بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ
Ўнлаб ливанликлар ёқилғи маҳсулотлари танқислиги ва одамлар қийин аҳволда қолганлигига норозилик сифатида жума намозини Сайдодаги ёқилғи қуйиш шаҳобчасида ўқидилар
Анадолу ахборот агентлиги (ҳижрий 1443 йил 26 муҳаррам, милодий 2021 йил 3 сентябр жума куни) тарқатган хабарда бундай дейилади:
«Ўнлаб ливанликлар ёқилғи маҳсулотлари танқислигига норозилик сифатида жума намозини юрт жанубидаги Сайдо шаҳри ёқилғи қуйиш шаҳобчасида ўқидилар.
Ливан бир неча ойдан бери ёқилғи маҳсулотлари етишмовчилигидан азият чекмоқда. Бунинг оқибати ўлароқ, айрим ёқилғи қуйиш шаҳобчалари эшикларини ёпиб олган, баъзиларида аҳоли зич-гавжум, кўп ҳолларда ораларида жанжал чиқяпти…
Ёқилғи кризиси бу юртнинг 2019 йил охиридан буён бошдан кечираётган иқтисодий кризисининг энг эътиборни жалб қилувчи оқибатларидан биридир. Бу молиявий кризисга олиб келган ҳамда хориждан ёқилғи маҳсулотларини импорт қилиш учун керакли чет эл валютасининг тақчиллигига сабаб бўлган эди».
Роя:
Ливан иқтисодий жиҳатдан ҳақиқий кризисда яшамоқда. У бир тарафдан режимдаги мавжуд тизимнинг коррупциясидан ҳамда муаммоларнинг муолажаси учун берилаётган ечимларнинг бузуқлигидан азоб чекмоқда. Чунки бу нарсалар мамлакатни 100 миллиард долларга яқин қарз ботқоғига ботириб қўйди. Иккинчи тарафдан эса, коррупциячи раҳбарлар коррупциялашган режим рулини ўз чўнтаклари ва қоринларини тўлдириш учун бошқаришяпти… Одамларнинг азоб-уқубат чекишлари, очлик ва хорликда кун кечираётгани уларни заррача ташвишлантирмайди. Чунки бу раҳбарлар одам эмас, уларни одамлар сафига қўшиб бўлмайди, балки улар Росулуллоҳ Aнинг
«قُلُوبُهُمْ قُلُوبُ الشَّيَاطِينِ فِي جُثْمَانِ إِنْسٍ»
«Уларнинг танаси инсон танаси холос, аммо қалблари шайтонлар қалбларидир», деган ҳадисларидаги кимсалар сифатига тўғри келади. Бу кризислар одамларни шу раҳбарлар ва уларнинг хўжайинлари истагига бўйсундирувчи қасддан систематик равишда олиб борилаётган сиёсатдир! Улар инсонлардан мавжуд воқеликка ва ўз аҳволларига кўниб, таслим бўлишларини исташяпти.
Бу кризисдан қутулиш йўли, оёғидан бошига қадар коррупция ботқоғига ботган ушбу бузғунчи режимни илдизи билан қўпориб ташлашдан, одамларнинг бир-бирларига қарши туриш билан кучларини беҳуда сарфлашларига чек қўйишдан, балки куч-қудратларини ана шу кимсаларни ҳеч истисносиз ағдариш томонга йўналтиришдан ҳамда одамлар сабр қилиб, бир-бирларини сабрга чақиришидан иборат. Зеро, сабр қийинчилик билан бирга бўлади. Шунингдек, ўз фаолият ва саъй-ҳаракатларини бошқа исломий юртлардагиларнинг фаолият ва саъй-ҳаракатларига боғлаган ҳолда, Ливанни ҳокимиятдаги малай коррупциячи раҳбарлар олиб келиб қўйган тупикдан чиқариш учун ҳаракат қилаётган Ливаннинг холис фарзандлари билан боғланиш лозим. То Аллоҳ Таоло бизни Ўзининг ёруғ кунларини кўришга Ўз изни ила муяссар қилгунига қадар, Ливан аҳли Уммат ва унинг нажоти йўлида фаолият қилаётганлар сафидаги ўз ўрнини сақлаб қолмоғи ва ушбу Шом заминида собит билан турмоғи даркор. Шу билан бирга, бузуқ воқеликни ўзгартиришга ҳаракат қилиб, ҳар доим унга ўз норозилигини очиқ шаклда билдирмоғи керак.
Роя газетасининг 2021 йил 8 сентябр чоршанба кунги 355-сонидан