Сулҳ – бир қопқондир

515
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Сулҳ – бир қопқондир

Ғарб ва унинг гумашталари Шом қўзғолонини мана шу қопқонга илинтиришди

Сулҳ ва музокара – бир қопқон бўлиб, уни ўзларини донор дея атаётган, аммо аслида тил бириктирувчи бўлган давлатлар Шом қўзғолонини илинтириш учун қўйишди. Оқибатда чекиниш ва синиш бошланиб, қўзғолон сулҳ, музокара ва буфер зона сабабли мана шундай синиш ҳолатига тушиб қолди. Ваҳоланки, бу қўзғолоннинг қонхўр Башар Асад режимини йиқитишига бир қадам қолганди, холос.

Бу тил бириктирувчи донор давлатлар малай Асад режимини сақлаб қолишга, Шом қўзғолонини йўқ қилишга ва одамларни унинг ҳукмронлиги остига тиқишга ҳаракат қилмоқда. Бу билан мана шу ҳаракатга қўшилган ва ишонган кимсаларни бу дунёда бир-бирлари билан қирпичоқ бўлиб, зиёнга учраш, охиратда Аллоҳнинг ғазабига дучор бўлиш сари  етакламоқда… Зотан, очиқдан-очиқ зиён мана шудир.

Бу сулҳ йўли Аллоҳнинг душманлари билан мусулмон юртларидаги арабу ажам ҳукмдорларнинг ҳамда жангчи гуруҳлардан иборат шу йўлга юрганларнинг йўлидир, бу ҳар қандай кўзи очиқ инсонга аён. Бу йўлнинг охири уларнинг иблисона режаларининг, яъни сиёсий ечим, деган нарсанинг амалга ошишига олиб боради. Сиёсий ечим эса, худди Фаластинда икки давлат ечими, дея тиқиштирилаётган ечим каби, Американинг Суриядаги «сиёсий ечим»идир. Бундан Шом қўзғолонини йўқ қилиш ва қўзғолоннинг содиқ фарзандларини ўзларининг хавфсизлик хизматлари чангалига тушириш, шу орқали қонхўр режимга қонунийлик тусини бериб, куфр ва унинг аҳлини сақлаб қолиш кўзланган. Бас, Шом аҳли Американинг бундай сиёсий ечими хавфини англамоқлари, ундан эҳтиёт бўлиб, вақт кеч бўлмасидан олдин уни барбод этмоқлари шарт.

Роя газетасининг 2021 йил 9 июн чоршанба кунги 342-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here