Ҳизб ут-Таҳрир йигитларидан бири Қримда босқинчи руслар қўлида шаҳид бўлди!

446
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Ҳизб ут-Таҳрир йигитларидан бири Қримда босқинчи руслар қўлида шаҳид бўлди!

Туркияда нашр қилинадиган «Тубдан ўзгартириш» номли журналда келишича, Россия Федерал хизмати кучлари Қрим ярим оролида Ҳизб ут-Таҳрир аъзоларидан бири Наби Раҳимов уйига бостириб киришган… Сўнг «ҳибсга олишга қаршилик қилди», деган важ билан уни отиб ташлашган! Қримдаги адвокатлар Федерал кучларнинг Раҳимов уйига эрталабки соат олтида бостириб киришганини ва уни аввал қийноққа солишганини, сўнг ўлдиришганини таъкидлашмоқда. Бироқ рус Федерал хизмати айни пайтда «ҳибсга олиш пайтида қаршилик қилди», деган баҳона билан содир этилган жиноятни яширишга уринмоқда. Бу босқинчи рус кучлари Наби Раҳимовни ўлдириш ва унга ҳеч бир ақлирасо киши ишонмайдиган айбловларни қўйиш билан кифояланмади, балки марҳумнинг аёли билан икки ўғлининг депортация қилинишини талаб қилди. Масалан, Россия агрессияси остидаги Симферопол вилояти суди Раҳимов оиласини Ўзбекистонга депортация қилинишидан олдин вақтинча ҳибсда сақлаш марказида сақланиши тўғрисида ҳукм чиқарди.

Роя газетасининг 2021 йил 26 май чоршанба кунги 340-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here