АҚШ Тожикистон ва Қирғизистон ўртасидаги тарангликни юмшатишга қаратилган чора-тадбирларни олқишлади

530
0

АҚШ Тожикистон ва Қирғизистон ўртасидаги тарангликни юмшатишга қаратилган чора-тадбирларни олқишлади

 АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен Тожикистон ва Қирғизистон ўртасида ўзаро муаммоларини ҳал этиш чораларини излашга қаратилган саъй-ҳаракатларни дастаклади қўллаб-қувватлади.

Тожикистон ва АҚШ ташқи ишлар вазирликларига кўра, Сирожиддин Муҳриддинов билан Энтони Блинкен ўртасида телефон орқали мулоқот 1 июн куни ўтказилган. АҚШ Давлат департаменти вакили Нед Прайс мулоқот чоғида Энтони Блинкен ўз мамлакати бундан буён ҳам Тожикистоннинг суверенитети, ҳудудий яхлитлиги ва мустақиллигини дастаклашини айтгани ҳақида маълум қилган.

 Унга кўра, Блинкен Сирожиддин Муҳриддинов билан суҳбатда минтақавий хавфсизлик соҳасида етакчилиги, Афғонистон билан тинчлик музокараларини қўллаб-қувватлагани ва терроризмга қарши курашдаги доимий ҳамкорлиги учун Тожикистонга миннатдорлик билдирган.

 АҚШ ҳукумати Тожикистонда чегара ўтказиш масканларини қуриш ва реконструкция қилишга ўз ҳиссасини қўшиб, мамлакатга ҳарбий техника ва транспорт воситаларини тақдим этган.

 Изоҳ: Америка Қўшма Штатлари Тожикистонга молиявий ёрдам бераётган асосий давлатлардан бири ҳисобланади. Берилаётган молиявий ёрдамлар асосан Тожикистон ҳуқуқ-тартибот ходимларини тайёрловдан ўтказиш, чегараларни мустаҳкамлаш ва ҳарбий мақсадларда сарфланади.

 2018-йили АҚШ ҳукумати тожик хавфсизлик идораларига умумий қиймати 8 миллион доллари (75,3 миллион сомоний)дан ошадиган жиҳозлар топширган эди.

 Тақдим этилган жиҳозлар “чегарачилар ва Мудофаа вазирлигига Тожикистоннинг Афғонистон билан чегарадош Хатлон вилоятидаги ноқонуний айланма йўллар учун замонавий тўсиқлар барпо этишга ёрдам беради, тактик машиналар эса ҳудуднинг патрул назоратини кенгайтиради”, – дейилган эди эълон қилинган расмий баёнотда. Баёнотда шунингдек, ўтган 26 йил ичида, Қўшма Штатлар Тожикистонга “1,8 миллиард АҚШ долларига (16,9 миллиард сомоний) тенг ёрдам тақдим этган”и таъкидланган эди.

 Гувоҳи бўлиб турганимиздек, мустамлакачи давлатларнинг кўрсатадиган ёрдами ҳам, билдирадиган ҳамдардлиги ҳам мусулмон юртларини бўлиб-ажратиш, ўрталаридаги сунъий чегараларни янада мустаҳкамлаш, “мустақиллиги” ва “ҳудудий яхлитлигини дастаклаш” ҳамда  бошқа бир мустамлакачининг зиддига ўз нуфузини кучайтиришдан иборат. АҚШ Марказий Осиё давлатларидаги иқтисодий қашшоқликдан фойдаланиб, уларга иқтисодий, сиёсий ва ҳарбий томонлама улкан шараитлар яратиб бера олиши мумкинлигини намоён қилади. У Россия қилиб бера олмайдиган, катта маблағлар талаб қиладиган лойиҳаларни таклиф қилади. Бу орқали АҚШ Тожикистонни ўз таъсири остига торта олмаса ҳам уни Россия билан ўртасини бир қадар совуқлаштиришга ҳаракат қилади. Сабаби Тожикистон Россия нуфузи ва таъсири остидаги давлатлар сафида бўлиб, АҚШ томонидан кўрсатиладиган мулозаматлар ёки молиявий ёрдамлар уни фитналантиришига бўлган ҳаракатдир.

 Абдураҳмон Одилов

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here