بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ
Шом қўзғолонига ким нусрат беради?!
Душманларни рози қилишга ва Американинг сиёсий ечими режаларини бажаришга ҳаракат қилаётганлар Шомга ҳаргиз нусрат беришмайди. Зотан, қонхўр режим пойдеворини мустаҳкамлаётган ва Шом қўзғолонида иштирок этганларни жазога тортаётган мана шу сиёсий ечим эгаси Америкадир.
Умматнинг елкасига миниб олган, фронтларни ёпиб, музокара ва сулҳ йўлини тутган ҳамда бевосита ва билвосита душманлар («дўст» давлатлар) билан ҳамкорлик қилганлар Шомга ҳаргиз нусрат бермайди!
Халқаро ҳамжамиятни рози қилишга ҳаракат қилаётган ёки ундан ғалаба ва куч-қудрат умид қилаётганлардан ҳам нусрат кутилмайди!
Шомга донор давлатлар ҳам, кафил давлатлар ҳам нусрат бермайди, чунки уларнинг барчаси Америкага хизмат қиладиган арзонгаров давлатлар бўлиб, ниятлари Шом қўзғолонини тириклайин кўмиш ва аҳлини тоғут режим қўрғонига қайтаришдир.
Шомга фақат ростгўй эр кишиларгина нусрат берадилар. «Дўст» давлатлар билан арқонни узиб ташлайдиган, уни Ваҳидул Қаҳҳорга боғлайдиган ва халоскорлик лойиҳаси атрофида жипслашган зотлар нусрат беради. Зеро, бу лойиҳа Умматнинг ақидаси тўридан балқиб чиққан ва барча холис мусулмонни бирлаштириб, компасларини созлаб, ҳаракатларини тўғрилаб, чиқар йўлни кўрсатиб берган лойиҳадир. Ушбу лойиҳа берилган қурбонликлар охирини режимни йиқитишга, инсонларни унинг ёвузлигидан қутқаришга ҳамда Аллоҳнинг душманлари истамасаларда, Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифалик давлати соясида Ислом бошқарувини бунёд этишга олиб боради.
وَلَيَنصُرَنَّ اللَّهُ مَن يَنصُرُهُ إِنَّ اللَّهَ لَقَوِيٌّ عَزِيزٌ
«Аллоҳ Ўзига (яъни Исломга) ёрдам берганларга албатта нусрат беради. Аллоҳ кучли, қудратлидир» [Ҳаж 40]
Роя газетасининг 2021 йил 16 июн чоршанба кунги 343-сонидан