Исломий ҳаётни кайта бошлашнинг шаръий тариқати 4-қисм

543
0

Исломий ҳаётни кайта бошлашнинг шаръий тариқати 4-қисм

Муракказ сақофат инсоннинг Роббисига, ўзига ва бошқа инсонларга бўлган алоқасини тартиблайдиган фикрлардан иборат бўлиб, Ислом ақийдасидан келиб чиққанлиги ёки шу ақийдага қурилганлиги учун ушбу сақофат дарс жараёнида исломий ақийдага ва исломий ҳаётга боғлаб берилиши лозим. Бунинг учун “дарс берувчи” мушриф дориснинг фикрига хитоб қилиши билан биргаликда унинг туйғуларига ҳам хитоб қилиб, ушбу фикрнинг мусулмоннинг ақийдасига ҳамда унинг дунё ва охиратдаги ҳаётига бўлган алоқасини баён қилади. Мана шу пайтда дорисда Ислом ақийдаси таъйинлаб берган ўзининг хос дунёқарашидан келиб чиққан тўғри фикрларни яхши кўриш ва уларга интилиш туйғулари жунбушга келади. Натижада, ушбу фикрларни қаноат ва жўшқинлик билан амалга оширишга интилади. Шунингдек, унда ўзининг ҳаёт хақидаги дунёқарашига зид бўлган, мухолиф ва чалғитилган фикрларга нисбатан ёмон кўриш, улардан юз буриш туйғулари ҳаракатга келади. Натижада, дорис бундай чалғитувчи-мағлута фикрларга қарши курашиш, уларни инкор қилиш ҳамда уларни ўзгартиришга интилади. Мана шунинг билан дорис ушбу фикрнинг тўғрилигига қаноат хосил қилади ва бу фикр унинг олдида ўзининг сулуки-ҳаёт йўлини, ғариза ва узвий эҳтиёжларини қондириш йўлини тартибга соладиган мафҳумга-тушунчага айланади.

Дунёқарашга алоқадор фикрий матинни таълим бериб ўргатишдан мақсад матиннинг луғавий маъносинигина билиб қўйиш эмас, балки матинни тушиниб, уни ўзига алоқадор бўлган воқеъга туширишдир. Негаки, таълим олувчи дорис воқеъдан – хоҳ амал қилиш, хоҳ тарк қилиш ўрни бўлсин – шаръан ўзидан талаб қилинган мавқифни ола билсин. Зеро, фикрларнинг бу тури таълим олувчининг сулукини Ислом аҳкомлари билан тартиблаш мақсадида ўрганилади. Шунинг учун муракказ сақофат фикрий дабдаба учун  ўрганилмайди. Балки у ақлияси ҳам, нафсияси ҳам исломий бўлган шахсиятни яратиш учун ўрганилади.  Мана шу шахсият ўзидан содир бўлаётган барча  хатти-ҳаракат ва сўзларда  Аллоҳнинг розилигига етиш учун интилади.

Фикрий қабул қилиш муракказ сақофатни ўрганишнинг энг тўғри тариқати бўлганидек, муносиб услуб ва воситаларни қўллашнинг ҳам ушбу тариқатни муваффақиятли амалга оширишда муҳим роли бор, албатта.

Бундай услуб ва воситалар бир неча хил бўлиб, улар шароитлар, шахслар ва жойларига қараб ўзгариб туради. “Дарс берувчи” мушриф суҳбатлашиш, мунозара қуриш, ҳикоя қилиб бериш ҳамда мисоллар келтириш каби кенг ҳажмдаги услуб ва тактикаларга эга бўлиши лозим. Шунда у муракказ сақофатдан кўзланган мақсад-шахсияси ҳам, нафсияси ҳам исломий бўлган шахсиятни яратиш учун ушбу услублардан мавзуга ва дорисга муносиб бўлган услубни танлаб олади ёки яна бошқа бир услубни ўйлаб топади.

Аммо жаннат, дўзах ва мана шулар каби инсон бу дунёда бешта ҳиссиётининг бири билан ҳис қилиши мумкин бўлмаган ғоиботлар хақида ҳиссиётлар билан идрок қилиш йўли орқали фикр юритилмайди. Балки, улар хақида Қуръони Карим ва мутавотир Ҳадиси Шарифда қандай  яқийн-аниқ хабар берилган бўлса, улар хақида фақат шу  томондангина фикр юритилади.

