلَيْهِ تِمْثَالُ صُفْرٍ أَوْ نُحَاسٍ ، فَجَعَلْتُ أُزَاوِلُهُ عَنْ يَمِينِهِ وَعَنْ شِمَالِهِ ، وَبَيْنَ يَدَيْهِ وَمِنْ خَلْفِهِ ، حَتَّى إِذَا اسْتَمْكَنْتُ مِنْهُ قَالَ لِي رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ : ” اقْذِفْ بِهِ ” ، فَقَذَفْتُ بِهِ ، فَتَكَسَّرَ كَمَا تَتَكَسَّرُ الْقَوَارِيرُ ، ثُمَّ نَزَلْتُ ، فَانْطَلَقْتُ أَنَا وَرَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ نَسْتَبِقُ حَتَّى تَوَارَيْنَا بِالْبُيُوتِ ، خَشْيَةَ أَنْ يَلْقَانَا أَحَدٌ مِنَ النَّاسِ

“Мен ва Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам бирга юриб Каъбага келдик. Расулуллоҳ саллоллоҳу  алайҳи ва саллам менга “Ўтир”, дедилар ва елкамга чиқдилар. Мен у зотни елкамда кўтариб, тик турмоқчи бўлдим. Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам мендаги заифликни кўриб, ерга тушиб, ўтирдилар ва “Елкамга чиқ”, дедилар. Мен у зотнинг елкаларига чиқдим. Мени елкаларида кўтардилар. Шу онда менинг хаёлимдан ўтардики, “Агар хоҳласам, шу туришда, само уфқига ҳам сўзсиз етаман”. Мен Байтуллоҳга кўтарилдим. Юқорида мис тимсоллари турарди. Мен унинг ўнг ва чап томонларини, олди ва орқа томонларидан пайпаслардим, ушлашга уринардим. То уни махкам ушлаб олганимда Расулуллоҳ – саллоллоҳу алайҳи ва саллам – “Улоқтир уни”, дедилар. Мен уни улоқтирдим. Натижада у сопол каби синиб, чил чил бўлди. Сўнгра Расулуллоҳ – саллоллоҳу алайҳи ва салам – нинг муборак елкаларидан тушдим. Бизлар шошиб юриб кетдик. Бирор киши йўлиқиб қолмасин, деб уйлар орсидан яшириниб кетдик”. Аҳмад ривояти.

Даъватни етказишда ҳизб ва жамоатлар томонидан моддий куч ишлатишнинг жоизлигига далил сифатида келтирилган бу ҳадис уларнинг сўзларига далил бўлмайди.  Негаки, Расулуллоҳ – саллоллоҳу алайҳи ва саллам – нинг бу ишлари фардий яъни якка шахснинг иши бўлиб, бу иш якка шахснинг ўзи қодир бўладиган мункарни йўқ қилиш бобига киради. Расулуллоҳ – саллоллоҳу алайҳи ва саллам – бу ишни ўзлари қилдилар, саҳобалардан эса, шунга ўҳшаш ишларни қилишни талаб қилмадилар. Ўзлари ҳам бундан олдин бундай иш қилмаганлар. Алий ибн Абу Толиб(розияллоҳу анҳу) айтганларидек, у зот бу ишни бирор киши кўриб қолмаслигини жуда хоҳлаганлар.

Расулуллоҳ – саллоллоҳу алайҳи ва саллам -;нинг бу ишлари саҳобалар озорларга қарши курашишни талаб қилганларида уларга “Хали биз бунга буюрилмадик” – деб айтган сўзларига зиддир. Агар Расулуллоҳ -;саллоллоҳу алайҳи ва саллам – нинг ишлари у зотнинг сўзларига қарама-қарши чиқиб қолса, бу иккисининг ораси жамланади ва бу далилларнинг ҳар бирига ўз ўрнида алоҳида амал қилинади. Ёки сўз таржиҳ қилинади. Шунингдек, Расулуллоҳ – саллоллоҳу алайҳи ва саллам -;нинг бу ишлари – замонда -;ансорийлар иккинчи ақаба байътида Қурайш билан уруш қилишга изн сўраганларида “Хали биз бунга буюрилмадик” – деб айтган сўзларидан олдин бўлган. Агар икки далил бир бирига зид келиб қолса, улардан қайси бири биринчи бўлгани аниқланади ва аввал бўлгани кейингиси билан насҳ қилинади.

