Покистон то ажнабий кучларга таянишга барҳам бермас экан, асло тинч ва фаровон бўла олмайди

168
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Покистон то ажнабий кучларга таянишга барҳам бермас экан, асло тинч ва фаровон бўла олмайди

Жорий йил 7 октябрда АҚШ давлат котиби ўринбосари Венди Шерман такаббурлик билан бундай баёнот берди: «Биз Покистон билан кенг алоқа ўрнатишга муҳтож эмасмиз. Балки барчамиз Афғонистонда нима бўлаётганини билишимиз, барчанинг, шу жумладан Ҳиндистоннинг хавфсизлигини таъминлашимиз керак».

Ҳизб ут-Таҳрир – Покистон вилояти матбуот бўлими бу ҳақда баёнот чиқариб, қуйидагиларни таъкидлади:

«Шундай ҳақоратловчи баёнот берилганига қарамай, Покистон ҳарбий ва фуқаровий етакчилари бу АҚШ давлат котиби ўринбосарини самимият билан кутиб олиб, ундан янги кўрсатмалар олишди. Сўнг Покистон бош вазири Имрон Хон Покистон-Афғонистон алоқаларини яхшилаш учун комиссия тузишга буйруқ берди. Ушбу америкапарастлик ҳаракатларини Покистон ҳукмдорлари «гуманитар ёрдам масаласидаги икки давлат ҳукуматлари ўртасидаги мувофиқлашув», дея оқлашга уринишди. Аслида эса, улар на ўзларини ҳурмат қилишади ва на Покистон манфаатини ҳимоя қилишади. Американинг Покистонга таҳдид қилиши, уни айблаб ҳақоратлаши ва иттифоқчиси сифатидаги мавқеидан пастга тушириши биринчи марта бўлаётгани йўқ. Бирорта ақлирасо инсон йигирма йилдан сўнг бугун Американинг Покистонни мана шундай ахлатхонадан кутилмаганда чиқариб олишини тасаввур қилиши мумкинми?!».

Матбуот баёноти сўнггида бундай дейилди:

«Покистон то ажнабий кучларга таянишга барҳам бермас экан ҳамда қўшни Афғонистон ва Ўрта Осиё билан битта кучли давлатни, Халифаликни барпо этмас экан, асло тинч ва фаровон бўла олмайди. Халифалик давлати бутун Евросиёни Ислом ҳукмронлиги ва кофир кучлар мағлубияти соясида ўзининг асрлаб давом этган тарихий ҳолатига қайтаради.

Роя газетасининг 2021 йил 20 октябр чоршанба кунги 361-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here