Ҳизб ут-Таҳрир – Сурия вилояти: золим ҳукмрон режим ағдарилмас экан сайловларнинг мутлақо аҳамияти йўқ

0
440

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Ҳизб ут-Таҳрир – Сурия вилояти: золим ҳукмрон режим ағдарилмас экан сайловларнинг мутлақо аҳамияти йўқ

Ғарбий Ҳалабнинг Атариб шаҳрида Ҳизб ут-Таҳрир – Сурия вилояти «Золим ҳукмрон режим ағдарилмас экан, сайловларнинг мутлақо аҳамияти йўқ, Башар билан Башир ўртасида ҳеч қандай фарқ йўқ» номли намойиш ўтказди. Катта жоме масжидидан йўлга чиққан намойишда иштирокчилар уқоб байроғини кўтариб, режим ағдарилишини ва унинг сохта сайловларининг бекор қилинишини талаб қилиб ҳайқирдилар ҳамда қонхўр режимга қарши фронтларни очишга чақирдилар. Намойишчилар кўтарган плакатларда «Бу сайлов саҳнасининг пардаси халқаро ҳамжамиятдир, режиссёри эса Америкадир», «Қўзғолон Башар ва унинг қонунийлигини йўққа чиқарган экан, Башарнинг ортидан эргашаётганларни ҳам яқинда йўқ қилади», каби сўзлар таъкидланди. Яна бир плакатда халқаро ҳамжамиятдан ечим сўраётганларга Қарата «Биз Аллоҳдан ўзга ҳеч кимдан ёрдам сўрамаймиз ва У рози бўладиган нарсадан бошқасига рози бўлмаймиз», дейилди.

Шимолий Идлибдаги «Тибатул имом» қочқинлар лагерида «Асадга ҳам, сайловларига ҳам қонунийлик йўқ» номли шу каби намойиш ўтказилди.

Кеча юрт жанубидаги Даръа шаҳрида ўтказилган намойиш эса, режим кучлари томонидан ўққа тутилди… Булар Баширнинг Даръал Маҳатта районидаги Сарая биноси яқинидаги ҳарбий постларда жойлашган кучлари эди… Оқибатда бир неча намойишчи яраланди. Фаоллар томонидан тарқатилган видеода Даръа намойишидаги ёшларнинг шаҳар марказига кириб бораётганлари, постдаги режим қўшинларнинг уларга қарата ўт очаётгани тасвирланган. Ушбу ҳужумда тўрт нафар намойишчи яраланди. «Аҳрори Ҳиврон» журналистлар уюшмаси хабарига кўра, қонхўр Баширнинг сохта сайловларда ғалаба қозонгани эълон этилиши ортидан, намойишчилар Даръа Маҳаттага кириб бориб, унинг осиғлиқ катта суратини парчалаб ташладилар.

Роя газетасининг 2021 йил 2 июн чоршанба кунги 341-сонидан

NO COMMENTS