Ҳизб ут-Таҳрир – Покистон вилоятидан юртнинг мусулмон уламоларига очиқ хат

513
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Ҳизб ут-Таҳрир – Покистон вилоятидан юртнинг мусулмон уламоларига очиқ хат

Покистондаги муҳтарам мусулмон уламолари!

Сизга Ислом ва аҳли жаннат саломини йўллаймиз: ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

Аммо баъд:

Америкапараст малай ҳукумат сизларни муборак Фаластин заминида икки давлат ечимига нисбатан ижобий позицияни эгаллашга чақирди. Шунинг учун биз Ҳизб ут-Таҳрир аъзолари сизга ушбу очиқ мактубимизни йўллаб, эслатмоқ ва панд-насиҳат қилмоқни лозим кўрдик. Зеро, дин – насиҳатдир. Росулуллоҳ ﷺ марҳамат қилдилар:

«إِنَّ الدِّينَ النَّصِيحَةُ، إِنَّ الدِّينَ النَّصِيحَةُ، إِنَّ الدِّينَ النَّصِيحَةُ»

«Дин насиҳатдир, дин насиҳатдир, дин насиҳатдир». Ким учун, ё Росулуллоҳ? деб сўрашганди, бундай дедилар:

«‏لِلَّهِ وَلِكِتَابِهِ وَلِرَسُولِهِ وَلأَئِمَّةِ الْمُسْلِمِينَ وَعَامَّتِهِمْ»

«Аллоҳ учун, Китоби учун, Росули учун, мусулмон имомлар учун ва оддий мусулмонлар учун». (Насоий ривояти).

Эй Покистондаги мусулмон уламолар!

Сиз анбиёларнинг меросхўрларисиз. Зиммангизга катта омонатни ортгансиз ва унинг устида қиёмат куни албатта жавоб берасиз. Огоҳ бўлингки, бу омонат мусулмонларнинг умумий ва шахсий ишларининг ҳар бирида Аллоҳнинг ҳукмини баён қилиш, Аллоҳ Таолодан бошқа ҳеч кимдан қўрқмай, Аллоҳ Таолони рози қилиш ҳамда чиройли савобига ноил бўлишдан бошқа ҳеч қандай нарсани умид қилмай, бу ҳукмни очиқ айтишдир.

Эй Покистондаги мусулмон уламолар!

Муборак Фаластин ери исломий замин ва хирожий ер ҳисобланади. Шунинг учун у қиёмат кунига қадар бутун мусулмонларнинг мулки бўлиб қолади. Мусулмонларнинг ушбу заминдаги ҳаққи БМТ томонидан тасдиқланган қонуний ҳуқуқ эмас, балки, Роббул оламиндан келган илоҳий ҳақдир. Бу заминга нисбатан мусулмонларнинг вазифаси шаръий ақидавий вазифадир, баъзилар таклиф қилаётган ахлоқий, гуманитар, миллий ва ирқий вазифа эмас.

Эй Покистондаги мусулмон уламолар!

Фаластин Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таоло бундай дея баракотли қилган заминдир:

سُبْحَانَ الَّذِي أَسْرَى بِعَبْدِهِ لَيْلاً مِنَ الْمَسْجِدِ الْحَرَامِ إِلَى الْمَسْجِدِ الْأَقْصَى الَّذِي بَارَكْنَا حَوْلَهُ لِنُرِيَهُ مِنْ آيَاتِنَا إِنَّهُ هُوَ السَّمِيعُ الْبَصِيرُ

«(Аллоҳ) бир кеча Ўз бандаси (Муҳаммад)ни Масжидул Ҳаромдан (Қуддусдаги) Масжидул Ақсога сайр қилдирган (барча айбу нуқсондан) пок зотдир. Масжидул Ақсоки, унга оят-мўъжизаларимиздан кўрсатиш учун Биз атрофини баракотли қилиб қўйганмиз, дарҳақиқат, албатта У (Аллоҳ) эшитгувчи, кўргувчидир» [Исро 1]

Ақсо масжиди икки Ҳарами Шарифнинг учинчиси бўлиб, худди Макка ва Мадинадаги Ҳарам каби муқаддасдир. Росулуллоҳ ﷺ марҳамат қилганлар:

«لاَ تُشَدُّ الرِّحَالُ إِلاَّ إِلَى ثَلَاثَةِ مَسَاجِدَ: مَسْجِدِ الْحَرَامِ وَالْمَسْجِدِ الْأَقْصَى وَمَسْجِدِي هَذَا»

«Зиёрат қилинадиган масжид учтадир: Масжидул Ҳаром, Масжидул Ақсо ва менинг ушбу масжидим».

Шунинг учун мусулмонлар Масжидул Ҳаром билан Масжиди Набавийни зиёрат қилишни ният қилиш баробарида, Масжиди Ақсони ҳам зиёрат қилишни ният қиладилар. Чунки ер юзидаги масжидлар ҳар қанча чиройли бўлмасин, ният қилиб зиёрат қилинмайди, бироқ ушбу уч масжидни зиёрат қилишга албатта ният қилинади. Шунинг учун, муборак Фаластин заминининг, шу жумладан, Ақсо масжидининг ғазабга дучор бўлган яҳудийлар томонидан босиб олинганлиги муқаддас заминнинг босиб олинганини англатади. Бошқа бир исломий заминнинг босиб олинганини англатмайди, гарчи бу замин мусулмонлар ва шу заминнинг аҳолиси учун ҳар қанча қимматли бўлса ҳам. Ақсонинг босиб олиниши Макка ва Мадинадаги Масжидул Ҳаромнинг босиб олиниши кабидир. Шунинг учун яҳудийларнинг муборак Фаластин заминини босиб олишлари ва Ақсо масжидини тўхтовсиз оёқ-ости қилишлари шундай бир оғир жиноятки, бу иш Ислом Умматидан озод этиш учун ўзининг молу жонини сарфлашни талаб қилади.

