Ақсо бўрони ва Ғазо қаҳрамонлиги «икки давлат ечими» учун эмас, балки Уммат лойиҳаси учун тамал тошидир

387
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Ақсо бўрони ва Ғазо қаҳрамонлиги «икки давлат ечими» учун эмас, балки Уммат лойиҳаси учун тамал тошидир

Устоз Юсуф Абу Зар

Ҳизб ут-Таҳрирнинг муборак Фаластин заминидаги матбуот бўлими аъзоси

Муборак Ақсо ҳодисалари шу ҳодисаларнинг юз беришигагина чекланиб қолмади. Балки ҳодисалар чегараларни кесиб ўтди. Сўнг бу ҳодисаларга Ғазодаги қаҳрамонликлар ҳамроҳлик қилди. Босиб олинган замин ичкариси, қолаверса бутун Уммат жунбушга келди. Мана шундай бир манзарада кўп масалаларга аниқлик киритилди. Яъни Ақсо бутун мусулмонларни жунбушга келтирган пайтда, Фаластин масаласининг ақидавий масала эканлиги ҳақидаги тўғри тасаввур зеҳнларда қайта жонланди. Ҳукмдорларни истисно қилганда бутун Уммат ҳаракатга келиб, Ақсони озод этишга рағбат билдирар экан, Фаластин масаласи Уммат масаласи эканлигига қайта аниқлик киритилди. Яъни, Фаластин масаласи бачканалаштиришга мойил миллий масала эмас, балки озод этилишини кутаётган босиб олинган исломий замин масаласидир.

Шунингдек, ушбу ҳодисалар босқинчи яҳудий вужуди шунча жиноятларини яширишга уринмасин, унинг асли қўрқоқ ва заиф вужуд эканини фош этди. Малай ҳукмдорлар бу вужудни мудофаа қилиб, қўриқлашларидан ташқари, Умматни адаштириш учун уни кучли қилиб кўрсатишга ҳар қанча уринмасин, бу вужуднинг кимлиги очилди. У ҳатто ўз вужудини ёлғондан «Фаластинда зулмга юз тутган ҳақдор халқ» сифатида қуриб олган бўлса ҳам, бутун оламга жиноятлари очилиб, қора ва қабиҳ башараси фош бўлди… Бу вужуд дунё халқларидан раҳм-шафқат умид қилганди, аксинча, халқларнинг нафратига, масхарасига учради.

Мана шундай бир манзарада мусулмонларда Фаластинни том маънода озод этиш мумкин, деган қараш қайта туғилди. Умматда ширин бир туйғу, ўз кучига ишониш шуури вужудга келди. Уммат мабдага эга кишилар томонидан Фаластинни озод этиш учун ўртага ташланаётган шаръий вазифанинг ҳақиқатлигига ва озодлик хушхабарларининг рост эканига қайта амин бўлди. У айни ҳақиқатни тани билан ҳис қилиб, ақиданинг том маънода кучли эканини ва ҳодисаларда ақиданинг излари борлигига гувоҳ бўлди. Бунинг муқобилида, ўнлаб йиллар Умматни адаштиришга уринган ва яҳудийлар билан муносабатларни нормаллаштираётган қўрқоқ режимлар ва улар ортидаги жиноятчи Ғарб айни ҳодисаларда ноумидлик ва ҳафсаласизлик ҳиссини туйишди.

Бироқ, бу ерда эътибордан қочирмаслик керак бўлган бир нарса бор. У ҳам бўлса, Ислом ва мусулмонларнинг кофир Ғарбдаги душманлари, айниқса Американинг – гарчи бу ҳодисаларни ўзлари сунъий келтириб чиқармаган бўлса ҳам – бироқ ундан унумли, ўз манфаатларига хизмат қиладиган ва лойиҳаларини қўллаб-қувватлайдиган шаклда фойдаланаётганидир. Бу ишда уларга икки омил ёрдам бермоқда:

Биринчи омил: Ислом давлатида гавдаланадиган Умматнинг табиий етакчилигининг йўқлигидир. Мавжуд бўлганлари ҳам ё Ғарб билан алоқа қиладиган ёки ўз мабдасига эга бўлмаган, Ғарб лойиҳаларини қабул қилган ва айни лойиҳа устида у билан савдолашаётган етакчиликдир.

Иккинчи омил: Умматнинг уйғониш ва озод бўлишига оид ҳақиқий лойиҳасининг ғойиб бўлганлиги ҳамда бу лойиҳага қарши кураш олиб борилиб, уни хомхаёллик лойиҳаси, дея тасвирлаш ва бунинг муқобилида, Ғарб лойиҳаларини, тайёр режаларини тиқиштириш омили. Айни омил ёрдамида Ғарб Уммат энергиясини ўз лойиҳалари фойдасига йўналтириб, эксплуатация қилмоқда. Буни айни лойиҳаларни курашнинг ютуқ ва самаралари, дея тасвирлаб одамларни қизиқтириш орқали ёки бу лойиҳалар ҳалокатдан сақланиш учун ягона куч ва йўл, дея қўрқитиш орқали амалга оширяпти!

