Ибн Салмон Росулуллоҳ ﷺнинг суннатларини бекор қилиб, Қаззофийнинг «суннат»ини жонлантирмоқда

0
399

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Ибн Салмон Росулуллоҳ ﷺнинг суннатларини бекор қилиб, Қаззофийнинг «суннат»ини жонлантирмоқда

Ҳизб ут-Таҳрир марказий матбуот бўлими Саудия Арабистони валиаҳди Муҳаммад ибн Салмон мақтанаётган «2030 йил учун Саудия қарашлари» лойиҳасини қоралади. Шу ҳақда нашр қилган матбуот баёнотида қуйидагиларни таъкидлади:

«Ушбу капиталистик иқтисодий қараш жар ёқасига қурилган бўлиб, Ибн Салмон айни лойиҳа орқали ўз ҳукмронлигини мустаҳкамлашни кўзламоқда. Зеро, капиталистик иқтисодда нефть Умматнинг мулки ҳисобланмайди. Бу иқтисод ҳаром солиқлар солишга ҳамда «мулозимларни саудлаштириш», шиори остида саудиялик бўлмаганлардан воз кечишга асосланган. Унда албатта, Умматни тилка-пора этган Сайкс-Пико назарияси улуғланади. Ушбу «2030 йил учун Саудия қарашлари» икки Ҳарами Шариф юртини ва Араб жазирасини кофирлар саёҳати учун ланг очиб бермоқда, ваҳоланки, буни Росулуллоҳ ﷺ ҳаром қилганлар».

Баёнотда яна бундай дейилди:

«Ибн Салмон мўътадиллик, деган нарсани дастаклаб, нафақат кофирларга мос қонунлар чиқармоқда, балки, шу билан бирга, илгари яширинча амалга ошириб келинган илмонийликни жамиятда очиқдан-очиқ мустаҳкамлаш устида ишлаяпти. Мана, яқинда у қатъий очиқ мутавотир нусус (Қуръон матни) бўлмагунча давлат томонидан жазо қўлланмаслигини очиқ гапирди. Бу эса, Росулуллоҳ ﷺнинг суннатларини бекор қилиш ва Қаззофийнинг «суннат»ини тиқиштиришнинг бошланишидир. Чунки Қаззофий Росулуллоҳ ﷺнинг суннатларини бекор қилишга уринган.

Ибн Салмон мазкур лойиҳани амалга оширишга замин тайёрлади. Яъни, машойих ва уламолардан иборат мусулмон даъват аҳлига қарши курашиб, уларни қамоққа тиқди. Буни ўзи рози қилишга ўлиб-тирилиб уринаётган хўжайини Америка учун қилди».

Баёнот сўнггида мусулмон Ҳижоз аҳлига мурожаат қилиб, бундай дейилди:

«Аллоҳ Таоло сизларнинг юртингизни икки Ҳарами Шариф туфайли ҳамда рисолалар ичида бутун инсониятга нозил қилган охирги рисоласи сабабли мушарраф қилди. Бас, ҳаракатга келиб, бундай мункардан қайтаринг ҳамда бундан разил ишларни олдини олинг, акс ҳолда, барча разолат ва фасод ҳар бирингизнинг хонадонингизга кириб боради ва унда кеч бўлади. Шунингдек, Роббингиз рози бўлувчи маъруфга буюриб, Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифаликни қайта барпо этиш билан ўз иззат ва улуғлигингизни қайта тикланг.

Роя газетасининг 2021 йил 2 июн чоршанба кунги 341-сонидан

NO COMMENTS