Расулуллоҳ – саллоллоҳу алайҳи ва саллам – томонидан бажарилган бу иш қайсидир маънода Иброҳим – алайҳи ас-салом – нинг бутларга нисбатан қилган ишига ўҳшайди. Иброҳим – алайҳи ас-салом – нинг бу қилган ишидан кўзланган мақсад бутпараст қавмининг ақийдаси ботил эканлигини баён қилиш ҳамда уларнинг олиҳалари хатто ўзларини ҳимоя қилишдан ҳам ожиз эканлигига уларнинг эътиборларини қаратиш эди. Бу иш моддий амалдан ҳам кўра кўпроқ фикрий амалга яқин бўлган. Негаки, Иброҳим – алайҳи ас-салом – бирор мушрикка озор етказмагани ҳолда уларни ўзлари ибодат қилаётган олиҳалари ҳақида, уларнинг ҳатто ўзларини ҳам ҳимоя қилишдан ожиз эканликлари ва шундай экан, қандай қилиб улар олиҳа бўла олишлари хақида фикр юритишга мажбурлади.

Шунинг учун Расулуллоҳ – саллоллоҳу алайҳи ва саллам – ва саҳобалар сақофатлантириш ёки тафоъул даврида даъватни етказиш учун ҳеч қандай моддий ишлар билан шуғулланмадилар. Балки улар Қуръон тиловат қилиш, Исломни ўргатиш, кофирлар билан баҳслашиш ва талаби нусрат билангина чекландилар. Негаки, давлат қурилишига тўғаноқ бўлаётган моддий тўсиқларни парчалаб ташлаш мабдаъга иймон келтирадиган ҳамда даъват юкини кўтарувчиларни ҳукмга етказиш учун уларни ҳимоя қиладиган, салтанат соҳиби бўлмиш Умматнинг ишидир. Аммо ҳизб сифатида даъват юкини кўтарувчиларнинг жамиятда тарқалган айрим мункарларга, бузуқликларга қарши бўлса ҳам, моддий ишлар билан шуғулланганликларига бирор шаръий далил келмаган. Масалан, майхоналарни, кинотеатрларни вайрон қилиш ёки хавфсизлик ходимларини қатл этиш, масъул шахсларни ёки ҳокимларни ўғирлаб кетиш каби ишлар билан шуғиллниш ҳизб сифатидаги даъватчиларнинг иши эмасдир. Чунки, Расулуллоҳ – саллоллоҳу алайҳи ва саллам – ҳам, саҳобаи киромлар ҳам бундай ишларни қилишга қодир эдилар. Бироқ, қилмаганлар. Бузуқ ишлар тўлиб тошарди, Макка мушриклари томонидан жуда кўп озорлар кўришарди. Бироқ, шундай бўлсада, улар бировга қўл кўтаришмасди. Бунга Расулуллоҳ – саллоллоҳу алайҳи ва саллам – нинг ва саҳобаларнинг ўша пайтларда тутган мавқифлари гувоҳлик беради. Ривоят қилинишича, Расули Акрам – саллоллоҳу алайҳи ва саллам – бир куни Каъбанинг олдида турган Қурайш кофирлари ёнидан ўтадилар. Шунда уларнинг барчаси Расулуллоҳга бирдан ташланадилар ва “Фалон, фалон сўзларни айтган сенмисан”, дейдилар. Расулуллоҳ – саллоллоҳу алайҳи ва саллам – эса, “Ҳа менман, бу гапларни мен айтаяпман”, дейдилар.  Шунда улардан бири Расулуллоҳ – саллоллоҳу алайҳи ва саллам -:нинг ёқаларидан олади. Буни кўрган Абу Бакр – разияллоҳу анҳу – ёрдамга келадилар ва “Раббим Аллоҳдир”, деган кишини ўлдирасизларми?! – деб йиғлайдилар.

Бундай мисоллардан яна бири; саҳобалар Маккада бўлган пайтларида айтадилар:

يا رسول الله، أن أحدنا يمسي ولا يأمن علي نفسه أن يصبح، ويصبح ولا يأمن علي نفسه أن يمسي، فكرنا يا رسول الله فلنقابلهم بمثل ما يقابلونا به، فكان صلي الله عليه وسلم يقول لهم: لا، لم تثمر بعد.

