Бугунги кунда мусулмонлар яшаётган воқеълик (3 қисм)
Ислом давлатининг ўзига хос танфизий жиҳоз (ижрочи этувчи орган)и мавжуддир. Бу жиҳозга Расулуллоҳ – соллаллоҳу алайҳи васаллам – Мадинаи-Мунавварада асос солганлар. Расулуллоҳ – соллаллоҳу алайҳи васаллам – дан кейин хулафои рошидинлар бу жиҳозни маҳкам ушлаганлар. Улардан кейин то 1924-йили халифалик қулатилгунга қадар мусулмон халифалар бу жиҳознинг катта қисмини амалда қўллаганлар. Ушбу жиҳоз қуйидагилардан ташкил топади;
Халифа,
Муовинлар,
Волийлар,
Жиҳод амири,
Қозилар,
Идорий жиҳоз,
Мажлис аш-шўро ёки мажлис ал-умма.
Бу фақат халифалик давлатига хос бўлган жиҳоздир. Бу жиҳоз, Ислом давлати барпо бўлишидан аввал мавжуд бўлган ва Ислом давлати қуралгандан кейин келган барча вазъий низомлардаги танфизий жиҳозлардан кескин фарқ қилади. Худди мана шу жиҳат халифалик давлатини, Ислом низомини бошқа давлат ва низомлардан яққол ажратиб туради. Мана шунинг натижасида халифалик давлатини танитиб турадиган хусусият ва ўзгачаликлар вужудга келган. Ушбу хусусият ва ўзгачаликларнинг айримларига тўхталиб ўтамиз;
1 – Халифалик давлатининг ўз худудида тўҳтайдиган, ундан ўтиб бўлмайдиган, ўзгармас собит чегараси бўлмайди. Негаки, халифалик давлати Исломни бутун инсонларга етказиш ва улар Исломни қабул қиладиларми, йўқми, уларга Исломни татбиқ этишга мукаллафдир. Шунинг учун Халифалик давлатининг худуди Расулуллоҳ – соллаллоҳу алайҳи васаллам – Мадинаи-Мунавварада пайдо қилганларидан бошлаб ҳаракатланиб турувчи худуддир. Бу давлат тинчлик йўли билан ёки жиҳод йўли
билан ўзига бўйсунган ҳар бир ерни ўз худудига қўшиб олади. Ўз худудига қўшилган ерларни ўзининг ажралмас бир бўлагига айланиб қолиши учун эса, у ерлардаги аҳолини Ислом аҳкомлари билан бошқаради. Аллоҳ таоло айтади;
وَمَا أَرْسَلْنَاكَ إِلَّا كَافَّةً لِّلنَّاسِ بَشِيرًا وَنَذِيرًا
“Биз сизни фақат жаннатдан башорат берувчи ва дўзахдан огоҳлантитувчи этиб бутун инсонларга юбордик”. [Сабаъ сураси. 28]. Аллоҳ таоло айтади;
هُوَ الَّذِي أَرْسَلَ رَسُولَهُ بِالْهُدَىٰ وَدِينِ الْحَقِّ لِيُظْهِرَهُ عَلَى الدِّينِ كُلِّهِ
“У, ўз элчисини, бутун динлар устидан зоҳир-ғолиб бўлиши учун ҳидоят ва ҳақ дин билан юборган Зоддир”. [Тавба сураси.33]. Расулуллоҳ – соллаллоҳу алайҳи васаллам – марҳамат қиладилар;
: أُمرتُ أن أقاتل الناس حتى يقولوا لا إله إلا الله، فإذا قالوها عصموا مني دماءهم وأموالهم إلا بحقها
“токи инсонлар لا إله إلا الله – Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ – демагунларича улар билан уруш қилишишга буюрилдим. Агар улар бу сўзни айтсалар, улар ўзларининг қонларини ва молларини мендан сақлаб қоладилар. Магар, Ислом ҳақларини(Ислом қонунлари чегарасидагини) сақлаб қололмайдилар. Яъни, агар улар шариъатга тажовуз қилсалар, гарчи иймон келтирган бўлсалар ҳам мендан қонларини ҳам, молларини ҳам сақлаб қололмайдилар”.