Дарҳақиқат, ҳодисалардан нопок ниятда фойдаланиш Ақсо ҳодисаларида ва Ғазо урушида яққол намоён бўлди. Ҳодисалар кескинлашган пайтда Америка минтақани ўзининг икки давлат ечимига, музокараларни қайта бошлашга йўналтира бошлади. Одамлар Фаластин режимидан қаттиқ нафратланишларига қарамай, Байден маъмурияти бу режим билан алоқа тиклаб, унинг эътиборини кўтаришга уринди. Американинг баёнотлари таъсирида унинг тобе ва тарафдорлари ҳам ғимиллаб қолишди. Масалан, Туркия Қуддуснинг уч диндан ташкил топган комиссия орқали бошқарилишини ва шу орқали Қуддусга халқаро тус беришни таклиф қилди. Миср нафақат «воситачилик» қилди ва ҳамон қилмоқда, ҳатто Ғазони қайта ободонлаштиришга ўз ҳиссасини қўшиш ниятини ҳам билдирди. Ҳолбуки, шунча йилдан буён Ғазони чор атрофдан қамал қилиб, бўғиб келаётган мана шу Миср бўлади. Ҳатто Американинг ўзи ҳам тилга кириб, Ғазони қайта тиклаш ҳақида баёнот бера бошлади. Буларнинг барчаси Ғазога узатилган қўлларнинг нопоклигини, «ободонлаштириш» ниқоби остида вайрон этувчи қўлларлигини кўрсатмоқда. Шу тарзда, улар айни ҳодисалардан, ҳатто ҳалокатли таклифларни киритиб бўлса ҳам фойдаланишга уринишяпти. Агар бунинг акси бўлса, масаланинг Американинг столига қўйилганидан, ўлик режимни қайта жонлантирилаётганидан ёхуд сийқаси чиққан музокараларни қайта бошлаш таклифи киритилганидан кўзланган яхшилик қандай яхшилик?!

Тўғри, Америка, Ғарб ва улар билан тил бириктирган малайлари ҳозирда нуфуз ва ҳукмронликка эгадирлар ва фақат мана шуларгина мавжуд моддий имкониятлар ёрдамида турли хил лойиҳаларни киритишга қодирдирлар. Бироқ, бу ерда улар назорат қила олмайдиган бошқа нарса ҳам бор. Бу – Ақсо бўронида Умматда пайдо бўлган гўзал ҳолатдир. Дарҳақиқат, ушбу бўрон Умматда онгни пайдо қилиб, ҳароратини қўзғади ва унда буюк энергия яширинганини кўрсатиб берди. Ҳисобимизча, Умматда кўринган ушбу гўзал ҳолат америкалик ва ғарблик расмийлар ва уларнинг малайларини бу нарсани чуқур ўрганишга мажбур қилди. Улар ишлар қўлларидан чиқиб кетиб, бутун мустамлакачилик тузилмалари яқин орада имконсизлик ҳолатига тутиб қолишидан қаттиқ хавотирланиб қолишди. Шунинг учун Умматдаги бу ҳолатни йўқ қилиш ва келажакда қайта пайдо бўлмаслигини таъминлаш йўлида барча саъй-ҳаракатларини аяшмаяпти. Улардан бу борада кутилаётган энг хавфли нарса, Фаластин масаласини йўқ қилишдан иборатдир. Чунки улар шу орқали бутун минтақадаги алангага сабабчи бўладиган Фаластин масаласини ўзларининг янада макр ва адаштирувлари орқали сўндиришмоқчи.

Ҳақиқатдан ҳам, Ақсо бўрони ва шу орада келиб чиққан Ғазо қаҳрамонликлари ҳамда Фаластин бўрони, булар жуда ажойиб таъсир кўрсатиб, Умматдаги онг ва туйғунинг зиёдалашишига ёрдам берди. Шунинг учун бу нарса шундай бир муҳим ҳодиса бўлдики, уни ортидан навбатдаги муҳим ҳодисалар рўй берадиган шаклда тартиблаштирмоқ даркор. Шунингдек, бу ҳодисани Уммат лойиҳаси учун бир тамал тошига айлантирмоқ лозим. Бу эса, Фаластиндаги ушбу фаол энергия ва ажойиб таъсирни Исломий Умматнинг бутун куч-қудратига, асосан унинг қўшинлари тарафга йўналтириш билан бўлади. Чунки қудрат аҳли ҳам, амалий ва масъул жиҳат ҳам мана шу Уммат қўшинларидир. Шунинг учун айни кучларнинг барчаси озодлик маъракасига қўшилишлари учун ҳамда нафақат Фаластинни озод қилиш, балки бутун мустамлакачилик кишанларидан озод бўлиш учун фаол жамоатчилик фикрини пайдо қилиш лозим. Бас, ушбу ишга ҳисса қўшган ҳар бир кишига Тубо жаннати бўлсин.

Юқорида айтилган нарсалар мусулмонлардан айни ҳодисадан самарали фойдаланишни ҳамда эътиборни Умматдаги куч-қудрат аҳлига ва уни ҳаракатлантиришга қаратиш орқали, айниқса, Умматнинг иззат-ҳурматига сазовор бўлган ва ўз сўзига эга бўлган мард мужоҳидларга аҳамият бериш билан рулни Умматнинг уйғониш ва озодлик лойиҳаси тарафга буришни тақозо қилади. Шу билан бирга, бу каби ҳодисани ўғирлатиб қўйишдан ва бу ҳодиса Уммат лойиҳасидан фарқли Американинг икки давлат ечими лойиҳасига тамал тоши бўлишдан жуда-жуда эҳтиёт бўлишларини ҳам тақозо қилади. Акс ҳолда, барчамиз худди ўзи тўқиган нарсасини пишиқ-пухта бўлганидан сўнг парча-парча қилиб бузиб-чуватиб ташлаган хотинга ўхшаб қоламиз! Зеро, ушбу покиза қонлар, буюк қаҳрамонликлар ва йирик қурбонликлар нопок экинни суғориши ёки мустамлакачилар режасига хизмат қилиши ҳаромдир.

Роя газетасининг 2021 йил 9 июн чоршанба кунги 342-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here