“Я Росулуллоҳ, бизлар кечга кирамиз, бироқ, эрталабгача бормизми йўқмизми, бунисига хотиримиз жам бўлмайди. Тонг оттирамиз, бироқ, кечгача нима бўлишимизни билмаймиз. Шунинг учун, келинг, я Росулуллоҳ, бизлар ҳам уларга худди бизга қилган ишларини қилайлик. Шунда Росулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам; “Йўқ, биз хали бунга буюрилмадик”, деб жавоб берганлар”.

Дарҳақиқат, Росулуллоҳ – саллоллоҳу алайҳи ва саллам – саҳобаларнинг урушга қудратлари ета туриб уларни моддий куч ишлатишдан қайтардилар. Озорга қарши озор билан қаршилик қилишни манъ қилдилар. Ҳолбуки, уларнинг ҳам кофирларникидек қуроллари бор эди. Уларнинг орасиди ҳам Умар ибн Хаттоб, Хамза инб Абдул Муттолиб, Саъд ибн Аби Ваққос ва бошқа паҳлавонлар бор эди.

Даъватни етказишда моддий куч ишлатмаслик борасидаги энг кучли далил Расулуллоҳ – саллоллоҳу алайҳи ва саллам – нинг иккинчи ақаба байъатида: “уруш байъати”да тутган мавқифларидир. Чунончи, саҳобалар Расулуллоҳ – саллоллоҳу алайҳи ва саллам – га айтадилар; бизларни буюринг, биз уларнинг устига бирдан ташланамиз. Расулуллоҳ – саллоллоҳу алайҳи ва салллам – эса, “Йўқ, биз хали бунга буюрилмадик”, дейдилар. Шунинг учун даъватни етказишда ҳизб ёки жамоат томонидан моддий куч ишлатилиши мумкин эмас. Ҳизбийлар томонидан ҳам, уларнинг буйруғи билан бошқалар томонидан ҳам. Магар, Ислом давлатини қуриш бундан мустасно. Негаки, давлатни тиклашга қаршилик қилаётган моддий тўсиқларни олиб ташлаш учун ҳизб, Уммат ичидаги (моддий)куч эгаларидан нусрат талаб қилиши мумкин. Аммо давлат қурилгандан кейин Исломни жиҳод йўли билан тарқатиш учун, боғийларга, золимларга қарши курашиш учун, бузуқиликларни йўқотиш учун ҳамда давлатни мудофаъа қилиш учун моддий куч ишлатиш эса маъқул ва матлуб иш бўлиб, бу ишларнинг ўзига хос шаръий аҳкомлари мавжуддир.

б) давлат сифатида давлатга хос бўлган амалларни бажариш. Улардан бири даъват юкини кўтарувчи ёшларга қаратилган ўзининг йўлланма маърузасида жумладан шундай дейди: “Ёшларга васиятим шуки, улар жой жойларга бориб, саводсиз кишилар ўқиш, ёзишни билишлари учун уларга таълим беришга ўз ҳиссаларини қўшсинлар. Касалларнинг соғайишларига, йиқилганларни оёққа туришларига ёрдам берсинлар. Ишсизларга иш топиб беришга, муҳтожларнинг эҳтиёжларини қондиришга ҳамда ортда қолиб кетган қолоқ қатламга тараққиёт сари қадам ташлашларига кўмак берсинлар”.  Айни шу мақолада яна шулар айтилади;  “Ёшлар саводсизликни йўйиш учун ва закотни йиғиб уни ўз ўрнига тақсимлаш учун лажналар ташкил этишлари лозим”. Кўзида давом этиб: “Албатта, Аллоҳнинг шариати билан ҳукм юритадиган, мусулмонларни Ислом асосида жамълайдиган ҳамда уларни Ислом байроғи остида бирлаштирадиган давлатни қуриш Ислом Умматига фарздир. Бизлар бунга харакат қилишимиз лозим”. Бу сўздан кейин бундай дейди; “Ушбу орзуга етиш учун инсонлар қўлларидан келганича закот фондларини ташкил қилиш, миллий амбулатория ва бепул шифохоналарни очиш ва шунга ўхшаш хайрия ишлари билан шуғлланишлари лозим бўлада”. У ўз сўзларига Аллоҳ таъолонинг мана бу оятини далил қилади;

فَاتَّقُوا اللَّهَ مَا اسْتَطَعْتُمْ

“Қодир бўлганингизгача Аллоҳдан тақво қилинглар”.[64:16].

