(«Исломий ҳаётни кайта бошлашнинг шаръий тариқати» китобидан).
Исломий ҳаётни кайта бошлашнинг шаръий тариқати (10-қисм).
Келинг, энди даъват юкини кўтарувчилар сифатида бизлар тутган тариқатнинг тўғрилигига қалбларимиз хотиржам бўлиши учун тафоъул босқичида, шу жумладан талаби нусратда Расулуллоҳ – соллаллоҳу алайҳи ва саллам – ва саҳобаи киромлар амалга оширган айрим амалларга бир тўхталиб ўтайлик. Арабларнинг кўпчилиги Исломга киргач ҳамда араб ярим ороли, Шом ўлкалари, Ироқ ва Ҳабашистондаги кишилар ҳам Ислом дини ҳақида эшитишгач, бу ҳолат Қурайшга жуда ёмон таъсир кўрсатди. Унинг етакчилик тизгинини қўлдан бой бериш хавфи янада кучайди. Натижада у даъватга қарши курашишдаги жидду-жаҳдини икки баробар оширди. Расулуллоҳ – соллаллоҳу алайҳи ва саллам – ва саҳобаи киромларга бераётган озорларини янада кучайтирди. Ҳатто айрим мусулмонлар ўз юртларини ташлаб Ҳабашистонга ҳижрат қилишга мажбур бўлдилар. Шунда ҳам Қурайш уларнинг ортидан Амр ибн Осс ва Абдуллоҳ ибн Робийъани Ҳабашистон подшоҳи Нажошийга элчи қилиб юборди. Муҳожир мусулмонларга қарши тескари ташвиқот юргизиб, уларни ўша ердан ҳам қувиб чиқмоқчи бўлишди. Бироқ, юборилган икки элчи бунга муяссар бўла олишмади.
Лекин Расулуллоҳ – соллаллоҳу алайҳи ва саллам – даъватни атроф қабилаларга етказишда бор кучларини сарфлаб, сабот ва матонат билан туришда давом этдилар. Қурайш ортиқ даражада хаддидан ошиб, сабр косаларини тўлдиргач, амакилари Абу Толиб ва аёллари Хадижа онамиз вафотларидан кейин Тоифга чиқдилар. Тоифнинг Сақиф қабиласини Исломга чақирдилар ва улардан нусрат талаб қилдилар. Бироқ, Сақиф бошлиқлари Расулуллоҳ – соллаллоҳу алайҳи ва саллам – ни жуда ёмон тарзда қайтардилар. Қавмнинг энг аҳмоқ ёшларини Расулуллоҳ – соллаллоҳу алайҳи ва саллам – га қарши қўйиб юбордилар. Бу аҳмоқлар Расулуллоҳ – соллаллоҳу алайҳи ва саллам – ни хақорат қилишиб, у зоти-шарифни тошбўрон қилишди. Ҳатто муборак аёқлари қип-қизил қонга беланди. Натижада Роббиларига қуйидагича дуо ила мурожаат қилдилар;
اللهم إليك أشكو ضعف قوتي ، وقلة حيلتي ، وهواني على الناس ، يا أرحم الراحمين ، أنت رب المستضعفين ، وأنت ربي ، إلى من تكلني ، إلى بعيد يتجهمني ، أم إلى عدو ملكته أمري ، إن لم يكن بك علي غضب فلا أبالي ، ولكن عافيتك هي أوسع لي ، أعوذ بنور وجهك الذي أشرقت له الظلمات ، وصلح عليه أمر الدنيا والآخرة ، من أن تنزل بي غضبك ، أو يحل علي سخطك ، لك العتبى حتى ترضى ، ولا حول ولا قوة إلا بك
“Ё Аллоҳим! Қувватимнинг заифлигидан, бечоралигимдан ва одамларга хор бўлганимдан Сенга шикоят қилаяпман.
