Эй Азҳар шайхи! Кимга мурожаат қиляпсиз?!

661
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Эй Азҳар шайхи! Кимга мурожаат қиляпсиз?!

Шаръий аҳкомлар қолиб нимага чақиряпсиз?!

Устоз Саъд Фазл

Ҳизб ут-Таҳрирнинг Мисрдаги матбуот бўлими аъзоси

2021 йил 4 июн жума куни «Masrawy» веб-сайти БМТнинг бутунжаҳон атроф-муҳитни ҳимоя қилишга бағишланган семинарида Азҳар шайхи йўллаган мурожаатни нашр қилди. Азҳар шайхи ўз мурожаатида яқинда пайдо бўлган хавфли ҳодиса ҳақида, яъни айрим табиий ресурслар мулкчилиги билан боғлиқ «даъво аризаси»га ва бу бойликлардан бошқа давлатларга зиён етказадиган тарзда фойдаланиш натижасида юзага келган адолатсизликка изоҳ бериб ўтди. Шайх жумладан бундай деди: «Ушбу дин – унга имон келтириб, қонунларини ҳурмат қиладиганлар наздида – аниқ ҳукмни баён қилган. Унга кўра, инсонлар ҳаёти учун зарур бўлган ресурслар умумий мулкка киради. Ҳар қандай ҳолат ва вазиятларда ҳам бу ресурсларни бир ёки бир неча шахсларга мулк қилиб бериш ёхуд ушбу умумий мулкларни давлатларнинг бошқа давлатларни шерик қилмаган ҳолда мутлақ фойдаланишига қўйиб бериш жоиз эмас».

Шайх бу иш ер юзида бузғунчилик қилиш билан боғлиқ энг ёмон иш эканини айтиб, «бу иллатнинг бошқа шунга ўхшаш муҳит ва шароитларга ҳам юқишидан олдин, уни тўхтатиб қолишга елкама-елка биргаликда ҳаракат қилиш кераклиги»ни урғулади. У яна бундай дея таъкидлади: «Сув зарурий ресурслар орасида биринчи ўринда туради. Сувнинг жамоий муштарак мулк эканлиги, шунингдек, бир ёки бир неча шахслар ёхуд бирор бир давлат бошқа давлатлардан алоҳида сувни ўз хоҳиши бўйича тасарруф қилиши ман қилингани барча динлар шариатида аниқ кўрсатилган. Сувга бундай тақиқ ёки тўсиқ қўйиш ёхуд бу борада бошқаларга тазйиқ ўтказиш Аллоҳнинг ҳақларидан бирини тортиб олиш ва ўзи эга бўлмаган нарса борасида бошқага монелик қилиш ҳисобланади».

Азҳар шайхи БМТнинг бутунжаҳон атроф-муҳитни ҳимоя қилишга бағишланган семинарида қилган ўз мурожаатида баъзи шаръий аҳкомларга чақирган бўлди. Аммо уларни нотўғри талқин қилиб, ўзи таъкидлаган муаммо учун бирор шаръий ечим келтирмади. Азҳар шайхининг кимлиги нутқидан кўриниб турибди. У ўзининг илмоний кимса эканини уларга гўё мана шу мурожаати билан очиқ кўрсатди…  Шу орқали илгари Ватикан папаси билан биргаликда имзолаган ҳужжатга содиқ эканини исботламоқчи бўлгандек. Бу кимса самовий дин, ваҳи, диний имон ва аҳком ҳақида сўз юритди-ю, бироқ Исломга умуман ишора қилмади… мана бу Ислом аҳкомларидир, у Ислом давлати томонидан татбиқ этилмоғи даркор, деб айтмади. Ҳолбуки, Ислом давлатининг шаръий шаклини ва уни барпо этмоқ шаръан фарз эканини у яхши билади.

Ислом мулкни уч турга бўлган: улардан бири умумий мулк бўлиб, у Азҳар шайхи таъкидлаган сувларни ҳам ўз ичига олади. Шоре умумий мулкни мусулмонлар жамоасининг мулки қилиб, барчаларини унга шерик қилди, шахсларнинг ўз мулки қилиб олишларини тақиқлади. Ушбу мулк нафақат сувга, балки барча доимий ва ярим доимий ресурсларга ҳам тааллуқлидир. Масалан, нефть, газ, олтин, темир ва бошқалар каби ер остидаги минерал бойликлар, электр энергияси, унинг генераторлари ва станциялари каби. Шу ва шунга ўхшаганларнинг барчаси мусулмонларнинг умумий-жамоатчилик мулкидир. Мусулмонлар бу мулкларда ўзаро шерикдирлар. Бу мулклар мусулмонларнинг Байтулмоли манбаларидан бири ҳисобланади. Давлат уларни мусулмонларга шаръий аҳкомларга мувофиқ тақсимлайди. Хўш, шуни айтингчи эй Азҳар шайхи, Миср давлати шундай қиляптими?! Миср нефти, гази ва сувидан воз кечиб юборди-ку?!