Албатта мана бу ишларнинг аксари давлат хос ишлардан бўлиб, бу ишлар билан шуғилланиш давлатнинг халқ олдидаги масъулиятидир. Негаки, давлатда умумий ҳаётга алоқаси бор бўлган ўринларда инсонларнинг ишларини амалда бошқариш ҳизб ёки шахснинг эмас, балки давлатнинг масъулиятидир. Ҳизб ёки жамоатнинг ҳокимнинг масъулияти бўлган ишлар билан шуғилланиши шаръан ўзининг масъулиятидан бўлмаган ишлар билан шуғилланишдир. Бу биринчидан. Иккинчидан, бу иш, ўзгартирилиши-йўқотилиши ирода қилинаётган ҳокимга ёрдам беришдир. Негаки, бу ҳолда ҳизб ҳоким бажариши лозим бўлган бошқарув ишини бажаради. Бу эса, инсонларнинг миясини айнитади, ҳокимнинг салтанатини кучайтиради ва унинг ҳукмронлик умрини узайтиради.

Бизлар учун ҳар томонлама намуна бўлган пайғамбаримиз – саллоллоҳу алайҳи ва саллам – дан Макка даврида, даъватни етказиш даврида ҳокимнинг салоҳияти ва унинг масъулияти бўлган ишлар билан шуғилланганликлари асло ривоят қилинмаган.  Ёсирлар оиласи азобланишаётган махалда уларнинг ёнларидан ўтар эканлар;

صبرًا آل ياسر فإن موعدكم الجنة

“Сабр қилинг, эй Ёсир оиласи! Албатта, сизларнинг борар жойингз жаннатдир” – дедилар. Ибн Исҳоқ ибн Ҳишом сийратида ривоят қилган.  Расулуллоҳ – саллоллоҳу алайҳи ва саллам – уларни озод қилиш учун саҳобалардан мол йиғмаганлар ва бунга буюрмаганлар ҳам. Балки, Абу Бакр Сиддиқ ва бошқа саҳобалар ўзлари якка шахс сифатида фардий иш қаторида, Аллоҳдан савоб умидида бундай ишларни қилганлар. Расулуллоҳ – саллоллоҳу алайҳи ва саллам – оддий инсонларнинг ҳам, саҳобаларнинг ҳам бошларига келган  зулмни бартараф этиш учун ёки уларнинг  фақирликларини йўйиш учун ҳеч қандай лажна ташкил этмаганлар. Балки, Расулуллоҳ – саллоллоҳу алайҳи ва саллам – саҳобалардан озорларга сабр қилишни ва то Аллоҳнинг амри келгунига қадар даъват йўлида сабот билан туришни талаб қилганлар.

Мисол тариқасида оладиган бўлсак, закот йиғиш ва уни тақсимлаш ҳизбнинг эмас, давлатнинг ишидир. Агар бундан масъул бўлмиш давлат мавжуд бўлмаса, моли нисобига етган мусулмон закотни ўзининг ҳақдорига бериши вожиб бўлади. “  Вожиб нима билан тамомига етса, у ҳам вожибдир” , деган қоида асосида бунинг учун алоҳида лажна ташкил этиш шарт эмас. Чунки, бу иш лажнасиз ҳам тамомига етади. Балки, закотга нисбат берилган бу қоиданинг остига Ислом давлатини қуриш вожиблиги киради. Негаки, ҳақли бўлган закотнинг ҳаммасини олиш ва уни ўз эгаларига тақсимлаш ҳамда закотни инкор қилганларни таъқиб этиш, шаръий йўл билан, фақат мана шу Ислом давлати мавжуд бўлгандагина тамомига етади. Шунингдек, муҳтожларга ёрдам бериш, касалларни соғайтириш, ҳаромларга қарши моддий курашиш ва бошқалар ҳизб ёки жамоатнинг эмас, балки юқорида айтиб ўтганимиздек, давлатнинг масъулиятидир. Агар бу ишларни ҳизбга мансублигидан қатъи назар якка шахс қилса, унинг бу иши савобга ҳақли бўлган мандуб ишдир. Бу каби ишларни бажариш унинг гарданидан фарз бўлмиш давлат қуриш масъулиятини соқит қилмайди. Агар бу ишда сусткашлик қилса, у гуноҳкор бўлади.

