Климов: экстремистлар Афғонистондан КХШТ давлатларига қочоқ сифатида киришга уринмоқда

507
0

Климов: экстремистлар Афғонистондан КХШТ давлатларига қочоқ сифатида киришга уринмоқда

 Афғонистондаги воқеалар туфайли Россия чегаралари атрофидаги вазият хавфсизлик соҳасидаги қонунчиликка ўзгаришлар киритилишини талаб қилиши мумкин, деди “РИА Новости” билан суҳбатда РФ давлат суверенитетини ҳимоя қилиш бўйича Федерация Кенгаши комиссияси раҳбари Андрей Климов.

 “Биз шуни аниқ биламизки, экстремистлар қочоқлар кўриниши остида МДҲ, КХШТ ҳудудларига кириб боришни истамоқда”, – деди у.

 Унинг сўзларига кўра, бундай хавф сўзсиз муносабатни талаб қилади.

 Климовнинг тушунтиришича, қонунчилик соҳасидаги ташаббуслар миграция, чегара олди бўйича ҳамкорлик билан боғлиқ бўлиши мумкин.

 Климов шунингдек, Афғонистондан АҚШ қўшинларининг чиқарилиши шу жумладан, РФ чегараси олдидаги вазиятни издан чиқаришга йўналтирилганини таъкидлаб ўтди.

 “АҚШ бизнинг чегараларимиз атрофидаги тинчликни беқарорлаштиришга, бизга муаммо яратишга уринди. Ва улар шундай қилмоқда. Улар қуролни экстремистларга ташлаб кетмоқда. Мана шундай тушунарсиз вазиятда улар у ёқда агентурани қолдирди”, – деб хулоса қилди у.

 Изоҳ: Россия бир томондан “Толибон” ҳаракатини расмий ҳукумат даражасида кутиб олиб, музокаралар натижасида ҳаракат қўшни давлатлар ички ишларига аралашмаслигини маълум қилган бўлсада, рус ҳукумати “Толибон” таҳдидини имкон қадар бўрттириб кўрсатиш орқали минтақада ўз ҳарбий таъсирини кенгайтиришга ҳаракат қилмоқда. Шу мақсадда Россия Тожикистон ва Ўзбекистон билан Афғонистон чегараси яқинида қўшма ҳарбий машғулот ўтказди. 24 августда эса Қирғизистонда КХШТ машғулотлари бошланди. Шунингдек, Россия Тожикистондаги ҳарбий базасига “Корнет” ракетага қарши тизимлари олиб келинди. Хабар қилинишича, “Корнет” тизими оғир ҳарбий техникани, вертолётлар ва бошқа учувчисиз бошқариладиган аппаратларни йўқ қилишга қаратилган замонавий қуролдир. Шунингдек, Россия Қантдаги ҳарбий базасини ҳам кучайтирмоқда.

 Бошқа томондан, қочоқларни сабаб қилиб, мусулмонлар ўртасига тортилган сунъий чегараларни янада мустаҳкамлашга интилмоқда. Аввалроқ, Путин Афғонистондаги вазиятнинг Россия хавфсизлигига тўғридан-тўғри алоқаси борлигини ва афғон қочоқларини улар виза олгунга қадар Марказий Осиё мамлакатларига жойлаштиришга қарши чиққан эди. Энди “экстремислар” баҳонасида қочоқларни Марказий Осиё давлатларига киритилишига қарши чиқмоқда. Қисқача айтганда, хожа ўз қулларига нима қилиш кераклиги борасида кўрсатма бериб келмоқда.

 Аслида, қочоқлар муаммоси капиталистик тузум татбиқи натижаси бўлиб, мустамлакачилар ўзлари босиб олган давлат аҳолисини қатағон қилиб, ҳақ-ҳуқуқларини паймол қилиши ортидан одамлар ўз моли ва жонини сақлаш илинжида қочқинликка юз тутишган.

 Ислом тарихида фатҳ қилинган ерлардаги маҳаллий аҳолига нисбатан бўлган муносабати, уларнинг хавфсизилик ва омонлигини тўлиқ кафолатлаб бергани, агар Исломни қабул қилишса диндош биродар, қабул қилмай ўз динларида қолишса зиммий ҳукмини татбиқ қилгани сабаби бирорта оммавий қочқинлик ҳолатлари кузатилмаган. Аксинча, маҳаллий ҳалқ Ислом адолатини ўз кўзлари билан кўришгач, ихтиёрий Исломни қабул қилишган. Келажакда эса Ислом дини посбонларига ва ҳатто Ислом динининг етук алломаларига айланишган. Агар биз бугунги бузуқ воқеликдан халос бўлиб, мустамлакачилар томонидан ўрталаримизга тортилган сунъий чегаралар йўқ бўлишини, икки дунё саодатига эришишни истасак устимиздаги бузуқ капиталистик тузумни улоқтириб ташлаб Ислом давлатини қайта барпо этиш йўлида ҳаракат қилишимиз шарт.

 Абдураҳмон Одилов  

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here