Чавушоғлу: АҚШ Сурия масаласида биз билан янада яқиндан ҳамкорлик қилиш ниятида
АҚШ ва Туркия ўртасидаги дўстлик кўплаб соҳаларда иттифоқлик билан давом этмоқда. Бу ҳақида Туркия ташқи ишлар вазири Мевлуд Чавушоғлу ТРТ Хабар телеканалининг махсус дастурида маълум қилди.
Чавушоғлу жумладан шундай деди, “НАТО саммитида Президентимизнинг жаноб Байден билан учрашуви жуда муҳимдир. Ўртада муҳим масалалар мавжуд”. “АҚШ маъмуриятининг кўплаб стратегик соҳаларда Туркия билан ишлаш истаги борлигини кўраяпмиз”. “Сурия масаласида ҳам АҚШ ҳозирда биз билан янада яқиндан ҳамкорлик қилиш ниятида. Уларни Ливия ҳам кўпроқ қизиқтирмоқда. Улар биз билан нафақат Ливия ва Сурияда, балки Ўрта ер денгизидан Қора денгиз ва Кавказгача бўлган кўплаб соҳаларда ҳам ҳамкорлик қилишга тайёр эканликларини кўраяпмиз”, “Президентимизнинг жаноб Байден билан учрашуви ҳар жиҳатдан ижобий бўлишига ишонамиз” .
Шунингдек, Мевлуд Чавушоғлу АҚШ кучлари Афғонистондан чиқиб кетиши ортидан Пентагонга тобе Кобулдаги аэропорт хавфсизлигини ҳимоя қилишни зиммасига олиш таклифи бўйича Туркия ва АҚШ ўртасида дастлабки музокаралар олиб борилаётганини қўшимча қилди.
Изоҳ: Туркиянинг ушбу ҳаракатлари 14 июн куни Брюсселда бўладиган Байден- Эрдоган учрашувидан олдин Анқаранинг Вашингтонни мамнун қилиш учун қилинаётган ишлар сирасига киради. Чунки Туркия ҳукумати ҳозирда Американинг сиёсатига хизмат қилишда олдинги сафни ҳеч кимга бермаяпти. Айниқса, Американинг Сурия сиёсатига Эрдоган ҳукуматининг хизмати беқиёсдир. Буни АҚШ расмийларининг ўзлари ҳам тан олиб, бир неча марта баёнот беришди.
Маълумки, Сурия қўзғолони Миср, Ливия ва Тунис қўзғолонларидан фарқли ўлароқ, Америка ва бутун куфр оламига нисбатан катта хатар туғдирди. Чунки Сурияда қўзғалончилар Аллоҳнинг шариатини татбиқ қилишни жиддий талаб қилиб чиқишди. Шунинг учун Америка Сурия қўзғолонига бутунлай барҳам бериш мақсадида барча қуролларини ҳамда Россия, Эрон ва Туркия каби давлатларни ишга солишга мажбур бўлди. Дарҳақиқат бу борада Эрдоган АҚШга астойдил хизмат қилди.
Масалан, Туркиянинг жосуслик идоралари орқали Эрдоган АҚШ манфаатига катта хизмат қилди. Агар Эрдоганнинг жосуслик идоралари бўлмаганда, Америка жосуслари сурияликлар билан алоқа ўрната олмаслиги аниқ эди. Туркия ва Америка жосуслари ҳамкорлигида пайдо қилинган ҳайъатлар Суриядаги мухолиф гуруҳларни ўзларига оғдириб олишга муфаффақ бўлишди. Туркия орқали кўрсатилган молиявий ёрдам орқали улар Туркиянинг буйруқларини бажарадиган бўлиб қолишди. Туркияга тобе бўлмаган гуруҳлар эса «террорчи гуруҳлар» деб номланди.
Шунингдек, Асад режимининг ағдарилишига бир баҳя қолганда Ҳалабни Асадга топшириш орқали режимни сақлаб қолишда Туркиянинг ҳиссаси катта бўлди. Холис мухолиф гуруҳлар Ҳалаб шарқидаги қамални ёриш учун қаттиқ жанг олиб бораётган бир пайтда Америка Эрдогандан ўзига тобе гуруҳларни у ердан олиб чиқишни талаб қилди. Ўз навбатида Эрдоган ўзига тобе, яъни Туркиядан маблағ олаётган гуруҳларни ИШИДга қарши “Фурот қалқони” операциясида Туркия билан бирга иштирок этиш баҳонасида Ҳалаб атрофидан Жараблусдаги Туркия тоғларига олиб кетди. Натижада ҳимоясиз қолган Ҳалабни Асаднинг қонхўр аскарлари эгаллаб олди. Ўша пайтда яъни 2016 йил 16 декабр куни Обама твиттер саҳифаси орқали Эрдоганнинг ўртамчилигидан мамнун эканини билдирди.
Туркия ташқи ишлар вазири Мевлуд Чавушоғлунинг юқоридаги баёнотлари ҳамда Ливия ва Афғонистон масаласини тилга олиб ўтиши шуни англатадики, бу билан Чавушоғлу “Туркия ҳукумати АҚШнинг хизматига доим тайёр”, эканлигига ишора қилмоқда. Ислом ўлкаларининг бугунги раҳбарларидан бундан бошқа нима ҳам кутиш мумкин?
Қиёмуддин Шариф