БМТ Афғонистон қўшниларини ўз чегараларини ёпмасликка чақирди

911
0

БМТ Афғонистон қўшниларини ўз чегараларини ёпмасликка чақирди

 Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг қочқинлар агентлиги “Толибон” бутун Афғонистон бўйлаб ҳужумларини давом эттирар экан, мамлакат қўшниларини ўз чегараларни очиқ сақлашга чорлади.

 13 август куни Женевада ўтказилган брифингда БМТ Қочқинлар иши бўйича олий комиссарлигининг (UNHCR) матбуот котиби Шабия Манту:

 “Биз гуманитар фалокат ёқасида турибмиз”, деди.

 “Хавфсиз жой топа олмаслик сон-саноқсиз фуқаронинг ҳаётини хавф остига қўйиши мумкин. Лозим бўлса, UNHCR миллий ҳукуматларга гуманитар ёрдам кўламини оширишда ёрдам беришга тайёр”, –  дея қўшимча қилди Шабия Манту.

 Изоҳ: “Толибон” ҳаракати ҳам 13-август куни афғон халқига мурожаат билан чиқди.

 Толибон отрядларининг тезлик билан ўсиши ҳаракатнинг оммавийлиги белгиси ҳисобланади. Агар кимда-ким Толибонга қарши курашган бўлса, ҳеч нарсадан хавфсирамасин. Ҳамма тинч яшаши мумкин. Биз сизларнинг биродарларингизмиз. Агар кимдир сизга Толибон номидан ҳужум қилса, унга чора кўриш учун зудлик билан бизнинг штабга хабар қилинг, дейилади ҳаракат баёнотида.

 Шунингдек, баёнотда аҳоли уйларини тарк этмасликка, ҳукумат амалдорлари эса оиласи билан мамлакатдан чиқиб кетмасликка чақирган ва ҳукумат армияси ҳарбий хизматчиларига амнистия, хусусий ва давлат мулкларига дахлсизлик ваъда қилган.

 “Толибон” ҳаракати сўнгги кунларда Афғонистоннинг 34 вилоятидан 18тасини ўз назоратига олган бўлса, интернет таромоқларида тарқатилаётган видео лавҳаларда тинч аҳолига нисбатан бирорта зўровонлик ҳаракати содир этилган ҳолатлари қайд этилмаган. Видеоларда ҳаракат шаҳарларга кириб борган вақтда тинч аҳоли вакиллар одатдагидек ўз юмишлари билан банд бўлиб юришганини кўриш мумкин.

 “Толибон” томонидан тинч аҳолига нисбатан бирорта зўровонлик ҳолатлари содир этилмасдан туриб халқаро ҳамжамият ва ОАВлари сунъий ваҳима уйғотиш орқали афғон халқи юрагига ғулғула солиб, имкон қадар қочқинлар сони кўпроқ бўлишига ва якин ва узоқ қўшни давлатлар учун муаммо туғдиришга ҳаракат қилишмоқда. Бу билан Эрон, Покистон ва Түркия каби АҚШга тобеъ давлатларнинг Афғонистон ишларига бурин тиқишига баҳона пайдо қилинади. Шунингдек, БМТ ва Ғарб давлатларининг ҳали пайдо бўлмаган қочқинлар муаммосига бу қадар эътибор қаратишининг асосий сабабларидан бири кўйидагича. Афғонистон билан чегарадош Ўрта Осиё республикалари Россия босими остидан ҳозирча АҚШга ҳарбий база учун ер беришни рад этиб туришипти. Агар Ғарб ОАВларининг ахборот ҳужуми самара бериб, қочқинлар оқими пайдо бўлса, қўшни давлатлар учун ҳақиқий муаммо вужудга келади. Шунда “Толибон” ҳаракатини “тийиб туриш” учун қўшимча куч ва техникаларга эҳтиёж пайдо бўлади. Бу техника ва кучларни жойлаштириш учун Ўрта Осиёга ҳарбий база қуриш зарурияти туғилади. Шу орқали АҚШ минтақада ҳарбий иштирокини сақлаб қолишга муваффақ бўлади.

 Абдураҳмон Одилов

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here