Демак, ушбу муҳим бир вазифага бел боғлаган даъват етказувчилари  исломий ақийда фикрларини мозий асрлар мобайнида жаҳолат ёки чалғитиш туфайли уларга ёпишиб қолган ҳар ҳил нопокликлардан тозалашлари ҳамда ушбу ақийда фикрларни дилларида мустаҳкам ўрнатиб олишлари лозим. Негаки, ақийдани тиниқлаштириб, сўнгра, далилдан келиб чиққан ҳолда уни қатъий тасдиқлаш – ҳар бир исломий фикр унга қуриладиган мустахкам асоснинг барпо этилишини таъминловчи кафилдир. Агар ушбу асос даъватчиларнинг ўзларида пухта, мустахкам ва тиниқ бўлса, унинг таъсири кучли ва бардавом бўлади. Натижада, ушбу ақийда даъватчиларни тубанлик жарлигидан улуғлик чўққиларига кўтаради, уларнинг олдиларида дунё уфқларини кенгайтиради. Натижада, улар бу дунё ҳаётига охирги бекат эмас, балки, абадий жаннат ва мангу неъматлар ичра Аллоҳнинг розилигига эришадиган охират ҳаёти сари элтувчи бир кўприк сифатида қарайдилар. Шунда улар Расулуллоҳ – саллоллоҳу алайҳи ва саллам -, саҳобаи киромлар каби Исломни ҳаёт майдонида вужудга келтиришга интиладилар. Улар бу йўлда толмайдилар, қасдлари ҳам сустлашмайди. Билъакс, ақийдалари, Ислом умматини халифалик давлатини тиклаш орқали ўзига лойиқ бўлган ўрнига қайтариш учун жидду жаҳдларини оширишларига ҳамда бу йўлда келадиган машаққатларни енгиб ўтишларига чорлайди.

Ҳизбнинг фикрат, тариқат ҳамда инсондан иборат бўлган учта таркибий қисми “ҳизб АМИРи, ТАБАННИЙ қилиш ва ИТОАТдан иборат учта завобит-АСОСга муҳтож бўлади. Мана шу охирги учта асоссиз ҳизбни – Умматнинг қолганларидан ва бошқа ҳизблардан ажратиб турувчи – амалий вужуди бўлмайди, ушбу уч асоссиз ҳизб ҳаётда мавжуд, деб саналмайди.

Ҳизб амири, Умматни ўзи кўтариб юрган мабдаъ асосида уйғотишдан иборат бўлган ўз ғоясини амалга ошириш учун лозим бўлган фикрларни, аҳкомларни, райъларни ҳамда услуб ва воситаларни табанний қилади. Натижада, ҳизб аъзолари ҳам ушбу табаннийни маҳкам ушлайдилар, Амир табанний қилган, ҳизб асосланган фикрат ва тариқатни ҳам, ҳизбнинг идораси учун амир табанний қилган қонунларни ҳам табанний қиладилар ҳамда мабдаъ амирга берган салоҳиятлар ҳудудида амирга итоат этадилар. Негаки, уларни уюштириб турган мабдаъ амирга давлатни қоим қилиш учун бўлган даъват йўлида табанний қилиш салоҳиятини беради ва бу борада амирга уларнинг итоат этиши ҳуқуқини беради. Шунда барча аъзолар ҳизб амирининг етакчилиги остида, табанний қилинган фикрлар билан кўзланган ғояни амалга ошириш учун бир неча жузлардан ташкил топган битта отряд каби фаолият кўрсатадилар.

Муракказ сақофат ҳизбдан Ислом ақийдасидан келиб чиқадиган ёки Ислом ақидасига қуриладиган муайян тафсилий аҳкомларни, фикрларни ва райъларни табанний этишини талаб қилади.  Ҳизбнинг барча аъзолари ҳам ушбу райъ ва аҳкомларни махкам ушлайдилар, бошқаларни ҳам ушбу аҳком ва райъларга амал қилишга чақирадилар. Ҳизб шунингдек, ҳизбий ишларни бажариш учун лозим бўлган услуб ва воситаларга алоқадор бўлган идорий қонунларни ҳам табанний қилади. Ҳизб ушбу табаннийсиз тўлақонли мукаммал ҳизб бўлмайди. Чунки, ҳизб шахсларини, муайян, якдил фикрлар устида жамловчи омил табаннийдир. Табанний ҳизбни исломий ҳаётни қайта бошлаш учун жамоий ҳаракат қилишга лаёқатли қилади. Шунинг учун мабдаъий ҳизбнинг унга аъзо бўлишдаги шарти, ҳизб табанний қилган нарсанинг ҳаммасини қабул қилишидир. Шундагина ҳизбнинг бир бўлаги бўла олади. Агар ҳизбий бундай қила олмаса, ҳатто битта дона бўлса ҳам ҳизбникига қарши фикрни табанний қилса, у ҳизбнинг бир бўлаги бўла олмайди, яъни, у ҳизбдан ташқарида қолади.

