Жапаров Эрдўғон билан учрашиш ниятида
Хабар: Қирғизистон президенти Садир Жапаров ноябр ойида Истанбулда бўлиб ўтадиган Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгашининг 8 саммитида иштирок этади. Ташриф давомида Жапаров туркиялик ҳамкасби Ражаб Тойиб Эрдўғон билан учрашишни режалаштирган. Бу ҳақда Қирғизистон президенти матбуот хизмати хабар берди.
29 октябр куни Жапаров Туркия товар палаталари ва биржалари иттифоқи президенти Мустафо Рифат Ҳисаржикли ўғлини қабул қилди. Учрашувда савдо-иқтисодий ҳамкорлик ва муҳим лойиҳаларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди. Суҳбат чоғида Қирғизистон президенти Эрдўғон билан учрашиш режаларини маълум қилди.
Маълумот ўрнида, Садир Жапаров 2021 йил июн ойида Туркияга расмий ташриф билан борган ва у ерда Ражаб Тойиб Эрдўғон билан учрашган эди. Ўша пайтдаги музокараларнинг асосий мавзуларидан бири савдо-иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш эди.
Изоҳ: Президент Садир Жапаров 23 октябр куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида Қирғизистоннинг Россия ва Туркия билан стратегик ҳамкорлик сезиларли даражада мустаҳкамланганини, эпидемиологик вазият барқарорлашиши биланоқ Хитойга ташриф буюришни режалаштираётганини маълум қилди. Шунингдек, у араб ва Европа Иттифоқи давлатларига ҳам бориш ниятида эканлигини қўшимча қилган эди.
Жапаровнинг бу баёнотидан Қирғизистон ташқи сиёсатда кўп векторли сиёсат олиб боришга қаратилишини англаш мумкин. Маълумки, Қирғизистон бунга қадар тўлиқ Россия таъсири остида бўлиб, ҳар бир ишини унинг қош-қовоғига қараб бажариб келди. Аммо, ўтган йили амалга оширилган навбатдаги давлат тўнтариши Россиянинг хоҳиш-истагисиз амалга оширилгани ва ҳокимият тепасига келган Жапаров унинг розилигисиз Ўзбекистон билан чегара масаласида ижобий натижаларига эришганидан сўнг унинг қахрига дучор бўлди. Россия Қирғизистондан ўч олиш учун тожик-қирғиз чегара можаросини келтириб чиқарди ва ушбу қуролли тўқнашувда тўлиғича тожик ҳукумати томонида турди.
Шундан сўнг қирғиз ҳукумати имкони борича Россия таъсир доирасидан чиқишга ҳаракат қила бошлади. Бунда Жапаров кўп векторли сиёсат деган ном остида Хитой ва Ғарб давлатлари билан ҳамкорликни кучайтиришга интилмоқда. Қирғиз ҳукумати Туркия орқали АҚШ билан яқинлашиш сари бормоқда. Маълумки, АҚШ Марказий Осиёга нисбата олиб борадиган сиёсатини Туркия орқали аалга оширади. Бунда Туркия ва Марказий Осиё давлатларининг аксари туркий забон халқлиги ҳам қўл келади. Сўнги вақтларда Қирғизистон Туркия билан ҳарбий, савдо-иқтисодий ва туркий забон давлатлар ҳамкорлиги каби лойиҳалар орқали алоқини мустаҳкамлаб бормоқда. Ҳарбий ҳамкорлик дориасида Қирғизистон Туркиядан “Bayraktar” учувчисиз ҳарбий самолётларини сотиб оладиган бўлди. Қирғиз ҳарбийлари Туркияда ҳарбий тайёргарликдан ўтиши йўлга қўйилди. Бу қирғиз ҳукуматининг Россия ҳарбий таъсиридан халос бўлиш учун ташлаган қадамларидан бири бўлди. Аммо, ҳукумат ўзининг бу ҳаракати билан яна Россия ғазабига дучор бўлишдан сақлаш учун бир вақтда Россиядан “Орлан-10” кўп функцияли учувчисиз комплексини ҳам сотиб оладиган бўлди. Хулоса қилиб айтганда, Жапаров Путиннинг ғазабини қўзғайдиган даражада кескин ҳаракат қилмай, аста-секинлик билан ундан узоқлашиш позициясидан бормоқда.
Аммо, Қирғизистон ҳукумати бирини таъсиридан қутулиш учун бошқаси билан алоқаларини яхшилашга ҳаракат қилаётган бўлсада, бу давлатларнинг барчаси ягона асос – бошқа давлатларни мустамлака қилиш, бойликларини талон-тарож, халқларидан азон ишчи кучи сафатида фойдаланиш асосига қурилган. Бу давлатларнинг ҳеч бири уларнинг таъбири билан айтганда “учинчи олам” давлатларига яхшилик ва фаровонлик олиб келиш ёрдам қўлини чўзмайди. Балки, бир мустамлакачини суриб чиқариш эвазига ўзи у ердаги бойликларга эга чиқишни бошқа мақсади йўқ.
Агар Қирғизистон халқи мустамлакачилардан қутулиб, чинакам ривожланиш ва фаровонликни истайдиган бўлса бунинг йўли битта, у ҳам бўлса аҳолининг аксари имон келтирган Ислом дини ақидаси асосидаги Халифалик давлатини қайта барпо этишдан иборат. Мусулмонлар олдида бундан бошқа йўл йўқ. Ё Аллоҳнинг ҳукмларини олий қилиш орқали икки дунё саодатига эришади ёки бир мустамлакачидан қутулиб, бошқасининг чангалида хорлик ва зорликда ҳаёт кечиради.
Абдураҳмон Одилов