Ислом ҳаётини қайта бошлаш учун ҳаракат қилаётган ҳизб ёки жамоат ўзининг эмас, балки давлатнинг масъулияти бўлган ишлар билан шуғилланиши жоиз эмас. Чунки, Ислом ҳаётини қайта бошлашнинг тариқати – ҳар қандай амаллари, унинг зиммасига фарз қилинган ғояга етиш учун шаръий далилларга суянмоғи лозимки, бу далиллар ушбу амалларни ҳақиқатан ҳам даъватни етказиш амалларидан эканлигини баён қилиб берсин. Акс ҳолда, даъват юкини кўтарувчилар ғояни амалга оширмайдиган ишлар билан шуғилланган бўлиб чиқадилар. Бу эса, муваффақиятсизликка олиб келади. Чунки, даъват юкини кўтарувчиларнинг шаръий тариқат аҳкомларини маҳкам ушлашлари нусрат шартларидаги асосий шартлардандир. Аллоҳ таъоло марҳамат қилади:

إِن تَنصُرُوا اللَّهَ يَنصُرْكُمْ

“Агар Аллоҳга ёрдам берсангиз, У ҳам сизларга ёрдам беради”.[47:7].

Бизларнинг Аллоҳга ёрдам беришимиз бизлардан У амр этган нарсаларга ўз ўрнида итоат этишимизни тақазо этади.

Демак, Ислом ҳаётини қайта бошлаш учун харакат қилаётган ҳизбдан талаб этилган амаллар давлатдан талаб этилган ва якка шахсдан талаб этилган амаллардан бошқадир.

Закотга ва ишларни бошқаришга алоқадор бўлган аҳкомлар хали  келмаган эди. Бугун эса, бу аҳкомлар даъватни етказиш каби бизлардан талаб этилади, дейилмайди. Негаки, барча нарсани кўриб турувчи ва барча нарсадан хабардор Зот одамлар айни пайтда муҳтож бўлиб турган нарсалар ҳақида ваҳий ва аҳкомлар туширар эди. Шунинг учун Расулуллоҳ – саллоллоҳу алайҳи ва саллам – ва саҳобалар инсонларнинг ишларини бошқариш учун лажналар ва хайрия жамғармаларини ташил этишга буюрилмаганлар. Балки, улар, кофирларнинг ҳаётларини, барча ишларини риоя қилишдан масъул бўлган “Ислом давлат”и соясидаги исломий ҳаётга айлантириш мақсадида уларнинг куфр тушунчаларини исломий тушунчаларга айлантириш учун уларга даъватни етказга буюрилганлар.

в)  якка шахс сифатида якка шахсга хос бўлган амалларни(жамиятда исломий ҳаётни қайта бошлаш учун) бажариш. Айрим исломий ҳизб ва жамоатлар якка шахсга фард (якка шахс) сифатида хос бўлган амаллар асосига қурилган. Ушбу ҳизб ва жамоатлар Ислом ҳаётини қайта бошлаш учун ташкил этилган ҳизб ва жамоат сифатида одоб, ахлоқ ва хайрия ишлари каби якка шахсга алоқадор бўлган мана шу ишларга даъват этадилар. Шунинг учун бундай ҳизб ва жамоатлар инсонларни Ислом буюрган ростгўйлик, поклик, амонат ва шунга ўҳшаш ахлоқлар билан сифатланишга чақирадилар. Улар инсонларни бойлари камбағалларига садақа беришлари, кучлилари заифларига ёрдам беришлари орқали фаровон ҳаётга эришишлари учун ўзаро бир-бирларига кўмаклашишга чақирадилар. Фақирларга ёрдам бериш, мадрасалар, масжидлар ва шифохоналар қуришга маблағ тўплашга даъват қиладилар. Негаки, бундай ҳизб ва жамоатлар жамиятни фақат шахс (фард) лардан ташкил топади, агар шахс яхши бўлса, бутун жамият яхши бўлади, “мен яхши бўлсам, сен яхши бўлсанг, жамият яхши бўлади” – деб ўйлайдилар. Аслида эса, жамият шахслардан, фикрлардан, туйғулардан ва тузумлардан ташкил топади. Шунинг учун агар фақат шахсгина ўзгартирилса, жамият ўзгариб қолмайди. Жамиятни ўзгартириш учун унинг юқорида саналган, шахслар, фикрлар, туйғулар ва тузмлардан иборат бутун таркибини ўзгартириш лозим бўлади.

