Қирғизистонда “Жануб-2021” ҳарбий машғулотлари бошланди
Қирғизистоннинг Боткен ва Ўш вилоятида 2 сентябр куни “Жануб-2021” ҳарбий ўқув машғулотлари бошланди.
Қирғизистон Мудофаа вазирлигининг билдиришича, 4 сентябргача ўтадиган машғулотларда 1500 га яқин оддий фуқаро ва 200 ҳарбий иштирок этади. Машғулотдан мақсад “ҳарбий ёки фавқулодда ҳолат эълон қилиниши ортидан вазият кескинлашган пайтда ҳарбийларнинг давлат ва маҳаллий органлар билан ўзаро ҳамкорликдаги ҳаракатларини мувофиқлаштиришини синаб кўриш”дир.
Аввалроқ КХШТга аъзо давлатлар 7-9 сентябр кунлари Қирғизистонда “Рубеж-2021” ҳарбий ўқув машғулотларини ўтказиши билдирилган эди. Октябрь ойида эса ҳудди шундай машғулот Тожикистонда ўтказилади.
Изоҳ: АҚШ Афғонистонда ўзининг босқинчи кучларини олиб чиқиб кетиши ортидан Россия ва унинг етовидаги Марказий Осиё республикалари бири қўйиб, бири ҳарбий ўқув машғулотларини ўтказа бошлашди. Август ойида Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳам ўз чегараларида ҳарбий ўқув машғулотларни ўтказган эди. 1 августдан 10 августга қадар Россиянинг Ўзбекистон ва Тожикистон Афғонистон билан чегара яқинида, Хатлон вилоятидаги “Ҳарбмайдон” полигонида бошланган ҳарбий машқлари бўлиб ўтди. Энди аввал Қирғизистон ўзи, кейинчалик эса КХШТга аъзо давлатлар иштирокида яна машғулотлар ўтказилади. Шунингдек, Август-сентябр ойларида кенг кўламли маневрлар режалаштирилган.
Ушбу ҳарбий машғулотларнинг барчаси Россия томонидан бўрттириб кўрсатилаётган Толибон “таҳдидининг олдини олиш” ва шу орқали минтақадаги ҳарбий иштирокини кучайтиришга қаратилган. “Иштонсизнинг ҳадиги чўпдан” дейилганидек, митнақадаги мустабид раҳбарлар ҳам ўз режимларини сақлаб қолиш илинжида Россия ортидан боришга ва шу баҳонада Ислом ва мусулмонларга қарши олиб бораётган реприсив сиёсатларини давом эттиришга ҳаракат қилмоқдалар. Хуллас, Толибон “таҳдидидан” ҳар бир давлат – мустамлакчиси ҳам, уларнинг малайлари ҳам ўз манфаатлари йўлида фойдаланиб қолишга интилмоқда.
Абдураҳмон Одилов