Босқинчи яҳудий вужуди ва зараркунанда давлатлар турли башарадаги битта душмандир

0
314

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Босқинчи яҳудий вужуди ва зараркунанда давлатлар турли башарадаги битта душмандир

Иордания режими яҳудий вужуди билан Тиберия кўлидан қўшимча миқдорда сув олиш кўзда тутилган олди-сотди шартномасини имзолади. Олинадиган сувнинг умумий ҳажми 50 миллион куб метрга тенг.

Ҳизб ут-Таҳрир – муборак Фаластин замини матбуот бўлими бу ҳақда ўз сайтида баёнот чиқариб, қуйидагиларни таъкидлади:

«Исломий юртлардаги режимлар Фаластин масаласида фақатгина ер, аҳоли ва ақида борасида ён беришмади, балки шу билан бирга, мусулмонларнинг ресурслари борасида ҳам ён беришди. Бу эса, яҳудий вужудига сув ва газ устидан ҳукмронлик қилишга журъат берди. Натижада, яҳудий вужуди илгари Мисрдан импорт қилиб оладиган газни, бугунга келиб Иордания ва Мисрга экспорт қиладиган бўлди. Бундан ташқари, у Иордания ва Сурия орқали Ливанга ўтадиган газ линиясини эгаллаб олмоқда. Зеро, Ливан шу линия орқали ўзининг электр энергиясига бўлган эҳтиёжини таъминлайди. Бошқа минтақа давлатлари ҳам сув, газ ва электр эҳтиёжини қондиришда мана шу линияга боғланган».

Матбуот баёноти сўнггида бундай дейилди:

«Бу режимлар яҳудий вужудини мустаҳкамлаш ва уни йиқилишдан ҳимоя қилиш йўлида яширин ва ошкора саъй-ҳаракат қиладиган бўлиб қолишди. Хуллас калом, яҳудий вужуди билан хоин, қўрқоқ режимлар турли башарадаги битта душманлардир. Бу башараларни супуриб ташлаб, Ислом давлати барпо этилмас экан, Уммат қайта ўз улуғлиги билан тирик, сувлари билан мўл-кўл ва ресурслари билан бадавлат Умматга айланолмайди.

Роя газетасининг 2021 йил 20 октябр чоршанба кунги 361-сонидан

NO COMMENTS