Эй раҳмлиларнинг раҳимлиси! Сен мустазъафинлар(заиф саналгувчилар) Роббисидирсан. Сен менинг Роббимсан. Мени кимларга ташлаб қўйдинг. Ғам-андуҳларга ботирадиган олисларга мени улоқтирдингми? Ёки менинг ишимни душманимга топшириб қўйдингми? Агар мендан ғазабланмасанг, мен бу азобларга парво қилмайман. Лекин офиятинг мен учун енгилроқдир. Зулумотларни ёриштирган, унинг асосида дунё ва охират ишлари ислоҳ қилинган юзингнинг нури билан, менга ғазабинг тушишидан, менга қахр қилишингдан паноҳ тилайман. Жоним сенга фидо бўлсин. Сенинг ризолигинг мен учун кифоя. Куч ва қудрат фақат Сендадир. Ла ҳавла ва ла қуввата илла бика. Ибн Исҳоқ ривояти.
Ушбу дуода Росулуллоҳ – соллалоҳу алайҳи ва саллам – Роббиси азза ва жаллага даъватни етказишда бардавом бўлиш йўлида етаётган озорларни кўтаришга мадад беришини сўраб илтижо қилдилар. Бу машаққатли ва озорли йўлдаги ягона юпанчи: “Агар мендан ғазабланмаган бўлсанг, мен бу озорларга парво қилмайман” – деган илинжлари эди. Шундан кейин Росулуллоҳ – соллаллоҳу алайҳи ва саллам – Макканинг кофир етакчиларидан бири Матъам ибн Адийнинг ҳимоясида Маккага кирадилар. Бироқ, Тоифда тушган аҳволлари у зотни даъватни етказишдан тўхтатиб қололмади. Макка атрофидаги қабилаларни, бозорларда келган кишиларни ва ҳаж мавсимида зиёратчиларни Исломга даъват қилишда давом этдилар. Улардан ўзини яъни ўзининг пайғамбар эканликларини тасдиқлашларини, ўзига иймон келтиришларини, Аллоҳнинг рисолатини етказиш учун нусрат беришларини талаб қилишда тўхтамадилар. Дарвоқеъ, ўша қабилалар Расулуллоҳ – соллаллоҳу алайҳи ва саллам – улардан талаб қилаётган нусрат маъносини жуда яхши тушинганлар. Шунинг учун Бани Омир ибн Оссдан бир киши Расулуллоҳ – соллалоҳу алайҳи ва саллам – га айтади;
أرأيت إن نحن بايعناك على أمرك ، ثم أظهرك الله على من خالفك ، أيكون لنا الأمر من بعدك ؟ قال : الأمر إلى الله يضعه حيث يشاء ، قال : فقال له : أفتهدف نحورنا للعرب دونك ، فإذا أظهرك الله كان الأمر لغيرنا لا حاجة لنا بأمرك
“Айтингчи, агар биз сизнинг ишингиз устида сизга байъат берсак, сўнг Аллоҳ сизни мухолифларингиз устидан ғолиб қилса, сиздан кейин иш(амирлик, ҳокимлик) бизга бериладими? Шунда Расулуллоҳ – соллаллоҳу алайҳи васаллам – унга; “Амирлик Аллоҳникидир, уни хоҳлаган жойига қўяди” дедилар. Бу жавобни эшитгач, ҳалиги киши; Бизлар сизни деб арабларга бошимизни тикиб берамизми?! Агар Аллоҳ сизни ғолиб қилсаю амирлик бошқаларники бўлса. Унда сизнинг ишингизни бизга кераги йўқ, – деди.” Ибн Исҳоқ ривояти.
