Суданни ким бошқармоқда Европами ёки Бурҳон?!

330
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Суданни ким бошқармоқда Европами ёки Бурҳон?!

«Суданий» веб-сайтида (ҳижрий 1443 йил 24 муҳаррам, милодий 2021 йил 1 сентябр чоршанба куни) нашр қилинган хабарда бундай дейилади:

«Европа Иттифоқининг Судандаги элчиси Роберт Ван Ден Дул матбуот конференциясида Судан суверен кенгаши раиси билан юртдаги сиёсий ва муҳим воқеалар ҳақида ҳамда бош вазирнинг сиёсий ташаббусини давом эттириш тўғрисида суҳбатлашганини билдирди. Шунингдек, конституциявий сайлов комиссиясини тузиш бўйича диалог ўтказишга бўлган чақирувлар, конституциявий ҳужжатнинг тўлиқ бажарилишининг аҳамияти ҳамда ўтиш даври қонунчилик кенгашини ташкил қилиш зарурати тўғрисида ҳам муҳокама қилишган.

Робертнинг таъкидлашича, Суданнинг стратегик жойлашуви минтақа барқарорлигининг гарови бўлганини эътиборга олган ҳолда, улар шарқий чегаралардаги ва Эфиопиядаги вазият, Жанубий Судандаги воқеалар, Африка мугузи барқарорлиги ва Қизил денгиз хавфсизлиги ҳақида суҳбатлашишган».

Роя:

Ҳизб ут-Таҳрир – Судан вилояти расмий нотиғи устоз Иброҳим Усмон (Абу Халил) Ҳизб ут-Таҳрир марказий матбуот бўлими радиосига қуйидагиларни изоҳлади:

«Агар Бурҳон ҳурматли бир давлатнинг ҳақиқий раҳбари бўлганда эди, Суданнинг давлатлараро ишларига Европа Иттифоқи элчисининг ёки бошқасининг бурун суқишига йўл қўймаган бўлур эди. Бироқ биз қўғирчоқ рувайбиза ҳукмдорлар замонида яшаяпмиз, кофир Ғарб уларнинг зиммасига вазифалар юклаб, нима қилиш керак-нима қилиш керакмаслигини кўрсатиб бермоқда.

Ҳатто бу элчи шу даражада юзсизлик қилдики, Бурҳонга фалон-пистон ишларни қилишни буюриш билангина кифояланмади. Балки матбуот йиғинида чиқиб олиб, бутун оммавий ахборот воситаларига Бурҳон билан Судан давлатининг икир-чикир ҳамма ишларини муҳокама қилганини айтишдан ҳам уялмади! Шунчалик ҳам хорлик бўладими, биз шунчалик расво малай режимлар замонида яшаяпмизми?!».

Абу Халил «Суданнинг Европа Иттифоқи давлатларидан биридаги элчиси ўша давлатнинг каттами-кичикми ички ишларининг бирортасига аралашишга ёки уларни муҳокама қилишга ҳаққи борми?», дея савол ташлаб, бундай деди: «Бунинг жавоби аниқ, кундек равшан: Судан элчиларидан бирортасига ўзи элчилик қилаётган давлатнинг ички ишлари ҳақида ҳатто гапиришга ҳам рухсат беришмайди. Хўш, шундай экан, бизнинг ҳукмдорларимиз Ғарб давлатлари элчиларига ҳукуматнинг энг нозик ишларига аралашишига нега рухсат беришяпти?! Бу хорлик, тобелик ва пасткашликдан бошқа нарса эмасми?!

Эй ҳукмдорлар!

Бизга етакчилик қилиш ва бошқаришга асло ҳақли эмассиз. Чунки биз инсонлар учун чиқарилган энг яхши Умматмиз, маъруфга буюрамиз, мункардан қайтарамиз. Яъни куч-қудратга эга Умматмиз.

وَلِلَّهِ الْعِزَّةُ وَلِرَسُولِهِ وَلِلْمُؤْمِنِينَ وَلَكِنَّ الْمُنَافِقِينَ لاَ يَعْلَمُونَ

«Куч-қудрат Аллоҳники, Росулиники ва мўминларникидир. Лекин мунофиқлар (буни) билмайдилар» [Мунафиқун 8]

Бир замонлар Исломга асосланган Халифалик мавжуд бўлган пайтда давлатимиз дунёнинг биринчи давлати эди… Дунёни эзгулик ва адолатга етаклаган, нур ва ҳидоят улашган. Аммо бугун сиз ҳукмдорлар замонига келиб, биз бошқа умматларга эргашадиган бўлиб қолдик. Бизга маймун ва тўнғизлар, тоғутга сиғинувчилар ҳақорат назари билан қарайдиган, қонларимизни тўкадиган, номусларимизни топтайдиган, юртларимизни босиб оладиган, муқаддас даргоҳларимизни ифлос қиладиган, Пайғамбаримиз Aни таҳқирлайдиган бўлишди. Сиз ҳукмдорлар эса, буларга миқ этмаяпсиз, аксинча, хўжайинларингизни олқишлаб, бизни уларнинг динига, ҳалокатга етаклаяпсиз».

Абу Халил сўзининг ниҳоясида Бурҳонга бундай хитоб қилди: Сиз кофир Ғарбни рози қилиш ўрнига, Роббингизга тавба қилинг, Унинг ризоси учун ҳаракат қилинг. Пайғамбарлик минҳожи асосидаги иккинчи рошид Халифаликни барпо этиш учун Ҳизб ут-Таҳрирга нусрат бериш билан ўтган гуноҳларингизни ювинг. Ана шунда зафар қучганлардан бўласиз ва номингиз Саъд ибн Муознинг номи билан бирга битилади. Вафот этганда Раҳмоннинг арши ларзага келган ушбу улуғ саҳобий Саъд ибн Муоз Исломга нусрат берган ва унинг нусрат бериши сабабли Мадинада илк Ислом давлати барпо бўлган. Бугун ҳам Ислом нусратга муҳтож. Унга нусрат берилса, Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таолонинг ваъдаси ва Росулимиз Aнинг башоратлари рўёбга чиқажак.

Роя газетасининг 2021 йил 8 сентябр чоршанба кунги 355-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here