بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ
Тунис хавфсизлик хизмати Ҳизб ут-Таҳрир аъзоларидан бири Муҳаммад Аҳмадийни ўғирлаб кетди
Хавфсизлик хизматининг кўплаб ходимлари Ҳизб ут-Таҳрир аъзоларидан бири Муҳаммад Аҳмадийни варақа тарқатиши ортидан 2021 йил 29 июл пайшанба куни Сиди Бузид кўчасида ҳамманинг кўз ўнгида намойишкорона равишда ўғирлаб кетишди. Ҳизб ут-Таҳрир – Тунис вилоятининг Муҳаммад Аҳмадий кабилар томонидан тарқатилган матбуот баёнотида президент Саид олиб бораётган чора-тадбирлар фош этилган. Шунингдек, халқни ва Тунис армиясидаги ҳалол ҳарбийларни Пайғамбарлик минҳожи асосидаги иккинчи рошид Халифаликни барпо этиш орқали Ислом билан ҳукм юритишга ҳамда юртни ажнабийлар нуфузи ва қўғирчоқларидан озод этишга даъват қилинган.
Баёнотда Тунис ҳукмдорларига қуйидаги савол ташланган:
«Эй Тунис ҳукмдорлари, сизнинг бузуқ тизимингизда хавфсизлик хизмати роли хоинларга қарата ҳақ сўзни айтиб, фитналарини очиб ташлаган ҳар бир инсонга таҳдид қилиш ва қамоққа олишдан иборат эканда-а?!».
Матбуот баёнотида яна қуйидагилар таъкидланди:
«Биз Ҳизб ут-Таҳрир – Тунис вилояти аъзолари шуни таъкидламоқчимизки, сизнинг таҳдид қилиш ва тазйиқ ўтказиш билан бирга ўғирлаш каби бу қилмишларингиз собиқ президентнинг полициячи бошқарувини эслатмоқда. Бироқ бу бизнинг мустабид тузумлар ва уларнинг мустамлакачи хўжайинларига қарши фикрий ва сиёсий курашимизни давом эттиришдан ҳаргиз бура олмайди. Билъакс, Тунис халқини ва холис қудрат аҳлини қайта-қайта даъват қилиб, ана шу ҳукмдорларни ағдаришга чақиришда давом этамиз. Чунки Аллоҳнинг дўстларига озор бераётган, Аллоҳнинг йўлидан тўсиб, дард устига чипқон бўлаётган мана шу ҳукмдорлардир. Қарши чиқиш ва ҳокимиятдан ағдаришдан бошқа муомала уларга асло кор қилмайди».
Роя газетасининг 2021 йил 4 август чоршанба кунги 350-сонидан