Шунинг учун мабдаъси Ислом бўлган ҳар қандай сиёсий ҳизбнинг халифалик давлатини тиклаш орқали Ислом ҳаётини қайта бошлаш ажлидан қилинадиган даъватни етказиш учун лозим бўладиган фикрларни, аҳкомларни ва райъларни табанний қилиши лозим бўлади. Шунга асосан, у ҳукмни қўлга олиш тариқатида қандай табаннийлар қилган бўлса, худди шунингдек, ҳукм, иқтисод, ижтимоъ, ташқи сиёсат ва булардан бошқа сохаларда ҳам шундай табанний қилади. Шундагина кимки ҳизбнинг ҳизбий сақофати билан танишиб чиқса, албатта унда ҳизбни ҳукмга етказадиган амалларнинг ҳам, ҳизб халифалик давлатини тиклаш орқали қайта бошлашга даъват қилаётган исломий ҳаётнинг ҳам тасаввури хосил бўлади.

Ҳизбдаги ҳар бир аъзо, амалларида, гап-сўзларида ва даъватни етказишида ҳизб табанний қилган нарсани табанний қилмоғи зарурдир. Унинг табаннийсига ҳизб қарши чиққан бўлса, шунинг учунгина у, ҳизбни тарк этиб кетиши жоиз эмас. Масалан, ҳизб зироат ерини ижарага беришнинг ҳаромлигини табанний қилган. Ҳизб аъзоси эса, бунинг мубоҳлигини табанний қилган бўлса, айни шу ихтилоф учун ҳизбни тарк этиши жоиз эмас. Негаки, ҳизб аъзосининг  ҳизб табанний қилган фикр, аҳком ва райъларни табанний қилиши шаръан вожибдир. Зеро, табанний амирга итоат этишнинг бир бўлаги бўлиб саналади.

Табаннийдаги салоҳият соҳиби ҳизб амиридир. Унга итоат этиш – шаръий далиллардан истинбот қилинган амирлик аҳкомларига кўра, унинг салоҳиятлари доирасида – вожибдир. 

“Шаръий нассларда келган амирлик аҳкомларининг хаммаси умумий амир, яъни халифага хосдир” – деб бўлмайди. Бу нотўғри, чунки, амирлик лафзи далолати жиҳатидан халифаликдан оммроқдир. Амирлик дегани, бир жамоат – ҳар қандай жамоат – ўзларига ўзаро муштарак ишларида бир кишини амир этиб сайлашни англатади.  Аммо ҳалифалик ёки имомлик эса, битта маънода бўлиб, у ораларида Ислом аҳкомларини қоим қилиши ва ўзларидан бошқаларга ҳам Ислом рисолатини етказиши учун бутун дунёдаги мусулмонлар устидан умумий бошқарувни англатади.   Шунга кўра, “амир” лафзи агар хослашсиз келса, бу лафз омм бўлиб, у “сафар амири”, “армия амири” ёки “ҳизб амири” каби ҳар қандай амирни ўз ичига олгани каби мўъминлар амири – ҳалифани ҳам ўз ичига олади.

Умумий амирлик яъни халифаликнинг умумий амирлик, деб саналишининг боиси шундаки, бу амирлик барча мусулмонларни ўз ичига олади ва  уларнинг ҳамма ишларига алоқадор бўлади. Чунки, мусулмонларга биттадан ортиқ халифанинг мавжуд бўлиши ҳаром бўлади. Расулуллоҳ – саллоллоҳу алайҳи ва саллам – марҳамат қиладилар;

إذا بويع لخليفتين فاقتلوا الآخر منهما

“Агар иккита халифага байъат қилинса, улардан охиргисини қатл этинглар” . Муслим ривояти. Мусулмонларнинг ғайри исломий ишларда ҳалифага итоат этишлари ҳам ҳаромдир. Расулуллоҳ – саллоллоҳу алайҳи ва саллам – айтадилар;