Сийрат китобларида ривоят қилинишича, Расулуллоҳ – соллаллоҳу алайҳи ва саллам – Фазора, Ғассон, Ҳанифа, Мурра, Канда, Сулайм, Абас каби бир неча қабилаларга ўзларини рўбарў қилганлар. Аллоҳ таоло Ясрибдан (Мадинадан) бир неча кишиларни тайёрлаб қўйгунига қадар бу қабилаларнинг бирортаси Расулуллоҳ – соллаллоҳу алайҳи ва саллам – га ижобий жавоб бермаган. Ясрибликлар Расулуллоҳ – соллаллоҳу алайҳи ва саллам – га иймон келтирдилар. У зотни тасдиқладилар. Сўнгра бир йилдан кейин Расулуллоҳ – соллаллоҳу алайҳи ва саллам – га келдилар. Улар дастлаб 12 киши бўлганлар. Юқорида айтиб ўтганимиздек, Расулуллоҳ – соллаллоҳу алайҳи ва саллам – уларга Қуръон ўргатиб, Исломдан таълим бериши учун улар билан бирга Мусъаб ибн Умайрни юборганлар. Келаси, пайғамбарликнинг 12-йили улар 75 киши бўлиб келадилар. Бўлиб ўтган баҳсу-мунозаралардан кейин Расулуллоҳ – соллаллоҳу алайҳи ва саллам – улар билан уруш ва жанг байъати бўлмиш иккинчи ақаба байъатига байъатлашадилар. Бу байъатда жумладан мана шу сўзлар айтилади;
فقلنا يا رسول الله علام نبايعك؟ قال تابعوني على السمع والطاعة في المنشط والمكره وعلى النفقة في العسر و اليسر و على الامر بالمعروف والنهي عن المنكر و على ان تقولوا في الله لا تأخذكم لومة لائم و على ان تنصروني اذا قدمت اليكم وتمنعوني مما تمنعون منه انفسكم وازاجكم و أبنائكم و لكم الجنة فقمنا بايعناه. رواه الاحمد واليهقي
“Бизлар; Ё Расулаллох, сизга ниманинг асосида байъат берамиз дедик. Расулуллоҳ соллаллоҳ алайҳи васаллам дедилар; “Менга хурсандчилик ўрнида ҳам, хафачилик ўрнида ҳам қулоқ солиб, итоат этишга, қийинчиликда ҳам, енгилчиликда ҳам нафақа қилишга, маломатчиларни маломатидан қўрқмай Аллоҳнинг йўлида ҳақни гапиришга, агар сизларга келсам менга ёрдам беришингизга, мени ўзингизни, аёлларингизни ва фарзандларингизни ҳимоя қилган нарсадан ҳимоя қилишингизга ва бунинг эвазига сизларга жаннат эшиклари очилишига байъат берасизлар”. Шунда бизлар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам билан байъатлашгани турдик”. Аҳмад ва Байҳақий ривояти. “Ибн Ҳишом сийрати”да келади; “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга уруш байъатини бердик,… қулоқ солиш ва итоат этишга,… ишни ўз эгаларидан талашмасликка байъат бердик”. Мана бу ҳам уларнинг ўша байъатдаги сўзлари; “Албатта бизлар молларимизга мусибат етиши ва улуғларимизнинг қатл этилиши устида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни ўзимиз(ҳимоямиз)га оламиз”. Мана бу уруш байъати шуни англатадики, бу билан Авс ва Хазраждан бўлган ансорийлар, агар Расулуллоҳ — соллаллоҳу алайҳи ва саллам – Мадинага келсалар, давлат қуришлари учун у зотга ҳақиқатан нусрат бериб бўлгандилар. Асҳобларидан кейин ўзлари ҳам феълан Мадинага ҳижрат қилдилар. Мадинадаги мусулмонлар ўз юртларида Аллоҳнинг ҳукмини қоим қилиш учун Расулуллоҳ – соллаллоҳу алайҳи васаллам – га қарши туриши мумкин бўлган ҳар қандай тўсиқларни йўқотиб ташлашга тайёр турганлар. Бироқ, у ердаги яҳудий ва мушриклардан бўлган даъватга қарши чиқувчи тарафлар Мадинада Ислом давлати қурилиши йўлида қаршилик кўрсатишга кучлари етмади. Улар ўзларининг тарқоқ ва заиф бўлганликлари, мусулмонларнинг эса, кучли ва қудратли бўлганликлари учун кўз олдиларида Ислом давлатининг қад кўтаришига жимгина қараб турдилар, холос. Шунинг учун қарши тараф нусрат соҳиблари, уруш байъатини берган байъатчилар давлат қурилаётган махалда моддий куч ишлатишдан ўзларини тийдилар. Лекин у ердаги яҳудий ва мушриклар давлат тиклангандан кейин ҳар ҳил ҳийла ва найранглар билан, мушрик арабларни бу давлатга қарши қўллаб қувватлаш билан хоинона тил бириктириш ва фитналар уюштиришдан тўхташмади.
