То Аллоҳга холис бўлиб, ҳақда собит турилмагунча нусрат келмайди

367
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

То Аллоҳга холис бўлиб, ҳақда собит турилмагунча нусрат келмайди

Шомда, хусусан, Диръа ва Жабали Зовияда бўлаётган ҳодисалар жуда ёмон ва бу ҳеч кимга сир эмас.

Бироқ илм аҳлининг раҳбарлар содир этаётган қилмишларга сукут сақлашлари бундан ҳам ёмон. Имом масжид минбарига кўтарилиб, қўлимиздан дуо қилиш ва молиявий ёрдам беришдан бошқа ҳеч нарса келмайди, деяпти. Аммо уларни бу аҳволга олиб келган балонинг бошини ва муаммонинг аслини унутган ёки ўзини унутганга солмоқда. Шубҳасиз, балонинг боши ва муаммонинг асли тил бириктирувчилар ва донор давлатларга қул бўлишни ўзларига раво кўрган анави жангчи гуруҳлардир.

Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таоло бундай деган:

يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا قُوا أَنفُسَكُمْ وَأَهْلِيكُمْ نَاراً وَقُودُهَا النَّاسُ وَالْحِجَارَةُ عَلَيْهَا مَلائِكَةٌ غِلاظٌ شِدَادٌ لا يَعْصُونَ اللَّهَ مَا أَمَرَهُمْ وَيَفْعَلُونَ مَا يُؤْمَرُونَ

«Эй мўминлар, сиз ўзингизни ва аҳли-оилангизни ўтини одамлар ва тошлар бўлган дўзахдан сақлангизки, у (дўзах) устида қаттиқдил ва қаттиққўл, Аллоҳдан ўзларига буюрилган нарсаларга итоатсизлик қилмайдиган, ўзларига буюрилган нарсани қиладиган фаришталар турур» [Таҳрим 6]

Росулуллоҳ A бундай деганлар:

«الْعُلَمَاءُ وَرَثَةُ الأَنْبِيَاءِ»

«Уламолар анбиёлар меросхўрларидир».

Биз ўз позициямизни Аллоҳга яқин қиладиган, Унинг ғазабидан узоқлаштирадиган асосга қурмоғимиз лозим. Зеро, жаҳаннам оловида озгина муддат куйиш ҳақида ўйласак, даҳшатга тушамиз. Бу оловга ўтқазиб қўйилишимиз ҳақида ўйласакчи… Ундан бизни ҳам, сизни ҳам Аллоҳнинг ўзи асрасин. Дунёнинг молу неъматлари, барчаси бу олов олдида ҳеч нарса эмас, буни ҳатто таққослаб ҳам бўлмайди.

Бас, шундай экан, сиз Шом аҳлини, айниқса, гуруҳлар жангчиларини раҳбарларнинг мансаб бериш тўғрисидаги ваъдалари ҳам, қамаб қўйиш тўғрисидаги таҳдидлари ҳам алдаб қўймасин.

Нусрат ҳақда собит туриш, қурбонликлар бериш ва Аллоҳнинг ўзига холис туриш билан келади. Ахир, биздан олдингилар қурбонликлар бермаганда ва Аллоҳ Азза ва Жалланинг нусрати уларга келмаганда эди, Ислом ҳам бизга келмаган бўлур эди. Бизнинг тутган позициямиз фақат дунё тарихи саҳифаларигагина ёзилмайди. Балки Аллоҳ Азза ва Жалла олдида ҳам албатта жавоб берамиз. Бас, Аллоҳ Азза ва Жаллани рози қилувчи амалларни қилайлик ва ғазабига гирифтор бўлишдан сақланайлик. Чунки Унинг ғазабига учраш дунё ва охиратдаги зиёндан бошқа нарса эмас.

وَاتَّقُواْ يَوْماً تُرْجَعُونَ فِيهِ إِلَى اللَّهِ ثُمَّ تُوَفَّى كُلُّ نَفْسٍ مَّا كَسَبَتْ وَهُمْ لاَ يُظْلَمُونَ

«(Барчангиз) Аллоҳга қайтариладиган кундан қўрқинг! Сўнгра ҳар бир жонга қилган амали учун тўла жазо берилади ва ҳеч кимга адолатсизлик қилинмайди» [Бақара 281]

Роя газетасининг 2021 йил 18 август чоршанба кунги 352-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here