Гарчи ушбу жамоатчилик мулкларини идора қилиш давлатнинг вазифаси эса-да, бироқ, нефть, газ, маъданлар, дарё ва денгизлар, булоқлар, майдонлар, ўрмонлар, яйловлар ва масжидларни давлат ҳеч кимга, хоҳ шахс, жамоа ва компания бўлсин, мулк қилиб бермайди, бу ножоиздир. Чунки булар мусулмонлар оммасининг мулкидир. Шундай экан, Миср режими юртдаги нефть, газ ва олтинни нима қиляпти?! Бу мулкларни капиталистик Ғарб компанияларига франчайзинг, деган имкониятлар билан мулк қилиб бермадими?! Ҳатто давлат билан бу компаниялар ўртасида қандай битимлар имзоланганини ҳам Миср аҳли билмайди!

Эй Азҳар шайхи!

Сиз айтган аҳкомлар Ислом шариатида бор бўлиб, фақат Ислом шариатидан ўрганилади. Бошқа динларда – ҳатто самовий дин бўлса ҳам – бундай аҳкомлар йўқ. Чунки Аллоҳ анбиёларнинг сўнггисига бошқа дину рисолалардан устун бўлган сўнгги динни нозил қилди. Биз ваҳи, шариат ва аҳкомларни тилга олганимизда уларни айнан мана шу сўнгги динга боғламоғимиз даркор. Бу сўнгги дин ўз аҳкомлари ва вожиб шариатига эга Ислом дини бўлиб, уларни Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифалик давлатида татбиқ қилиш кераклигини сиз бошқалардан яхшироқ биласиз.

Эй Азҳар шайхи!

Миср режими ва унинг тепасидаги кимса юртнинг ҳақ-ҳуқуқларидан, асосан, Нил сувидан воз кечди ва буни ўша сиз мурожаат қилаётган ва «маҳаллий, халқаро жавобгар томонлар», деяётган хўжайинларини ризосини олиш учун қилди. Миср ҳақ-ҳуқуқларининг ҳар биридан фақат ўша хўжайинларининг раҳнамолиги остида, ҳатто ўшаларнинг буйруғи билан воз кечилган ва ҳамон воз кечилмоқда. Юртдаги бойлик ва ресурсларнинг энг катта талончи-ўғрилари ўшалар. Уларни Миср аҳли заррача ташвишлантирмайди, балки уларнинг бор ташвиши Миср ва бошқа юртларимиздан қанча бўлса шунча кўп миқдорда бойликларни талаб кетишдир.

Сув кризисининг ягона ечими шариат аҳкомларидагина мавжуд бўлиб, бу аҳкомлар барча дарё манбалари давлат ҳокимияти остида бўлишини, уларни бошқарувчиси ҳам, уларнинг устидан ҳукмронлик ва хўжайинликка эга бўлган ҳам фақат давлат эканини, мусулмонларнинг нон ва сувига бирортасининг ҳукмронлик қилишига йўл қўймаслик йўлида керак бўлса уруш эълон қилиш лозимлигини буюрган. Бироқ, анави малай ҳукмдорлар бу тўғрида на ўйлаб ва на фикрлаб кўришади. Чунки уларнинг Ғарб манфаатларини амалга ошириш ва унга юртимиз бойликларини қўш-қўллаб топширишдан ўзга вазифа ва бурчлари йўқ. Лекин бундай вазифа ва бурчни ҳокимияти ўз қўлида бўлган, инсонлар ишларини Ислом аҳкомларига мувофиқ бошқариш лойиҳасига эга бўлган мабда асосидаги давлатгина амалга оширади.

Шу боис, сўзимиз хулосаси сифатида шуни қатъий айта оламизки, сув кризиси ва бошқа барча муаммолар Умматга ва унинг тақдирий масаласига юқтирилган асл касалликнинг симптомларидир. Зеро, асл касаллик Ислом давлати бўлмиш Халифаликнинг йўқлигида ҳамда Умматни бўлиб ташлаб, уни ёлғондан «давлатлар», дея аташган вужудларга тарқатиб юборишганида ўз аксини топади. Ваҳоланки, аслида бу давлатчаларни бир молхона ва қамоқхона, дейиш мумкин. Чунки у ерларда ушлаб турилган Уммат фарзандлари ўзларининг Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифалик давлатидаги исломий ҳокимиятни талаб қилиш ҳуқуқларидан маҳрумдирлар.

Шунинг учун бирор ечим таклиф қилинса-ю, аммо унда Умматни ҳамда унинг қудрати, бирлиги ва қарорини ягона Ислом давлатида бирлаштириш фарз эканлиги айтилмаган бўлса, бу бемаъниликнинг бир кўриниши ҳисобланади. Чунки Уммат ўз Роббиси шариатига қайтсагина унинг барча муаммо ва кризислари ечилиб, инсонларнинг тўқ, фаровон ҳаёт кечиришлари таъминланади. Сиз Азҳар шайхи ва бошқа сиздек мисрлик шайху уламолар маъруза ва сўзларингизга фақат шуни асос қилган ҳолда гапирмоғингиз вожиб эди… Мусулмонлар учун Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифалик давлати барпо этилиши ҳақида сўз юритмоғингиз лозим эди.

Аллоҳим, бизни тезроқ ушбу давлатни барпо этишимизга ёрдам бер ва Мисрни ушбу давлатнинг марказий юртига, бизни унинг қўшинлари ва шоҳидларига айлантир.

Роя газетасининг 2021 йил 16 июн чоршанба кунги 343-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here