Демак, талаби нусрат Ислом ҳаётини қайта бошлашнинг шаръий тариқати аҳкомларидан биридир. Талаби нусрат даъват юкини кўтарувчилар Умматдан ёки Уммат ичидаги кучли гуруҳдан талаб қилиши вожиб бўлган фарздир. Расулуллоҳ – соллаллоҳу алайҳи васаллам – ҳар ҳил озор ва азиятларга қарамай талаби нусратда бардавом турганликлари талаби нусратнинг фарзлигига қаринадир. Дарҳақиқат, Расулуллоҳ – соллалоҳу алайҳи ва саллам – нусратни пайғамбарликнинг 8 чи йили бошлаганлар ва орадан 4 йил ўтиб, 12 йили нусрат келгунига қадар, Тоифда йўлиққан азиятларга ва айрим қабилалар томонидан кўрсатилган тўсқинликларга қарамай бу йўлда давом этганлар.
Давлат қуриш учун нусрат бериш Умматга ҳам, Уммат ичидаги кучли гурухга ҳам фарздир. Бунинг далили; “Вожиб нима билан тамомига етса, у ҳам вожибдир”, деган шаръий қоидадир. Негаки, Ислом давлатини қуриш вожиб. Бу вожиб давлат қуришга қаршилик қилаётган моддий тўсиқларни синдириш учун Умматнинг ёки Уммат ичидаги кучли гуруҳнинг куч-қуввати билангина тамомига етади. Ансорийларнинг иккинчи ақаба байъатидаги мана бу сўзлари ҳам нусрат беришнинг фарзлигига далилдир;
إنا نأخذه على مصيبة الأموال و قتل الاشراف
“Албатта бизлар молларимизга мусибат етиши ва улуғларимизнинг қатл этилиши устида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни ўзимиз(ҳимоя)га оламиз”. Уларнинг бу сўзи Аллоҳнинг амрини баён қилиб бериши учун ва шу жумладан Аллоҳнинг ҳукми билан ҳукм юритиши учун Расулуллоҳ – соллаллоҳу алайҳи васаллам – га нусрат беришлари вожиблигига қаринадир.
Демак, тафоъул ва ундаги амаллар даъват босиб ўтадиган босқичларнинг энг муҳимларидандир. Чунки, Уммат билан фаъолият олиб бориш – унинг етакчилигини, сўнгра салтанатни қўлга олишга олиб келади. Шунинг учун бу босқичдаги муваффақият даъватнинг ғалабаси ҳамда кейинги босқичнинг яъни ҳукмни қўлга олиб, Ислом ҳаётини қайта бошлашнинг ҳам муваффақияти гаровидир. Ҳукмни қўлга олишга тафоъул босқичида аниқ муваффақиятга эришилганига амин бўлингандан кейингина ўтилади. Акс ҳолда, ҳизб Умматни мабдаъ аҳкомлар ва фикрлари билан эмас, балки давлатнинг бардавомлигига, давлат тўқнашадиган қийинчиликлар қаршисида мустаҳкам туришга бардош беролмайдиган отифий, вақтинчалик туйғулар билан бошқарган бўлади. Шунинг учун тафоъулни шу даражада мукаммал ўташ лозимки, ҳизб даъват қилаётган мабдаъ Умматнинг мабдаъсига айланиши лозим. Ҳизбнинг Умматни бошқаруви туйғуларни қўзғаш асосида, ҳарбий ёки шахсий эмас, фикрий бошқарув бўлиши лозим. Бу эса, юқорида айтиб ўтганимиздек, Умматнинг ва ҳизбнинг мабдаъси бўлган Ислом мабдаъсининг фикрларига асосланган умумий онгдан келиб чиққан раъйи оммни вужудга келтиришни талаб этади. Шунда жумҳур халқ мабдаъ йўлида узоқ йиллар курашишга тайёр бўлади. Мабдаъга мухолиф бўлганлар эса, қаршиликларини ошкор эълон қилишга журъат эта олмай қолишади. Чунки улар агар бундай қилишса, жумҳур халқдан камида норозилик эшитишади. Демак, тафоъул босқичидаги асосий масала Ислом фикрлари ва аҳкомларига бўлган ишончни – фойдали ёки зарарли, деган эътибор билан эмас, балки уларга бўлган ишончни – Уммат иймон келтирган исломий ақидадан келиб чиққан, деган эътибор билан қарашдир.
Ҳизб қандайдир давлат қуришни ҳоҳламайди. Балки у Халифалик давлатини қуришни, Умматни уйғотишни, исломий жамиятни барпо этишни ҳамда Ислом рисолатини бутун инсониятга етказишни истайди.
