بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ
Ҳизб ут-Таҳрирнинг янги китоби
Ҳизб ут-Таҳрир «نقض الفكر الغربي الرأسمالي مبدأ وحضارة وثقافة» «Капиталистик Ғарб мафкурасининг бузуқлиги… Мабда, ҳазорат ва сақофат) номли китоб нашр қилди. Китобда унинг ҳижрий 1443 йил сафар, милодий 2021 йил сентябр ойида босмахонага берилгани ва Ҳизб ут-Таҳрир нашраларидан ҳисобланиши қайд этилган. Китобнинг бошланишида капиталистик Ғарб мафкурасининг пайдо бўлиши, моҳияти ва бузуқлиги ҳақида сўз юритилади. Сўнг ғарбча фикрлаш услубининг носозлигига ва капиталистик Ғарб ақидасининг бузуқлигига тўхталиб ўтилган. Яъни, илмонийликнинг ақида, фикрий база, фикрий етакчилик сифатида бузуқлиги айтиб ўтилган. Бундан ташқари, китоб Ғарбнинг капиталистик мабдани тарқатиш услуби ҳақида сўз юритиб, бу услубнинг Ислом нуқтаи назаридан бузуқлигини, шунингдек, капиталистик иқтисод низомининг мулк эркинлиги (хусусий эркинлик) ва ишлаб чиқариш тушунчаси жиҳатидан бузуқлигини баён қилган. Шундан сўнг, Исломдаги иқтисод низомига тааллуқли исломий нуқтаи назар ёритиб берилган. Китобда шунингдек, капиталистик тузумдаги иқтисодий муаммолар ҳақида сўз юритилиб, Ғарб ҳазоратининг энг муҳим тушунчалари, масалан, индивидуаллик ғояси ва эркинлик тушунчасининг бузуқлиги очиб берилган.
Азиз ўқувчилар ушбу китобни қуйидаги линк орқали юклаб олишингиз мумкин:
Роя газетасининг 2021 йил 13 октябр чоршанба кунги 360-сонидан