Туркия вице-президенти Фуат Октой Қирғистонга келди

656
0

Туркия вице-президенти Фуат Октой Қирғистонга келди

 Хабар: Туркия вице-президенти Фуат Октай расмий ташриф билан Қирғизистонга келди. Бу ҳақда ҳукумат матбуот хизмати хабар берди. Октай 10 сентябр куни Бишкекда бўлиб ўтган савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича қирғиз-турк ҳукуматлараро комиссиясининг 10-йиғилишида иштирок этади. Шу кунларда пойтахтда қирғиз-турк бизнес-форуми ҳам бўлиб ўтади.

 Ташриф давомида иккитомонлама учрашувлар ўтказиш, бир қатор ҳужжатлар имзоланиши ва “Маориф” мактабини очиш режалаштирилган.

 Изоҳ: Минтақа давлатларини Россия таъсир доирасидан чиқишга бўлган ҳаракатлари кучайиб бормоқда. Бунга асосан Россиянинг ўзини “катта оғадек” тутиб, минтақа давлатларига иқтисодий ёрдам кўрсатмай, тўхтовсиз сиёсий босим ўтказиб келаётгани ва халқаро сиёсатда нуфузини йўқота бошлагани сабаб бўлмоқда. Гарчи Қирғизистонда Россиянинг таъсир доираси ўта кучли, куч органлари Россия хавфсизлик хизматлари қўлида бўлсада, қирғиз-тожик чегарасидаги охирги ходисадан сўнг қирғиз ҳукуматини ҳам Ғарб (АҚШ)га бўлган интилиши кучайиб бормоқда. Ўз навбатида АҚШ минтақадаги ўз иштирокини Туркия орқали сақлаб қолишга интилмоқда.

 Қирғиз-тожик чегарасида содир бўлган навбатдаги қонли можародан кейин, 9 июн куни Туркияга расмий ташриф билан борган Қирғизистон президенти Садир Жапаров Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған билан икки томонлама музокаралар ўтказди. Икки давлат раҳбарлари икки томонлама ва кўп томонлама ҳамкорликни, шунингдек, Туркий тилли давлатларнинг ҳамкорлик кенгаши доирасидаги ўзаро алоқаларнинг долзарб масалаларини муҳокама қилгандилар. Жапров бошчилигидаги делегация таркибида бўлган Қирғизистон Ташқи ишлар вазири Руслан Казакпаев: “Садир Жапаров ва Ражаб Эрдўғон учрашувида ҳарбий-техник ҳамкорлик ва Қирғизистон Мудофаа вазирлигига грант асосида харбий-техник ёрдам кўрсатиш масаласи” муҳокама қилинганини айтган эди.

 Шунингдек, Туркия Мудофаа вазири Ҳулуси Акар бошчилигидаги Туркия делегацияси 29-30-июн кунлари Қирғизистонда бўлган ва сиёсат, маданият, иқтисодиёт ва мудофаа соҳаларида стратегик алоқаларни ривожлантиришга келишиб олишган эди. Ташриф доирасида Ҳулуси Акар президент Садир Жапаров ва Қирғизистон Мудофаа вазири Таалайбек Омуралиев билан учрашди. Унда икки мамлакат мудофааси ва ҳарбий-техник ҳамкорлик ҳолати ҳамда истиқболлари муҳокама қилинганди…

 Бундан ташқари, АҚШ Туркия воситасида турли хил ўқув юртларини очиш орқали ўзининг сақофий таъсирини ёйиш ва Ғарбга содиқ кадрлар тайёрлаш вазифасини Туркия зиммасига ҳам юклаган. (Туркия ички сиёсатига мувофиқ “Себат”нинг ўрнини “Маъориф” босиши билан туб маъно ўзгармайди). Минтақада Туркия ролини оширишга интилиши АҚШ минтақа учун курашдан воз кечмаганига далолат қилади.

 Абдураҳмон Одилов

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here