Ушбу давлатнинг чегаралари барча мусулмонлар ва фуқароликка эга бўлган кишилар учун ҳар доим очиқдир. Хоҳлаган пайтда бу чегаралардан чиқиш ва киришлари мумкин. Ҳамда, шариъат истисно қилгандан бошқа ҳолатларда давлат фуқаролигини олиш ҳуқуқига эгадирлар.
2 – Ислом давлати ўзининг ички ва ташқи сиёсатида фақат ислом аҳкомларини қўллайди. Унинг динни давлатдан ажратган илмонийлик, демократия, БМТ қонунлари ёки Хавфсизлик Кенгаши қонунлари каби ғайри исломий қонунларга мурожаат қилиши қатъан ҳаром. Ислом давлати бу каби ташкилотларга, гарчи бир кун бўлса ҳам аъзо бўлиши ҳаром. Агар халифа бу ишга қўл урса, то у бу қароридан қайтмагунича Уммат уни муҳосаба қилади, унга шаръий йўллар билан қаршилик кўрсатади. Ислом давлати халқаро алоқаларда элчи ва асирларни ўлдирмаслик, бошқа давлатлар билан имзоланган келишувларга риоя қилиш каби ишларда ҳам шаръий ҳукмга қаттиқ риоя қилади.
3 – Ислом давлати фақат Ислом асосига қуриладиган сиёсий партияларни ташкил этишга рухсат беради. Исломга асосланган бу партиялар халифани муҳосаба қилиш, халифа табанний қилган эмас, балки, ўзлари табанний қилган исломий фикрларга чақириш каби сиёсий ва фикрий фаолият билан машғул бўлишлари мумкин. Чунки, Ислом асосидаги сиёсий партияларни ташкил этиш фарзи кифоядир. Аллоҳ таоло айтади;
وَلْتَكُن مِّنكُمْ أُمَّةٌ يَدْعُونَ إِلَى الْخَيْرِ وَيَأْمُرُونَ بِالْمَعْرُوفِ وَيَنْهَوْنَ عَنِ الْمُنكَرِ ۚ وَأُولَٰئِكَ هُمُ الْمُفْلِحُونَ
“Сизларнинг ораларингиздан яхшилик(Ислом)ка даъват этадиган, маъруфга буюриб, мункардан қайтарадиган бир жамоат бўлсин. Ана ўша ишларни қиладиганлар нажот топгувчидирлар”. [Оли Имрон сураси. 104].
Мана шу ояти каримада келган – Исломга даъват қилиш, маъруфга буюриш, мункардан қайтариш – сифатлар исломдаги сиёсий партияларнинг асосларидир. Шунинг учун мусулмонлар ватанпарварлик, миллатчилик, социализм ёки бошқа ғайри имломий асос устида бирлашишлари, партия тузишлари ҳаром. Аллоҳ таоло айтади;
وَمَن يَبْتَغِ غَيْرَ الْإِسْلَامِ دِينًا فَلَن يُقْبَلَ مِنْهُ وَهُوَ فِي الْآخِرَةِ مِنَ الْخَاسِرِينَ
“Ким Исломдан бошқа динни хоҳласа, бас, ундан бу ҳаргиз қабул қилинмас ва у Охиратда зиён кўргувчилардан бўлур”. Расулуллоҳ – соллаллоҳу алайҳи васаллам – марҳамат қиладилар;
من أحدث في امرنا هذا ما ليس منه فهو رد
“Ким бизнинг бу ишимизда(динимиздан йўқ нарсани) янгилик қилиб киритса, у мардуд-рад қилингангандир”. Бухорий ва Муслим ривояти.
4 – Ислом давлати давлат ичида мусулмонлар устидан ҳукмронлик қилишларига кофирлар учун имконият яратиб бериши ҳаром. Масалан; (НАТО каби кофирлар бошчилигидаги) ҳарбий блокларга қўшилиш, улар бошчилигидаги сиёсий, сақофий, иқтисодий ва шунга ўхшаш келишувлар асосида билимлар тузиш билан мусулмонлар устидан ҳукм юритишлари учун кофирларга имкон яратиб бериш ҳаромдир. Негаки, Аллоҳ таоло айтади:
وَلَن يَجْعَلَ اللَّهُ لِلْكَافِرِينَ عَلَى الْمُؤْمِنِينَ سَبِيلًا
“Аллоҳ ҳаргиз кофирга мўъмиинлар устидан йўл бермайди”.