Албатта тафоъул босқичидаги муваффақият ҳукмни Уммат орқали, табиий йўл билан эгаллашга олиб келади. Чунки салтанат соҳиби Умматдир. Уммат ўз ақидасига иймон келтирган ва низомининг дурустлигига қаноат хосил қилган мабдаъ билан ҳукм юритиши учун салтанатни ўзи хоҳлаган кишига беради.
Тафоъул босқичида муваффақиятга эришиш учун қуйидаги ишларни бажариш лозим:
1. Ҳизб жисмини сақлаб қолиш учун шахсларнинг ҳар бирига фикрат ва тариқатни муракказ сақофат тарзида беришдаги бардавомлик. Мана шу сақофатдаги ҳар қандай камчилик ҳизбнинг заифлашишига олиб келади. Негаки, ҳизб ўз аъзоларида шаклланган мабдаъ асосига қурилади. Мабдаъни шакллантириш тариқати эса, ана ўша аъзоларга мабдаъ фикрларини теран англаб етган онгли мумтоз мушрифлар томонидан муракказ шаклда беришдир.
2. Чағитилган хато фикрларга барҳам бериш учун фикрий кураш орқали ва ўша хато фикрлар ўрнини босадиган тўғри фикрларни баён қилиб бериш орқали жамоий сақофатда ва Уммат манфаатларини табанний қилишда бардавом бўлиш. Бунинг учун масжидларда, оммавий жойларда очиқ мулоқот, жонли сухбат ва лекциялар каби қулай услуб ва воситаларни ишга солиш лозим бўлади.
3. Умматнинг зиддига тузилаётган режаларни ва Умматга қарши қилинаётган бузуқ ниятларни фош этишда, ҳамда ўзларига ҳам, татбиқ этишаётган низомларига ҳам бўлган ишончни синдириш учун ҳокимларни муҳосаба қилишда гавдаланадиган сиёсий кураш билан куфр режаларини очиб ташлашда бардавом бўлиш.
4. Даъват юкини кўтарувчилар орасидан Уммат учун амалда етакчи бўлган, онгли ва журъатли етакчиларни кўрсатиш. Уммат, уларнинг ўзига ҳам, Умматни уйғониш йўлига олиб чиқишга қодирлигига ҳам ишонади. Негаки, инсонлар ўз етакчилигини жоҳил ёки қўрқоқ кишига бермайди. Улар ўзларининг ораларида яшаётган йигитларга ишонадилар. Уларнинг онгли ва журъатли эканликларини ҳис қиладилар.
5. Ҳизбни Уммат етакчиси сифатида кўрсатадиган амалларни бажариш. Масалан, одамларни йиғиш ва уларни ўз ҳақларини талаб қилишга етаклаш ёки муайян жамоий ишларни амалга ошириш. Ривоят қилинишича, Расулуллоҳ – соллаллоҳу алайҳи васаллам – Мусъаб ибн Умайрга у Мадинада юрган маҳалда мактуб юборадилар. Мактубда шундай дейилган эди;
أما بعد فانظر اليوم الذى تجْهَر فيه اليهود بالزَّبور لسَبْتِهِم، فاجمعوا نساءكم وأبناءكم، فإذا مال النهار عن شطره عند الزوال من يوم الجمعة فتقرَّبوا إلى الله بركعتين
“Аммо баъд. Яҳудийлар шанба кунги ибодатлари учун Забурни очиқ жаҳрий қиладиган кунга қара. Бас сизлар ҳам аёлларингиз ва болаларингизни жамланглар. Завол махал кун ярмидан ошганда, жумъа куни икки ракат намоз билан Аллоҳга яқинлик қилинглар”. Шунда Асъад ибн Зурора одамларни йиға бошлайди ва уларга Мусъаб ибн Умайр имом бўлиб, икки ракат намоз ўқийдилар”.
6. Ҳукмни қўлга олишда ва Халифалик давлатини қуриш йўлида тўғаноқ бўлаётган моддий тўсиқларни парчалаб ташлаш учун куч ва қудрат эгаларидан нусрат талаб этишда бардавом бўлиш.
7. Даъват мажолларини онгли равишда диққат билан кузатиб бориш ҳамда Халифалик давлатини барпо этишда иртикоз нуқтаси бўлиши учун ҳар қандай мос қитъадаги қулай фурсатлардан фойдаланиш.(давоми бор).