بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ
Ҳизб ут-Таҳрир – Британия: муборак Ақсо масжидига ёрдам бериш учун икки намойиш
Ҳизб ут-Таҳрир – Британия муборак Фаластин заминидаги мусулмонларга ёрдам бериш учун Лондон ва Бирмингем шаҳарида намойиш ўтказди. Ушбу намойишларнинг иккаласида ҳам Ҳизб ут-Таҳрир аъзолари ва мусулмонлар диаспораси вакиллари нутқ сўзлаб, мусулмонларга муборак Ақсо масжиди аҳамиятини эслатдилар, уларни, хусусан, Уммат армияларини ушбу муборак заминга нусрат бериш сари ҳаракатга келишга чақирдилар. Шунингдек, бунинг ягона йўли Ислом ҳокимиятини барпо этиб, мустамлакачилардан юрту фуқарони қутқаришдан иборат эканини таъкидладилар. Юзлаб мусулмон қатнашган ушбу намойишларда иштирокчилар такбирлару таҳлиллар билан ҳайқириб, мусулмон армиялардан муборак Фаластин заминидаги мусулмонларга нусрат беришни талаб қилдилар.
Роя газетасининг 2021 йил 2 июн чоршанба кунги 341-сонидан