Шаръий қоида

0
609

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Шаръий қоида

Қоида – асос деган маънони англатади. Ҳамма соҳага асос бўладиган бўлса уни – ақида – дейилади. Бу қоида – ақида – ақлнинг маҳсули бўлиши ҳам мумкин, масалан: “динни ҳаётдан ажратиш керак” каби, бу демократларнинг ақидаси. Шу асосдан туриб фикрлашади, ҳар бир нарсага баҳо беришади. Бул уларнинг ҳаёт асослари. Ёки шаръий бўлиши ҳам мумкин, масалан: “Аллоҳ Таоло айтгандек яшашимиз керак” каби, бу Ислом ақидаси. Мусулмонлар ҳаётининг асоси шу бўлиши керак, ҳар бир ишга, нарсага Қуръон ва ҳадисдан ёки саҳиҳ ижтиҳоддан келиб чиқиб ёндошиш керак. Шунда ақидани ўз ўрнига қўйган бўламиз. Аксинча бу ақиданинг ҳаётимизда ҳеч қандай вазни бўлмайди, Охиратда ҳам шарманда бўламиз, Аллоҳ Таоло айтади:

كَبُرَ مَقْتًا عِندَ اللَّهِ أَن تَقُولُوا مَا لَا تَفْعَلُونَ ()يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آَمَنُوا لِمَ تَقُولُونَ مَا لَا تَفْعَلُونَ

“Эй, иймон келтирганлар! Нима учун қилмайдиган нарсани гапирасизлар?! Қилмайдиган нарсани гапиришингиз Аллоҳни наздида қаттиқ ёмон кўрилгандир” (61:2-3)

Амаллар учун ҳам қоида – асос бор, уни амалий қоида дейилади. Амалий қоида – фикрни амалга боғлаш ва ҳар иккиси бир мақсад учун бўлишидир. Ҳар бир амалнинг мақсади бўлиши лозим деб айтишдан мурод фикр юритиш ва амал қилишнинг бир муайян ғоя учун бўлишидир. Бу мусулмонлар ҳаётидаги ҳамма ишларининг асосидир. Усулий қоидалар ҳам бор, улар Қуръон ҳадисларни тушунишда асос бўлади, масалан: “эътибор сабабнинг хослигида эмас, хитобнинг умумийлигида”, яъни нусуслардаги ҳукмлар хос сабаб билан нозил бўлган. Лекин хитоб умумий бўлса, бу ҳукмни нозил бўлиш сабабига эътибор берилмайди. Балки нусуслардаги ҳукмларга эътибор берилади. Ёки фиқҳий қоида бўлиши мумкин, масалан: “шубҳали бўлса хадларни қўллашни тўҳтатинглар” каби. Бу қоида жазоларни қўллашда асос бўлади. Фиқҳий қоида мубоҳ ҳукмлар учун бўлиши мумкин, масалан: “нарсалардаги асллик мубоҳ” каби ёки фарзларда бўлиши мумкин, масалан: “вожиб нима билан тамомига етса, у ҳам вожиб” каби. Бошқа ҳукмларда ёки умумий бўлиши ҳам мумкин, масалан: “Истисҳоб”, яъни бошқа ҳукм келмагунча аввалги ҳукм ўз кучида туради” каби.

Абу Усмон Мухаммад

NO COMMENTS