السمع والطاعة على المرء المسلم فيما أحب وكره، ما لم يؤمر بمعصية، فإذا أُمِر بمعصية فلا سمع ولا طاعة

“Мусулмон киши модомики, маъсиятга буюрилмас экан, ўзи яхши кўрган нарсада ҳам, ёмон кўрган нарсада ҳам (халифага) қулоқ осиши ва унга итоат этиши вожибдир. Бордию, маъсиятга буюрилса, қулоқ ҳам осмайди, итоат ҳам этмайди”. Бухорий ва Муслим ва … ривояти. Демак, халифалик икки жиҳатдан умумий амирликдир. Биричиси,  амир этгучилар(ҳамма мусулмонлар) жиҳати, иккинчиси, улар халифани амир этган ушбу муштарак иш(ҳаётдаги ҳамма ишлар) жиҳати.

Аммо сафар амири, ҳизб амири, элчилик амири ва шунга ўхшаган хос амирликлар ўзларининг амирлик доирасидан ташқарига ўта олмайдилар, улар қайси муштарак  ишга амир этиб тайинланган бўлсалар, шу ишдан бошқасида амр эта олмайдилар.

“Халифалик”, “Амирлик”, “Халифа”, “Амир ал- мўъминин”, “Имом”, деган лафзлар халифалик, деган маълум мансабга хос бўлган лафзлардир. Айни пайтда, “Амирлик”, “Амир” деган лафзлар омм бўлиб, бу лафзлар амир ал-мўъминин бўладими, сафар амири бўладими, ҳизб амири бўладими ёки ҳар қандай: сафар, жиҳод ёки даъват каби муштарак амални бажариш учун ҳаракат қиладиган жамоатнинг амири бўладими, ҳеч фарқсиз, ҳар қандай амирлик ва ҳар қандай амирни ўз ичига олади.

Амирлик хақида келган шаръий далилларнинг айримлари ҳар қандай амирлик ва ҳар қандай амирни ўз ичига оладиган омм бўлиб, модомики, амирликни хослайдиган далил келмас экан, ушбу далиллар оммлигича қолади. Масалан, Росулуллоҳ – саллоллоҳу алайҳи ва саллам – нинг қуйидаги сўзларидаги амирлик лафзи оммдир;

ومن يطع الأمير فقد أطاعني

“Ким амирга итоат этса, бас менга итоат этгандир”. Бухорий ва Муслим ривояти. Шунинг учун бу “амир” лафз сафар амири, ҳизб амири ёки армия амирига далолат қилгани каби амир ал-мўъмининга ҳам далолат қилади. Расулуллоҳ – саллоллоҳу алайҳи ва саллам – нинг мана бу сўзларидаги амирлик маъноси ҳам худди шунга ўхшайди;

ما من أميرِ عشرةٍ ، إلَّا وهو يُؤْتَى بِهِ يومَ القيامَةِ مغْلُولًا ، حتى يَفُكَّهُ العدلُ ، أوْ يوبِقَهُ الجورُ

“Ҳар бир ашара-ўнлик амири Қиёмат кунида қўллари боғлиқ ҳолда келтирилади. Фақат унинг қилган адолати қўлларини бўшатади ёки унинг жабри, кўрсатган зулми уни ҳалок қилади”.

Амирлик далилларининг айримлари умумий амир-мусулмонларнинг халифасига хос бўлиб, буни “Халифалик”, “Халифа” ёки “Имом” деган лафзлар хослайди. Масалан, Расулуллоҳ – саллоллоҳу алайҳи ва саллам – марҳамат қиладилар;

إذا بويع لخليفتين فاقتلوا الآخر منهما

“Агар икки халифага байъат қилинса, улардан иккинчисини қатл қилинглар”.  Муслим ривояти.