Демак, шахсга ёки давлатга алоқадор бўлган ўринларда ҳам айрим исломий жамоат ва ҳизблар бажараётган амаллар Ислом ҳаётини қайта бошлаш учун харакат қилётган ҳизб ёки жамоатдан эмас, балки, шаръан, шахсдан ёки давлатдан талаб қилингандир. Чунки, барча нарсани билгувчи, ҳикмат эгаси бўлмиш Аллоҳ таъоло ҳар бир жиҳатга, ҳар бир соҳага ва ҳар бир кишига ўзи бажарадиган муайян масъулиятни боғлаб қўйган. Расулуллоҳ – саллоллоҳу алайҳи ва саллам – марҳамат қиладилар:

كلكم راع وكلكم مسؤول عن رعيته. الإمام راع ومسؤول عن رعيته، والرجل راع في أهله وهو مسؤول عن رعيته، والمرأة راعية في بيت زوجها ومسؤولة عن رعيتها، والخادم راع في مال سيده ومسؤول عن رعيته

“Сизларнинг ҳар бирингиз бошлиқ ва қўл остидагидан масъулдир. Имом бошлиқ ва у ўз раъийятидан масъулдир. Эркак киши ўз аҳлида бошлиқ ва у оиласидан масъулдир. Аёл киши ўз эрининг уйида бошлиқ ва у ўша уйдаги ишлардан масъулдир. Хизматкор ўз ҳожасининг молида бошлиқдир ва у ўша молда масъулдир”. Бухорий ва Муслим ривояти.  Ушбу ҳадиси шарифда Расулуллоҳ – саллоллоҳу алайҳи в саллам – масъулиятни тақсимлаб бердилар. Ҳар бир бошлиққа ўзининг раиъияти қаршисидаги шариъат белгилаб берган масъулиятини бажариши вожиблигини таъкидладилар. Демак, инсонларнинг ишларини бошқариш ҳокимнинг масъулиятидир. Оилани бошқариш оила бошлиғининг масъулиятидир. Аллоҳ таъоло мусулмонни оила бошлиғи сифатида фарзандини етти ёшидан намоз ўқитишига буюрди. Агар у ўн ёшга етганда ҳам намоз ўқимаса, бундай фарзандни уришга амр этди. Худди шу отанинг боласи агар ўғирлик қилса, отага фарзандининг қўлини кесишга ёки агар фарзанди муртадлик қилса, уни қатл этишга буюрмади. Чунки, ҳадларни татбиқ этиш яъни жазо чораларини қўллаш якка шахснинг эмас, давлатнинг масъулиятидир. Расулулоҳ – саллоллоҳу алайҳи ва саллам – давлат бошлиғи сифатида марҳамат қилганлар:

مَن تَرَكَ مالًا فلِوَرَثَتِه، ومَن تَرَكَ كَلًّا فإلينا

“Ким молу-давлат қолдириб кетса, бас у меъросхўрларига берилади. Ким бир етимни қолдииб кетса, бас у бизларга қолдирилади”. Муслим ва Абу Довуд ривояти. Бошқа бир ривоятда:

…من ترك كلا فلبيت المال

“Ким бир етим қолдириб кетса, бас у байтул молдан таъминланади”, – дейилади. Демак, фақир ва муҳтожларнинг ишларини бошқариш давлатнинг масъулиятидир.

Бу кабилар хайрия ишларини бажаришни тарк этишга ёки вожиб ва мандуб каби шариъат аҳкомларини тарк этишга чақириқ эмас, асло. Балки, бу ҳар бир бошлиқ учун ўзининг қўл остидагилари қаршисидаги Аллоҳ таъоло талаб этган масъулиятни адо этишига бўлган чақириқдир.  Шунинг учун мусулмон кишидан якка шахс сифатида намоз ўқиши, рўза тутиши, закот бериши, садақа қилиши, муҳтожларга ёрдам бериши, етимнинг бошини силаши талаб этилади. Бу амаллар фарз, вожиб ёки мандуб бўлади. Шунингдек, ундан Аллоҳ ва Расулининг қуйидаги сўзларига итоат этиб, Ислом ҳаётини қайта бошлаш учун бирор ҳизб ва жамоат билан бирга харакат қилиши ҳам талаб этилади:

وَلْتَكُن مِّنكُمْ أُمَّةٌ يَدْعُونَ إِلَى الْخَيْرِ وَيَأْمُرُونَ بِالْمَعْرُوفِ وَيَنْهَوْنَ عَنِ الْمُنكَرِ ۚ وَأُولَٰئِكَ هُمُ الْمُفْلِحُونَ

“Сизларнинг орангиздан яхшиликка(Исломга) чақирадиган, маъруфга буюрадиган ва мункардан қайтарадиган уммат-жамоат бўлсин”. [3:104].