[Нисо сураси. 141]. Кимларгадир тобеъ, малай давлат эмас, инсонларни куфр зулматларидан Ислом нурига, вазъий низомларнинг қонхўрлигидан, бадбахтлигидан шаръий аҳкомларнинг адолатига олиб чиқадиган кучли, таъсирли етакчи давлат бўлиши учун Ислом давлати бирпо қилинган биринчи кунидан бошлаб ҳеч кимга қарам бўлмаган мустақил иқтисодни ташкил этиши, дунёдаги етакчи давлат марказини эгаллашга ҳаракат қилиши вожиб. Расулуллоҳ – соллаллоҳу алайҳи васаллам – ва у Зотдан кейинги хулафои рошидирларнинг хатти-ҳаракатлари худди шу нарсадан далолат беради.
5- Араб тили Ислом давлатининг расмий
тилидир. Шунинг учун у маҳаллий ва халқаро мурожаатлар учун расмий тил ҳисобланади. Араб тили сақофат ва таълим бериш ҳамда оммавий ахборот воситалари тилидир. Ислом давлати билан бошқа давлатлар орасидаги келишув ва аҳдлашувларнинг бирор ҳужжатида қандайдир келишмовчилик, ихтилоф чиқиб қолса, дарҳол манашу араб тилида ёзилган насс-ҳужжатларга ва бу ҳужжатлар далолат қилган маъноларга мурожаат қилинади. Араб тилининг шу даражада муҳимлиги шаръий вожибдир. Негаки, бу тил Қуръон ва Суннат тилидир. Қуръон ва Суннат нассларида ижтиҳод қилиб, улардаги аҳкомларни билиш фақат араб тили орқали амалга ошади. Шу ўринда бир нозик нуктани қайд этиш лозим ва шунинг ўзи бу мавзуга кифоя; Қуръоннинг мўъжизаси араб тилида келган. Унинг мўъжизаси эса, Ислом ақидасининг бир бўлагидир. Исломнинг муҳим арконларидан бири бўлган намоз фақатгина Қуръон тиловати билан мақбул(адо қилинган) бўлади. Қуръон эса, фақат араб тилида Қуръон бўлади. Аммо дунёдаги бошқа тилларни ўрганиш фарзи кифоя.
“Вожиб нима билан тамомига етса, у ҳам вожибдир”, деган шаръий қоидага асосан, давлат ишларни бошқариш ва даъватни етказиш учун ўзининг эҳтиёжига қараб, ушбу фарзи кифоя билан ҳам шуғилланади.
6- Ислом давлатида умумий ҳаёт тўлалигича Ислом аҳкомларига бўйсунади. Ислом давлатида наврўз, янги йил байрами каби хеч қандай ғайри исломий жамоий кўринишларга рухсат берилмайди. Бу давлатда – хоҳ ўзининг фуқароси бўлсин, хоҳ сиёсий бошпана сўраган киши бўлсин, хоҳ мусофир бўлсин- ҳеч қандай шахсга – гарчи у номусулмон бўлса ҳам – умумий ҳаётда, жамоат жойларида либосида ва сулуки(тутган ҳатти-ҳаракатлари)да Ислом аҳкомларига зид бўлган қиёфада бўлишига асло рухсат берилмайди. Негаки, бу дор Дорул исломдир. Дорул исломдаги умумий ҳаёт эса, исломий бўлиши шарт. Аммо Ислом, ғайри мусулмонларга умумий ҳаётда бажаришлари манъ этилган: ароқ ичишлари, тўнғиз гўшти ейишлари, ўзларининг байрамларини нишонлашлари ёки диний маросимларини ўтказишлари каби ишларни хос ҳаётларида қилишларига рухсат беради.