Модомики, муборак Фаластин замини хирожий ер ва Умматнинг мулки экан, демак, ҳеч кимнинг ушбу замин номидан гапиришга ҳаққи йўқ. Фақат гапириш учун Уммат томонидан вакил қилинган кишигина гапиришга ҳаққи бор. Уммат ҳам вакил қилишда фақат Қуръон ва Суннатга таянувчи тақволи ҳалол инсонни вакил қилиши керак. Араб давлатлари Лигаси ёки БМТнинг вакили сифатида Фаластин номидан гапираётган ҳар бир кимсанинг вакиллиги ботилдир. Чунки ушбу муқаддас замин Лиганинг ҳам, БМТнинг ҳам ва Исломий Конференция ташкилотининг ҳам мулки эмас. Ушбу замин эгаси бўлмиш Ислом Умматининг номидан гапиришга ва музокара олиб боришга ҳақли бўлишлари учун улар аввало ўзлари Ислом Умматининг бир қисми бўлишлари керак. Аммо улар Ислом Умматини тамсил этмайдилар. Шунинг учун Фаластиндаги илмоний Озодлик Ташкилоти ҳам, бирор сиёсий ёки жиҳодий ҳаракат ҳам ҳақиқий шаръий ваколат ва тамсилга эга эмаслар.

Эй Покистондаги мусулмон уламолар!

Фаластин масаласи муборак исломий заминнинг босиб олиниши ва ишғол этилиши масаласидир ва бундай масалалар, шаръан олганда, фақат жиҳод қилиш билан, яъни, Салоҳиддин Айюбий роҳимаҳуллоҳ қилгани каби, жанг билан озод этиш орқали ҳал этилади. Шунингдек, ушбу масала у ер, бу ер устида бир-бирлари билан низолашаётган икки халқ ўртасидаги сиёсий ёки шунчаки келиша олмаётган масала ҳам эмас. Шу боисдан бу масала диалог, ўртача ечим ва бошқа нарса билан ҳал этилмайди. Шунинг учун ушбу муборак замин устида яҳудийлар билан диалог ёки музокара олиб бораётган ҳар қандай кимса Аллоҳ, Росули ва мўминларга хиёнат қилган хоин ҳисобланади. Бу муборак заминни қайтариб олишга олиб бормайдиган ечимга рози бўлган кимса, ўз ақидаси, дини ва номусидан воз кечган кимсадир. Шунга биноан, Америка айтаётган икки давлат ечимига рози бўлган кимса ҳам Аллоҳ, Росули ва мўминларга хиёнат қилган ҳисобланади. Чунки у Фаластин масаласига нисбатан босиб олинган замин, уни тўлиқ озод этиш керак, деган эътиборда қарамади. Зотан, икки давлат ечими – асосан, муборак заминнинг саксон фоизидан кўпидан воз кечиб, унинг йигирма фоизини анави илмоний Фаластин режимига бериш, демакдир.

Эй Покистондаги мусулмон уламолар!

Ушбу муборак заминни озод этиш учун жиҳод қилиш, яҳудийларга қарши жанг қилиш фарз бўлиб, бу нарса бутун Ислом Уммати зиммасига юкланган. Чунки ушбу муборак заминнинг эгаси фақатгина Фаластиннинг заифҳол аҳли эмас, балки бутун Ислом Умматидир. Жиҳод эса, Умматдаги жанг қилишга қодир ва лойиқ кишиларга фарз бўлиб, бу ишга қодирлик ва лаёқат Умматнинг фарзандлари, қалқонлари ва мудофаачилари бўлмиш Ислом Уммати қўшинларида мавжуддир. Шу боис, Умматни мудофаа қилиш, муқаддас даргоҳларини қайтариб олиш ва юртларини озод этиш Уммат қўшинлари зиммасига тушади. Уламоларнинг вазифаси эса, мусулмон қўшинларни яҳудийларга қарши сафарбар этишга ва жанг қилишга даъват қилишдан иборат. Худди Росулуллоҳ ﷺнинг бундай амр қилганлари каби:

«تُقَاتِلُونَ الْيَهُودَ حَتَّى يَخْتَبِئَ أَحَدُهُمْ وَرَاءَ الْحَجَرِ فَيَقُولُ يَا عَبْدَ اللَّهِ هَذَا يَهُودِيٌّ وَرَائِي فَاقْتُلْهُ»

«Сизлар яҳудийларга қарши жанг қиласизлар. Ҳатто улардан бири тошнинг ортига яшириниб олса ҳам, ўша тош – эй мусулмон, мана ортимда яҳудий турибди, кел уни ўлдир, деб айтади». (Бухорий, Муслим ва Термизий ривояти).

Фаластин ва унинг аҳли муаммоси озиқ-овқат ва маблағ муаммоси эмас. Буни фақат у ерга озиқ-овқат ва маблағ юбориш билан кифояланиб, қўшин юборишдан ўзини олиб қочаётган қўрқоқлар ташвиқот қилишмоқда.

إِنَّ فِي هَذَا لَبَلاًغا لِقَوْمٍ عَابِدِينَ

«Албатта мана шунда ибодат қилгувчи қавм учун етарли нарса бордир»[Анбиё 106]

Ҳизб ут-Таҳрир Покистон вилояти

21 шаввол 1442ҳ

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here