Расулуллоҳ – саллоллоҳу алайҳи ва саллам – айтадилар:

وَمَن مَاتَ وَليسَ في عُنُقِهِ بَيْعَةٌ، مَاتَ مِيتَةً جَاهِلِيَّةً

“Ким ўлса ва унинг гарданида халифага байъат этган масъулияти бўлмаса, у жоҳилиятда ўлган бўлади”. Муслим ривояти.

Дарҳақиқат, Ислом ҳизб ёки жамоат билан бирга якка шахс бажарадиган сиёсий ва фикрий амалларни аниқ белгилаб берган. Бу амаллар ушбу ҳизб ёки жамоатдан ташқарида ундан якка шахс сифатида талаб этилган амаллардан бошқа амаллардир. Демак,  ҳар бир жиҳатнинг ўз масъулияти ва ҳар бир жиҳатнинг ўз раиъйяти мавжуддир. Шунинг учун ҳизб ўз амалларида шаръан ўзининг масъулияти бўлган амаллар билан чекланиши лозим. Чунки, унинг бундан бошқа амаллар билан шуғилланиши ўзининг масъулияти доирасида бўлмаган ишлар билан шуғиланишдир. Қолаверса, ҳизбдан бундай ишлар билан шуғилланиши талаб этилмайди. Бундай ишлар билан шуғилланиш ҳизбнинг фаолиятига ҳалақит беради, уни шаръий йўлидан буриб юборади ҳамда уни ўзининг асосий ишидан машғул қилади.

Шунингдек, Аллоҳ таъоло ҳизбни Ислом ҳаётини қайта бошлашга даъват қиладиган ҳизб сифатида на ўз аъзолари устида ва на Уммат шахслари устида, ўғрини қўлини кесиш ёки зинокорни тошбўрон қилиш каби шаръий ҳадларни бажаришга буюрмади. Чунки, юқорида айтиб ўтганимиздек, ҳадларни татбиқ этиш, жазо чораларини қўллаш ҳизбнинг эмас, давлатнинг масъулиятидир.

Бу даъват юкини кўтарувчининг фақат даъватни етказиш ишлари билангина чекланиши лозимлигини англатмайди. Балки, у даъват юкини кўтарар экан, шунинг билан бирга якка шахс сифатида ўзининг барча ишларида ва сўзларида Ислом аҳкомларига амал қилиши вожиб бўлади. Масалан, у ўз оиласини асрайди, фарзандларининг тарбияси билан шуғилланади, ризқ манбаъларидан тириклик қилади, муҳтожга ёрдам беради, фақирга садақа қилади ҳамда ростгўйлик ва иффат каби сифатлар  билан сифатланади.

Демак, мусулмонлар, Ислом ҳаётини қайта бошлашга ҳаракат қилаётган ҳизб ва жамоатлар Ислом давлатини барпо этишда пайғамбаримиз Муҳаммад – саллоллоҳу алайҳи ва саллам – эргашган тариқатни жуда синчковлик билан ўрганиб чиқишлари ҳамда бунга алоқадор шаръий нассларни тўғри тушинмоқлари лозим. Бир томондан давлат билан якка шахснинг ва иккинчи томондан давлат билан ҳизбнинг амаллари орасини аралаштириб юбормасликлари лозим.  Токи улар ҳам Расулуллоҳ – саллоллоҳу алайҳи ва саллам – эришган муваффақиятга эришсинлар, токи улар ҳам у Зотга берилган нусратга етсинлар:

وَلَيَنصُرَنَّ اللَّهُ مَن يَنصُرُهُ ۗ إِنَّ اللَّهَ لَقَوِيٌّ عَزِيزٌ

“Ва албатта, Аллоҳ ўзига ёрдам берганларга сўзсиз нусрат беради. Албатта, Аллоҳ кучли ва азиздир”.[22:40].

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here