إنما الإمام جنة. يقاتل من ورائه. ويتقى به

“Албатта имом бир қалқонки, унинг ортида туриб жиҳод қилинади ва у билан ҳимояланилади”. Бухорий ва Муслим ривояти. Ёки далилнинг мусулмонлар амири-халифага хос эканлигини қариналардан бири хослайди. Масалан Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар;

من مات وليس في عنقه بيعة مات ميتة جاهلية

“Ким ўлса ва унинг гарданида байъат қилиш масъулияти бўлмаса, у жоҳилларча ўлган бўлади”. Муслим ривояти. Бу ердаги қарина “гарданида байъат бўлмаса”, деган сўздир. Чунки, байъат шаръий маънода фақат халифага берилади. Демак, байъат халифалик ақди учун Шореъ белгилаб берган шаръий тариқатдир. Аммо халифадан бошқа амирларни сайлаш эса, шаръий байъат билан бўлмайди. Масалан, ҳизб амири, сафар амири кабилар байъат билан эмас,  балки амир этиб тайинлаш билан бўлади. Расулуллоҳ – саллоллоҳу алайҳи ва саллам – марҳамат қиладилар;

إذا كانَ ثلاثةٌ في سفَرٍ فليؤمِّروا أحدَهُم

“Агар уч киши бирга сафарга чиқса, ўзларидан бирини амир қилиб олсинлар”. Нофеъ айтади; Шу сўзни эшитиб биз Абу Саламага; “Сен бизнинг амиримизсан”, дедик”.  Абу Довуд ривояти.

Гоҳида хос амирга итоат қилиш ёки унга қарши чиқиш умумий амирга итоат қилиш ёки унга қарши чиқиш билан тенг бўлади. Негаки, амирлик далилларининг аксарияти омм бўлиб келган. Саҳоба  Абу Бакрадан ривоят қилинади, айтадики;

“Расулуллоҳ саллолллоҳу алайҳи ва салламдан эшитган бир сўзим менга “Жамал кунлари” жуда катта фойда берди. Сал бўлмаса, мен ҳам жамал асҳобларига қўшилиб, улар билан жанг қилишимга бир баҳя қолганди. Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламга форслар ўзларига Кисронинг қизини подшоҳ қилиб олганликларини эшитган пайтларида айтгандилар;

«لَنْ يُفْلِحَ قَوْمٌ وَلَّوْا أَمْرَهُمْ امْرَأَةً»

“Ишларини аёл кишига топшириб қўйган қавм хеч қачон нажот топмайди”. Бухорий ва Термизий ривояти”.

(“Жамал кунлари”мўъминлар қалбини маҳзун этгувчи хазонрезги бир воқеъа. У  ҳижрий 36 йили, хозирги Ироқнинг Басра шаҳрида Алий ибн Абу Толиб билан Толҳа ибн Убайдуллоҳ ва Зубайр ибн Аввом кучлари орасида бўлиб ўтган жангдир. Аслида буюк саҳобалар бир-бирлари билан жанг қилиш ниятида бўлмаганлар. Гап шундаки, Усмон ибн Аффон – разияллоҳу анҳу – қатл этилганларидан кейин кибор саҳобалар ва мусулмонлар Алий ибн Абу Толибга байъат берадилар. Маълум сабабларга кўра, байътдан тўрт ой ўтиб ҳам Алий – разияллоҳу анҳу – Усмон ибн Аффонинг қотилларидан қасос олишга шошилмайдилар. Талҳа ва Зубайр каби саҳобаларга бу иш ёқмайди. Оиша онамиз Маккага ҳаж сафари учун келганларида Талҳа ва Зубайрлар онамиз билан гаплашиб фикрлари бир жойдан чиқади. Қотилларни топиш ва улардан қасос олиш учун Басрага йўл оладилар. Мунозаралардан бошланган иш охир оқибат жангга айланади.

Ушбу жанга Оиша онамиз ҳам Толҳа ибн Убайдуллоҳнинг аскарлари билан биргаликда туянинг устига ўрнатилган тахтировонда келадилар. Мана шундан бу жанг “жамал кунлари” – туя жанги, деб аталади. Дастлабки фитна жанги бўлмиш ушбу туя жангида Аммор ибн Ёсир, Абдуллоҳ ибн Аббос каби улуғ саҳобаларни ўз сафига олган Алий ибн Абу Толиб кучлари ғолиб келади. Талха ибн Убайдуллоҳ ва ашаратул мубашшаро – жаннатий, деб башорат берилган ўн саҳобийнинг бири Зубайр ибн Аввом қатл этиладилар. Оиша онамиз эса, Мадинага қайтиб кетадилар. Дарҳақиқат, ушбу саҳоба Оиша онамизнинг “Жамал асҳоблар”и учун бўлган хос амирликларини форслар ўзларига подшоҳ қилиб олган Кисро қизининг умумий амирлигига тенглаштирган)

(«Исломий ҳаётни кайта бошлашнинг шаръий тариқати» китобидан).

 (давоми бор).

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here