بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ
Афғонистонда мағлубиятга учраган Американинг Марказий Осиёда ҳарбий кенгайишига йўл қўймаслик керак!
Оммавий ахборот воситаларида АҚШ кучларининг Афғонистондан чиқиб кетганидан сўнг Покистоннинг Дюранд линияси яқинидаги ерларига жойлаштирилиши тўғрисида хабарлар тарқалди. Бу хабарлар АҚШ армияси Марказий қўмондонлиги қўмондони генерал Франклин Маккензининг яқинда Америка ҳарбий авиацияси ва кучларининг Афғонистонни тарк этганидан сўнг бу юртни кузатиб бориш ҳуқуқлари борасида музокаралар олиб боражаги тўғрисида берган баёноти ортидан тарқалмоқда.
Бу хусусда Ҳизб ут-Таҳрир – Афғонистон вилояти матбуот бўлими баёнот чиқариб, қуйидагиларни таъкидлади:
«АҚШ армиясининг Афғонистондан чиқиб кетишига асосий сабаб унинг қақшатқич мағлубиятга учраганидир. Бироқ ўшанда Америка айни ҳарбий мағлубиятини яшириш учун маккорлик йўлига, яъни, тинчлик сўзлашувларини ниқоб қилиб, Давҳа шартномасини илгари суриш йўлига ўтган. Бугун эса, Қўшма Штатлар Афғонистонга яқин бўлган мамлакатларда ўзининг провокацион жойлашувини таъминлаш учун минтақада ҳарбий база очишга уринмоқда».
Матбуот баёноти Афғонистон, Покистон ва минтақадаги мусулмонларга, «ўзларининг малай ҳукмдорларига қарши туриб, уларнинг минтақани яна қатор хонавайрон этувчи турли беқарорликларга тиқишларига йўл бермасликлари керак»лигини таъкидлади. Сўнг баёнот якунида «Покистон ва минтақадаги холис қўшинларни ёвуз ниятли Американинг минтақага жойлашишига қарши курашмоққа» даъват қилинди, шунингдек, «бу мустамлакачи давлатнинг ҳарбий, разведка, сиёсий ва фикрий нуфузини илдизи билан йўқ қилиб, Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифаликни барпо этиш йўлидаги курашни давом эттириш»га чақирди.
Роя газетасининг 2021 йил 9 июн чоршанба кунги 342-сонидан