Халифалик давлатининг шаръий далиллардан олинган, истинбот қилинган ушбу асос ва ўзгачаликлари барча мусулмонлар орасида аниқ ва равшан идрок этилган бўлиши лозим. Шунда улар исломий давлатман, деб даъво қилаётган ҳар қандай давлатга баҳо бера оладилар. Шаръий мазмунга зид бўлган атама ва шиорлар билан алданиб қолмайдилар. Чунки, Исломга зид келмайдиган нарса ҳам, Исломга мос келган нарса ҳам Исломдан эмас. Ҳар қандай нарса Исломдан бўлиши учун у Қуръон ва Суннатдан истинбот қилинган бўлиши ёки Қуръон ва Суннатга асосланган бўлиши шарт. Исломнинг ҳукмдаги тариқати шароит ва воситалар ўзгарса ҳам, асрлар ўтган бўлса ҳам, ўзгармас ягона тариқатдир:
وَأَنَّ هَٰذَا صِرَاطِي مُسْتَقِيمًا فَاتَّبِعُوهُ ۖ وَلَا تَتَّبِعُوا السُّبُلَ فَتَفَرَّقَ بِكُمْ عَن سَبِيلِهِ ۚ ذَٰلِكُمْ وَصَّاكُم بِهِ لَعَلَّكُمْ تَتَّقُونَ
“Албатта мана бу менинг тўғри йўлимдир. Бас, унга эргашинглар. Бошқа йўлларга эргашманглар. Унда сизларни Аллоҳнинг йўлидан буриб юборади. Манашу сизларга Аллоҳ қилган амрдир. Шоят, тақво қилсанглар”.
Расулуллоҳ – соллаллоҳу алайҳи васаллам – нинг ва у зотдан кейин хулафои рошидирлар замонасидаги Ислом давлатининг воқеъси ҳамда Қуръон ва Суннатдан олинган шаръий далиллар ҳар қандай давлатнинг исломий ёки ғайри исломий эканлигини билиш учун шаръий миқёсдир. Мусулмонлар Расулуллоҳ – соллаллоҳу алайҳи васаллам – нинг даврларида ҳижратдан кейин ҳамда хулафои рошидирларнинг сояси остида яшаган ҳаёт энг ибратли ва намунали ҳаётдир. Бугунги кундаги даъват юкини кўтарувчилар ана ўша ҳаётни қайта бошлашга ҳаракат қилишлари вожиб. Агар бирор давлатда шунга ўхшаган исломий ҳаёт вужудга келса, мусулмонлар ва даъватчилар бошқа Ислом юртларини ҳам шу давлатга қўшишга ҳаракатқилишлари вожиб. Негаки, халифалик бир бўлиши ва халифалик давлатига бош эгиши барча мусулмонларга шаръан вожибдир.
Демак, Ислом ҳаётини қайта бошлаш учун ҳаракат қилаётган ҳизб ва жамоатлардаги даъват юкини кўтарувчилар ўзлари ўзгартирмоқчи бўлаётган воқеъни тушинишда ва ўзлари тутаётган тариқатни тушинишда диққатлироқ бўлишлари лозим, токи ўзларининг тариқатларини, Аллоҳ таоло ваҳий қилган тариқат эканини, Расулуллоҳ – соллаллоҳу алайҳи васаллам – ҳам Ислом давлатини тиклаш орқали Мадинаи-Мунавварада дастлабки ислом ҳаётини вужудга келтиргунларига қадар юрган тариқатнинг айнан ўзи экинини тиъкидлаб олсинлар. Расулуллоҳ – соллаллоҳу алайҳи васаллам – қурган Ислом давлати 13 асрдан кўпроқ вақт гуллаб яшнади. Тўғри, кейинчалик мусулмонларнинг баъзи ҳокимлари томонидан айрим ислом аҳкомларининг ижроси бузилди. Бироқ, мусулмонлар бу даврларда Исломдан бошқасини татбиқ этмадилар. Уларнинг давлати исломий эди. Уларнинг ҳаёти ўзларининг назарларида ҳам, бошқа давлат ва халқларнинг наздида ҳам исломий эди.
Исломий ҳаётни қайта бошлаш Шаръий тариқати (китобидан)