«Ақлсиз кимсаларга молларингизни бериб қўйманг»

154
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

وَلاَ تُؤْتُوا السُّفَهَاء أَمْوَالَكُمُ

«Ақлсиз кимсаларга молларингизни бериб қўйманг»

Зараркунанда ҳукмдорлар бунга мисолдир

Ал-Жазира нет веб-сайтида (ҳижрий 1443 йил 18 муҳаррам, милодий 2021 йил 26 август пайшанба куни) бундай хабар тарқалди:

«Қатар янги авлод «Ғ-15» қирувчи самолётларининг биринчи партиясини қабул қилиб олди. Бу самолётни АҚШ ва «Boeing» компанияси Қатар ҳамкорлигида ишлаб чиқарган.

Тақдимот маросими кеча, чоршанба куни АҚШнинг Миссури штатида, Қатар мудофаа вазири Холид Атия иштирокида бўлиб ўтди. Атия Қатарнинг айни самолётларни мудофаа мақсадида сотиб олганини таъкидлади.

Атия бу янги самолётларнинг олдинги самолётлар оиласига нисбатан юқори жанговар техник хусусиятлари ҳамда тезлиги билан фарқ қилишини маълум қилди.

Маълумки, Қатар 2017 йилда энг янги техник воситалар билан жиҳозланган камида 30та айни турдаги қирувчи самолётлар сотиб олиш тўғрисида Вашингтон ва «Boeing» компаниялари билан шартнома имзолаган.

Миссури штатидаги «Boeing» компаниясида ўтказилган тақдимот маросимида нутқ сўзлаган америкалик расмийлар АҚШ-Қатар ҳамкорлигини ҳамда икки давлат ўртасидаги стратегик шерикликни юқори баҳоладилар. Зеро, бу шериклик янги авлод ҳисобланган «Ғ-15» русумли самолётларнинг ишлаб чиқарилишига олиб келди. Шунингдек, мутахассислар ҳам бу русумдаги самолётларни ҳужум ёки мудофаа ҳолатларида бўлсин, тез манёвр қилиш қобилиятига эга бўлган энг яхши қирувчилардан дея баҳоладилар».

Роя:

Форс кўрфази давлатлари, гарчи қўлларида шундай улкан қурол арсеналлари мавжуд эса-да, бироқ Ислом ва мусулмонларнинг душманларига, хусусан, муборак Фаластин замини босқинчиси яҳудийларга қарши бир бўлиб зарба бериш имконияти уларга берилмади. Шундай бўлгач, мудом улар ўз душманларига қарши қўллашга рухсат берилмас экан, улардан нима фойда?! Агар Қатар ҳукмдорлари ўз мамлакатларида ўзлари мустақил бўлиб, амалда сиёсий истакка эга бўлиб, ўзларининг тақдирий масалаларини ўзлари ҳал қилганларида эди, ушбу миллиардлаб долларларни бундай фойдасиз қурол-аслаҳаларни сотиб олишга беҳуда совуриш ўрнига тўғри йўлга, яъни, оғир саноат заводлари қуриш ва ҳақиқий жанговар тизим ишлаб чиқаришга сарфлашган бўлур эди. Ана шунда сиёсий истакларига ўзлари эга бўлиб, раел қарорлар қабул қилишган бўларди. Бироқ, итоатгўй рувайбизаларга бундай қарорлар қабул қилиш қаёқда ҳам бўлсин. Ахир, улар Ғарб давлатларига малай бўлиб, ўшалардан вазифа олишяпти ҳамда ғарблик хўжайинлари талабларини заррача қолдирмай бажаришяпти.

Роя газетасининг 2021 йил 8 сентябр чоршанба кунги 355-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here